1-мавзу: рақамли иқтисодиёт фанига кириш режа


-жадвал Ахборотлашган жамиятнинг асосий ижобий ва салбий томонлари


Download 0.63 Mb.
bet4/13
Sana06.02.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1170233
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1-Mavzu1

1.1-жадвал

Ахборотлашган жамиятнинг асосий ижобий ва салбий томонлари





Ахборот жамияти барпо этишнинг ижобий томонлари

Ахборот жамияти барпо этишнинг салбий томонлари

Ахборот инкирозини бартараф қилиниши, ахборот уммони ва ахборот этишмаслиги ўртасида зиддиятларни юмшатади

ҳар қандай оммавий ахборот воситалари жамиятга таъсирининг ортиши

ахборотнинг бошқа ресурслар билан таққослаганда устуворлигини таъминла- ниши устунлик қиладиган режалаштириш шакли

ахборот технологиялари одамларнинг хусусий ҳаётига аралашади, кўпинча вайрон килувчи таъсир кўрсатадаи, ташкилотлар фаолияти бзилади ахборотни сифатли ва ишончли танлаш мауммоси ҳал этилмайди

ахборот иқтисодиётининг шаклланиши
енг янги ахборот технологиялари ва техника воситасида хилма-хил билимлар

кўпчилик одамлар ахборот жамиятга қийин мослашади

автоматлаштирилган тарзда ҳосил қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва фойдаланиш жа-мият асосига айланиши лозим ахборот технологияси барча фаолият соҳа-ларини қамраб оладиган глобал характерли бўлиши лозим

истеъмолчилар ва «ахборот элитаси» (ахбо-рот технологиялари ишлаб чиқиш ва тақ-симлаш билан шуғулланадиган кишилар) ўртасида хавфни бартараф қилишдаги қийинчиликлар

инсон тамаддуни ахборот умумийлигини шакллантирилиши

ахборот ҳимояси ва ахборот ҳуқуқлари долзарб ишланмалари этарли эмас

информатика воситасида ҳар бир киши- нинг бутун тамаддун ахборот ресурсларига эркин уланишини амалга оширилиши

ахборот маълумотлари махфийлиги бузилиш хавфи

жамиятни бошқариш инсонпарвар тамойилларини амалга ошириш ва атроф-муҳитга таъсирни назорат қилиниши

шахсий ахборот макони хавфсизлиги тегишли равишда таъминланмаган

Рақамли инқилоб соҳасида карвонбоши бўлган компаниялар нафақат сезиларли устунликларни қўлга киритади, балки катта рискларни ҳам ўз зиммасига олади. Ҳозирги куннинг энг долзарб масалаларидан бири турли давлат структуралари ва тижорат ташкилотлари, шахсий маълумотларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳисобланади. Сўнгги пайтларда тобора катта ҳажмдаги ахборот, жумладан, алоҳида шахслар, ташкилотлар ёки давлатлар учун муҳим бўлган маълумотлар ахборотни ишлашнинг автоматлаштирилган тизимларидан фойдаланган ҳолда сақланади, қайта ишланади ва узатилади. Ахборотни қайта ишлаш тизими – ахборотни автоматлаштирилган қайта ишлашни бажариш учун зарур бўлган техник воситалар ва дастурий таъминот, шунингдек, персонал ҳаракатлари ва ахборотни қайта ишлаш усуллари йиғиндисидир.


Ҳаттоки ўн беш йил олдин, ахборот иқтисодиёти ҳаётга татбиқ этишнинг бошланғич босқичида бўлган пайтларда, ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассисларнинг тадқиқотларига кўра, бу пайтга келиб маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасидаги тушунчаларда катта ўзгаришлар қайд этилган. Ахборот хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш бўйича чора- тадбирлар иқтисодий мақсадга мувофиқлиги ҳақида гапирганда кўпчилик биринчи навбатда, вируслар ва хакерлардан ҳимоя қилишни назарда тутади, лекин этакчи ташкилотларнинг ҳисоботларига кўра, энг катта зиённи сўнгги ўн йилликда инсайдерлар (компания ходимлари) келтиради, бу, мисол учун, Cомпутер Cриме анд Сеcуритй Сурвей ФҚБ йиллик ҳисоботларида келтирилган. Шундай қилиб, ушбу тадқиқотлар маълумотларига кўра, ходимларнинг эҳтиётсизлик ва ноқонуний ҳаракатлари оқибатида етказиладиган зиён вируслар ва хакерлар ҳужумлари, шунингдек, ахборот олиш мақсадида бевосита зиён этказадиган дастурлар жорий қилиш оқибатида этказиладиган зиёндан бир неча марта каттадир. Бу ички ва ташқи қоидабузарларнинг айби билан рўй берган воқеалар сонини таққослаш мумкин бўлган 2007 йилда рўй берганди.
Ахборот хавфсизлигига қаттиқ талабларни таъминлаш ахборот технологиялари ҳаётийлик даврининг барча босқичларида мос келувчи чора- тадбирларни кўзда тутади. Бу чора-тадбирларни ривожланиш рискларни таҳлил қилиш ва жавоб тариқасидаги чоралар танлаш якунланганидан сўнг амалга оширилади. Мавжуд режимнинг хавфсизлик сиёсатига мувофиқлигини вақти-вақти билан текшириш, ахборот тизими (технологияси) белгиланган хавфсизлик стандарти талабларига мувофиқликни сертификатлаш бу режаларнинг мажбурий таркибий қисмлари ҳисобланади. Санаб ўтилганларнинг барчаси рискларни бошқариш ҳисобланади.
Умуман олганда, ҳар қандай мураккабликдаги тизимни бошқариш учун тизимга хизмат кўрсатишнинг қатъий, лекин оддий регламенти яратиш ва тизим созламалари ушбу регламентга мувофиқ ўзгариши устидан назоратни таъминлаш зарур.
Бундай тизимларни жорий қилишда ташкилот аниқ ифодаланган хавфсизлик сиёсатига эга эканлиги кўзда тутилади. Бу сиёсат ахборот тизимлари ҳақидаги ахборот билан биргаликда келгусида бошқарув тизимининг тамал тоши бўлиб хизмат қилади. Ахборот тизимининг ўзини тавсифлашга келадиган бўлсак, одатда қуйидагиларни билиш зарур:

  • ахборот ресурслари рўйхати. Ресурс деганда муайян серверлар ва улардаги папкалар, фойдаланиладиган иловалар, асбоб-ускуналар ва ҳатто тармоқ сегментлари тушунилади;

  • бу ресурслар хавфсизлиги учун жавобгарлар. Бу ресурслар эгалари, бўлинмалар раҳбарлари, хавфсизлик хизмати томонидан кураторлар ва бошқалар бўлиши мумкин;

  • бу ресурсларни идора қилиш учун масъуллар;

  • ахборот тизими ресурслари ўзаро қандай боғлиқлиги. Гоҳида илованинг нормал ишлаши учун созламалар комплекси зарур – илованинг созламаларидан тортиб коммутатсия асбоб-ускуналаригача. Ахир ҳаттоки барча созламаларни бажариб, лекин ички тармоқлараро экранда рухсат берадиган қоидани ёзиб қўйишни эсдан чиқарадиган бўлсак, вазифанинг эчими барбод бўлади;

  • компаниянинг штатлар структураси. Маълум бир лавозимни эгаллаб турган шахс қайси ресурсларга ва қандай уланиши мумкин.

Шундай қилиб, юқорида айтиб ўтилганлар, олинган ахборот асосида бошқарув тизими корхона ахборот тармоғининг ахборот хавфсизлиги меъёрларга мос келадиган идеал моделини тузади. Бу фурсатни хавфсизликни бошқариш тизимининг ишида бошланғич деб ҳисоблаш мумкин. Эндиликда ахборот тизими созламаларининг ўзгариш масалалари бўйича барча мулоқотлар ахборот хавфсизлиги бўлимининг назорати остида бўлган хавфсизликни бошқариш тизими таркибига кирадиган ҳужжат айланмаси ихтисослашган тизими ортади.
Мамлакатимизда ахборот хавфсизлиги бозорининг ўзига келадиган бўлсак, бу эрда вазият қуйидагича. Ўзбекистонда ахборотни ҳимоя қилиш масалаларига ахборот технологиялари, банк сектори, уяли алоқага алоқаси бўлган компаниялар, қимматли қоғозлар билан оператсияларни амалга оширадиган компаниялар кўпроқ тўғри келади. Бошқа ташкилотларга келадиган бўлсак, турли тадқиқотлар натижаларига кўра, бу ташкилотларнинг аксарияти раҳбарлари асосий таҳдид турлари ҳақида билади, лекин кўзга ташланадиган таҳдидлар бўлмаса, ахборот хавфсизлигини таъминлашдан маъно йўқ деб ҳисоблайди. Яъни ахборотни ҳимоя қилиш соҳасида асосий муаммо – унга компаниялар раҳбарияти томонидан этарлича эътибор қаратилмаслиги ва оқибатда, уни молиялаштиришда юзага келадиган тақчилликлар ҳисобланади.
Комплексли ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун қўлланадиган тизимлар структурасига ўтишда шуни айтиб ўтиш жоизки, сезиларли даражада ривожланишга қарамай, ҳозирги пайтда мамлакат ахборот хавфсизлиги бозорининг асосий қисмини тармоқлараро экранлар, ҳужумларни аниқлаш тизимлари (ИнтрусионДетеcтионСйстемс - ИДС) ва антивирус тизимлари ташкил қилади. Бироқ бу воситалар ҳимоя тизимларига қўйиладиган ахборот хавфсизлигининг ҳозирги шароитларида кўпинча замонавий талабларга жавоб бермай қўйди.


    1. Рақамли иқтисодиётнинг хусусиятлари


Узоқ йиллар давомида рақамли иқтисодиётни ўрганиш ва ушбу соҳадаги экспертлар ваколатлари фақат рақамли иқтисодиёт билан боғлаш каби, технологияларга чуқур назар солмасдан рақамли иқтисодиётнинг моҳиятини тушунишнинг имкони йўқ деб таъкидлашга имкон беради.


Рақамли иқтисодиётни янги хизматлар турлари пайдо бўлиши ва уларнинг ЯИМдаги улуши ўсиши, янги бизнес-моделлар, интернет тармоғида бизнес олиб борадиган компаниялар капиталлашувига, фойдаланувчилар – контент истеъмолчилари, қатнашчилар сонига, бозорда агрегаторлар ва янги турдаги бошқа компаниялар пайдо бўлишига ва рақобат кураши характерининг ўзгаришига боғлиқлик тавсифлайди. Ишлаб чиқариш сиклига Саноат 4.0 технологияларини жорий қилиш, қиймат яратишнинг горизонтал занжирларини қисқартириш, мослаштирилган маҳсулот ва хизматларга ўтиш, персонификатсия қилинган хизмат кўрсатиш, инноватсиялар ҳаётийлик дастурининг қисқариши ва янги технологияларни башорат қилиш қийинлиги муҳим аҳамиятга эга. Рақамли иқтисодиёт белгилари қаторига шунингдек, истеъмолчилар онгида маҳсулот (хизмат) ҳақида фикр шакллантиришда ижтимоий тармоқлар ролининг ўсиб боришини, жамоавий онгдан фойдаланишга имкон берадиган янги технологиялар пайдо бўлишини, моддий ресурслардан биргаликда фойдаланишни, дропшиппинг модели бўйича омборсиз ва сўровлар асосида бизнес юритишни, интеллектуал мулк учун янги литсензиялардан фояланишни, таълим муассасалари битирувчилари ваколатларининг парчаланиш тезлигини ва реал иш ўринларини ўз ичига олади. Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин.
Бугунги кунда рақамли иқтисодиёт, электрон бизнесни ва электрон тижоратни бошқариш илмий билимларнинг фанлараро соҳасига киради. Айнан улар замонавий ёшларни ва ракамли иқтисодиёт эволюсиясини кузатибгина қолмай, унда ўзи ҳам иштирок этаётганларни қизиқтиради.

  1. Биринчи навбатда, интернет вужудга келгунга қадар улардан фойдаланиш имкони бўлмаган янги хизмат турлари пайдо бўлиши. 1990 йилдан бошлаб ҳозирги вақтгача онлайн-технологиялар ва интернет тармоғи имкониятларидан фойдаланишга асосланган товарлар ва хизматлар янги бозорлари шаклланди, масалан, мессенжерлар, агрегаторлар, интернет- қидирув, интернет-реклама, интернет-савдо, электрон коучинг, электрон ўқитиш ва б.

  2. Електрон бизнес вакиллари бўлган компаниялар капиталлашуви тўғридан тўғри фойдаланувчилар (контент истеъмолчилари, қатнашчилар) сонига ва уларнинг ўсиш тезлигига боғлиқ. Бу компанияларни сотишдан юқори даромад олишга олиб келади.

  3. Рақобат кураши характерининг ўзгариши. Бозорда агрегаторлар ва янги турдаги бошқа компаниялар пайдо бўлиши.

Қатъий ишонч билан айтиш мумкинки, электрон тижоратнинг янги технологиялари ва ракали иқтисодиёт таъсири остида бизнес-моделлар ўзгаради. Бу бозорда хизматлар таклифи структурасининг сезиларли, баъзида эса жиддий ўзгаришида намоён бўлади ва рақобат кураши характерида акс этади.

  1. Рақамли иқтисодиёт бизнес учун тезкор бизнес-таҳлил асосида янги ғоялар излаб топиш ва мижозлар билан тезкор қайтувчан алоқа амалга ошириш имконини беради, бу эса компанияларга потенсиал мижозларнинг инноватсион истакларига зудлик билан жавоб қайтаришга имкон беради. Бунга Гоогле Аналйтиcс, “Яндекс.Метрика” ва бошқа бепул сервислар пайдо бўлиши хизмат қилди.

  2. Рақамли иқтисодиёт инноватсиялар ҳаётийлик давринниг қисқариши билан тавсифланади. Бу оммавий ишлаб чиқарувчиларнинг янги моделдаги смартфонлар, компютерлар, янги мобил иловалар, компютер ўйинларининг янги вариантлари олиб чиқиш учун пойгасига олиб келди, бу моделлар қаторининг тез-тез алмаштирилиши билан тавсифланади ва маҳсулот, хизматлар ассортиментининг тез ўзгаришига олиб келади.

  3. Рақамли иқтисодиётнинг асосий хусусиятлари қаторига янги технологиялар пайдо бўлишини олдиндан айтиш қийин эканлиги бўлиб, бу шуни англатадики, маълум бир шароитларда улар мавжуд ижтимоий- иқтисодий тизимларни йўқ килишга олиб келадиган илғор инноватсион технологиялар сифатида намоён бўлиши мумкин. Бу жараёнларнинг рўй бериш тезлиги қанчалик юқори бўлса, бизнеснинг технологик таркибий қисм энг хавфли саналган, лекин шу билан бир пайтда иқтисодиётнин янгича ривожи учун янги истиқболлар очиб берадиган мураккаб ва юқори динамикали бозор муҳити томонидан таъватларга жавоб қайтаришга улгуриш шунчалик қийин бўлади.





Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling