1-mavzu. “Raqamli iqtisodiyot” faniga kirish. Raqamli iqtisodiyot va uning asosiy tarkibiy qismlari Reja


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/28
Sana16.11.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1782203
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
1 amaliy RI

мувофиқ нарсалар эса мақсадга мувофиқдир);
учинчидан, кўпчилик ривожланган мамлакатларрақамли иқтисодиётни 
маълум бир кўринишда амалга оширишга имкон берадиган сезиларли 


технологик асосларга эга бўлади. Кенг кўламли ижтимоий лойиҳаларни 
амалга 
ошириш 
натижасидакўп 
сонли 
мутахассис 
бўлмаган 
фойдаланувчилардан тескари алоқага эга бўлинади, бу эса фойдаланувчи 
нуқтаи-назаридан технологияларни такомиллаштириш ва уларни аҳолининг 
кенг қатламлари учун очиқ қилишга имкон беради; 
тўртинчидан, рақамлитехнологияларни саноатда жорий қилиш (масалан, 
ишлаб чиқаришда буюмлар интернети, -принтерларни ишлаб чиқаришга 
кенг миқёсда жорий қилиш кабилар) анча тор доирадаги вазифаларни ҳал 
қилиши кўзда тутилган. “Рақамли тиббиёт” ва “ақлли шаҳарижтимоий 
лойиҳаларини амалга ошириш эса кўпроқ мураккаблик ва хилма-хилликни 
талаб қилади ҳамда бундай лойиҳалар кенг ҳалқ оммаси томонидан 
тақдирланади. Барча замонавийтехнологиялар учун, айниқса, бошқарув 
тизими нуқтаи-назаридан шундайкўринишдаги «ижтимоийстресс-тест» 
зарурдир.Юқорида айтиб ўтилганфикрлар ва ғоялар туфайли, ушбу ижтимоий 
йўналишларнинг ижтимоий муҳит учун муҳимлиги бизнингча, ўқувчига анча 
тушунарли бўлгандир. Лекин уларнинг рақамли иқтисодиёт республика 
дастурида қандай ўринга эга бўлиши лозимлиги ноаниқ бўлиб қолаверади. 
Илк паллада, ресурслар чекланганлиги сабабли, саъйи-ҳаракатларни қайси 
йўналишга қаратиш зарурлиги ҳақида қарор қабул қилиш зарур бўлиши 
эҳтимоли катта, яъни, олдимизда икки йўл турибди: уларнинг бири 
технологияларни ижтимоий мослаштириш билан шуғулланиш, иккинчиси эса 
маҳаллий технологик асосларни кўпайтириш йўли.
Ҳалқаро ривожланиш ҳамжамиятининг башоратларига кўра, яқин 
йилларда, ҳозирги кунда аксарият тармоқларда етакчи мамлакатлар 
йигирматалигидан ўрин олган компанияларнинг учдан бир қисми унинг э-
платформаларидан янги сервислар ва бизнес-моделлар яратиш учун 
фойдаланадиган қайта қурилган «ески» компаниялар ва янги даъвогарлар 
томонидан жиддий рақобат ҳис қилади. Тахмин қилинишича, бир неча ўн 
йиллар ичида жаҳон иқтисодиёти ўсишининг индустриал босқичи якун топади 
ва унинг келгуси ривожи «леан продуcтион» тамойилларига, аддитив, нано- 
ва биотехнологияларга асосланган ишлаб чиқаришларнинг кўпроқ таъсири 
остида амалга оширила бошлайди. Мос равишда, бошқарув қарорлари ишлаб 
чиқиш ва қабул қилиш учун талаб қилинадиган ахборот ҳажми яна ҳам ортади, 
товарлар ва ҳизматлар ишлаб чиқариш бўйича бошқарув тузилмаси қайта 
форматланади, аҳоли ва бизнеснинг давлат органлари билан ўзаро алоқалари 
тизимида катта ўзгаришлар рўй беради. Бунда ижтимоий ва иқтисодий 
ривожланишнинг ижобий йўналишига ўтиш босқичидаги асосий омиллар 
қуйидагилар ҳисобланади:
електрон ҳукумат консепсиясини амалга ошириш;
транспорт, уй-жой коммунал ҳизматларини ва бошқаларни комплекс 
ахборотлаштиришга асосланадиган «рақамли шаҳар» ғоясини ҳаётга тадбиқ 
этиш;


янги технологик авлод товарларининг бозорда оммавий равишда 
пайдо 
бўлиши 
(масалан, 
роботлар, 
3Д-принтерлар, 
ҳайдовчисиз 
автомобиллар ишлаб чиқариш ва бошқалар);
3Д-принтерларнинг ишлаб чиқаришдава уй ҳўжалигида қўллаш 
кўламининг ортиши;
«ақлли» ва ўта экологик уй-жойлар қуриш ғоясини амалга ошириш, 
бу катта ҳажмдаги янги пардозлаш ва қурилиш материаллари талаб қилади;
организмни ёшартириш ва даволаш билан боғлиқ инновацион тиббий 
дори-дармонларга талабнинг ўсиши;
турли хилдаги муқобил ва эркин бандлик шакллари, жумладан, 
ауцорсинг тарқалиши (бухгалтерия ҳизматлари, дастурлаш, таржима, 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling