1-mavzu. “Raqamli iqtisodiyot” faniga kirish. Raqamli iqtisodiyot va uning asosiy tarkibiy qismlari Reja


Персонификация қилинган сервис моделлари. Big Data


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/28
Sana16.11.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1782203
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   28
Bog'liq
1 amaliy RI

2. Персонификация қилинган сервис моделлари. Big Data
таргетланган (мақсадли) маркетинг, 3D-босма каби технологиялар 
ривожланиши ўртача статистик истеъмолчининг эмас, балки ҳар бир муайян 
мижознинг талаб ва эҳтиёжларига жавоб берадиган товарлар ишлаб чиқариш 
ва ҳизматлар кўрсатишга имкон беради. 
3. Ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларнинг бевосита ўзаро алоқа 
қилиши. Ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши ишлаб 
чиқарувчини ҳар бир якуний истеъмолчи билан «боғлаш»га имкон беради. 
Узундан-узоқ воситачилар, жумладан, институционал воситачилар занжирини 
қисқартириш 
имконияти 
пайдо 
бўлади. 
Бунга 
мисол 
бўлиб, 
FintexCroudMortgage – ипотека қарзи олувчиларга кредитни банкдан эмас
балки бевосита бўш пул маблағларига эга бўлган шахслардан олишга имкон 
берадиган телефон иловаси ҳизмат қилиши мумкин. Ушбу схема воситачи-
банклардан ташқари барча қатнашчилар учун иқтисодий жиҳатдан фойдали 
бўлган механизмни амалга оширишга имкон беради.
4. Биргаликда фойдаланиш (Sharing Economy, Free Economy) 
иқтисодиётининг тарқалиши. Бу ривожланиш йўли иккита ҳодисага олиб 
келади: қандайдир товарларга биргаликда эгалик қилиш ҳамда ахборот тақдим 
этганлик учун пул тўлаш. Автотранспорт воситасига биргаликда эгалик қилиш 
(бир нечта оила учун), шахсий автомобилга эга бўлиш ёки такси 
ҳизматларидан фойдаланишдан кўра фойдали бўлиб чиқиши мумкин. Ахборот 
тақдим этганлик учун тўлов бу –тўлиқ куч билан ишга тушмаган тренд, лекин 
катта эҳтимоллик билан бошқа аналоглардан анча арзон бўладиган «уланган 
товар-шпионлар» пайдо бўлиш эҳтимолини тахмин қилиш мумкин. 
Қийматлар ўртасидаги фарқни сиз ҳақингизда маълумот тўплайдиган (ушбу 
товар ёрдамида) ва ахборотни таргетланган маркетинг орқали монетизация 
қиладиган ишлаб чиқарувчи компаниянинг ўзи қоплайди.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling