1-мавзу: рақамли иқтисодиёт фанига кириш режа
- расм. Рақамли иқтисодиёт
Download 0.63 Mb.
|
1-Mavzu1
1.5- расм. Рақамли иқтисодиётИнноватсион ғоялар ҳосил қилиш, товарлар ва хизматлар ишлаб чиқариш краудсорсинг) ва Краудсорсинг, инноватсион лойиҳаларни молиялаштириш учун жамоавий “ҳамён” имкониятларини таҳлил қилиш жамоавий онгдан фойдаланиш имконини берадиган соф янги ҳодисалар пайдо бўлиши. Интернет туфайли, бизнес учун янгим имкониятлар пайдо бўлиши сабабли ривожланган мамлакатлар ЯИМ таркибида хизматлар улуши янада ўсди. Моддий неъматларни биргаликда истеъмол қилиш имкониятлари (Шаринг эcономй), бу моддий неъматларга эга бўлиш бобида жамиятнинг аъзоларининг катта қисмига бўлган муносабатни ўзгартириб юборди. Масалан, ёшлар таассуротлар тўплашга кўпроқ берилган бўлиб, ўз мулкини харид қилиш ва унга эгали қилиш заруратисиз днёнинг турли минтақаларида эркин ҳаракатланиш (ишга, ўқишга) ҳиссиёти билан боғлайди. Истеъмолчиларда маҳсулот (хизмат) ҳақида фикрлар шаклланишида ижтимоий тармоқларнинг роли ўсиш бориши. Интернет тармоғида бизнес юритадиган компаниялар капиталлашувининг асоссиз равишда ўсиши ва криптовалюталар қийматининг ўсиши ҳисобига молиявий “пуфак”лар сонининг ўсиши. Интернет-рекламанинг ривожланиши электрон бизнесга рекламада пул ишлаб топиш имконини берди, яъни реклама харажатлари модели “рекламадан даромад” моделига айланди. Ҳозирги пайтда интернет тармоғида бизнесни йўлга қўяётган компаниялар кўпинча рекламага сарфлаган пулдан ана кўпроқ миқдорда рекламада пул ишлаб олади. Анъанавий равишда рекламада фақат реклама агентликлари пул ишлаб топарди. Ҳозирги кунда ишбилармонлар нафақат моддий, балки электрон, рақамли товарларни сотиш имкониятии қўлга киритган.2019 йил интернет- савдо бозори 849 млрд сўм миқдорида баҳоланди. Интернет-савдо бозорининг ўсиши шароитларида рақамли товарлар ва чипталар сотишдан компаниялар даромадининг барқарор ўсиши кузатилмоқда. Электрон тижоратда авиа ва темир йўл чипталари сотиш энг катта улушга эга. Интеллектуал мулк ҳуқуқларига янги литсензиялар, яратилган маҳсулотга эгалик ҳуқуқи ҳаммага тегишли бўлган халқ литсензиялари пайдо бўлиши. Масалан, интеллектуал мулкка халқ эгалиги: Cреативе Cоммонс (СС) литсензиялари, эркин дастурий таъминотга (ДТ) жамият литсензияси. Виртуаллаштириш бўйича хизматлар ДТ ва компютерлар ишлаб чиқарувчиларни бозордан сиқиб чиқаради. Ҳаттоки Сонй корпоратсияси фақат корпоратив буюртма асосида ноутбуклар ишлаб чиқара бошлади. Мижоз масалан, банкда сифатли сервис олишда янада талабчан бўлмоқда, у жамоат транспортида ҳам худди шундай хизмат кўрсатилишини кутади. Олий таълим муассасалари битирувчилар чуқур билимга эгалигининг ярим парчаланиш тезлиги ортиши ва таълим жараёнида олинган чуқур билимга эгалик билан реал иш ўринларида зарур профессионал чуқур билимга эгалик ўртасида тафовутнинг тобора ўсиб бориши. Бизнес-моделлар ўзгариши. Рақамли иқтисодиёт аломатлари бизнес-моделларида ўз аксини топади, бу эса бошқа бозор иштирокчилари томонидан занжир реаксиясини юзага келтиради, бу эрда мослаштирилган товар ва хизматларга йўналтирилганлик, шахсийлаштирилган хизмат кўрсатишга ўтиш, э-тижорат вситаларини компаниялар ривожланиш стратегиялари ва бизнес-архитектурага киритиш энг оммавий ҳисобланади. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling