1-mavzu. “Raqamli iqtisodiyot” faniga kirish. Raqamli iqtisodiyot va uning asosiy tarkibiy qismlari Reja
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
1 amaliy RI
банкинг ҳизматлари, эркин ижодий фаолият ва бошқалар);
потенсиал иш берувчи томонидантурли буюртмалар жойлаштиладиган кўп сонли профессионал тармоқларнинг яратилиши. Санаб ўтилган омиллар маҳсулот ва электрон ҳизмат йиғиндиси сифатида кўриб чиқилиши мумкин бўлган рақамли иқтисодиёт платформаларини қўллаш йўли билан бошқарув ва ишлаб чиқаришдаги ҳаражатларни қисқартириш билан боғлиқдир.Гап биринчи навбатда, ҳизматлар буюртмаси, ресурслардан биргаликда фойдаланиш, контрагентлар танлаб олиш, электронсавдо, тўловлар ва шу каби платформалар ҳақида боради.Технологик жиҳатдан рақамли иқтисодиётюридик ва жисмоний шахсларнинг биргаликдаги фаолияти бўйича ўзаро алоқа қилиши мумкин бўлган муҳитни ифодалайди. Ҳизматлар соҳасида рақамли технологияларкатта ҳажмдаги операциялар билан намунавий вазифаларни арзон, қулай ва воситачиларсиз бажаришга қодир бўлиб, бунга Убер такси буюртмаси (бизнесни «уберизация» қилиш), электрон савдо, интернет-банкинг ва бошқалар мисол бўлиши мумкин. Иқтисодиётнинг кўплаб соҳаларида даромадлилик даражасини ошириш учун воситачиларни автоматик тармоқ сервислари (етарли даражада яхши ишлаётган сайт ёки мобил илова) билан алмаштириш мумкин. Бизнесни бундай ташкил қилиш ҳизмат қийматини сезиларли равишда пасайтиришга имкон беришдан ташқари, тўлиқсиз бандлик ва якка тартибда ишлаб чиқаришнинг турли шакллари роли устунлик қиладиган янги иқтисодиёт тузилмасига олиб келиши мумкин. Краудфандинг ва краудсорсинг технологиялари ҳам рақамли иқтисодиёт технологиялари сифатида кўриб чиқилиши мумкин.Воситачиларни бартараф қилиш, интернетни ривожлантириш ва «ақлли» автоматлаштирилан сервислар яратиш– булар ҳам қўшилган қиймат олишга асосланадиган иқтисодиётдан ҳамкорлик ва неъматлар айирбошлашга асосланган иқтисодиётга ўтишдир (шу жумладан «шеринг-еcономй»ҳам). Шу сабабли, рақобат - ўзаро манфаъатли кооперация ва ўзаро алоқаларга ўрин бўшатиб беради ва кўпроқ вертикал алоқаларга эмас, балки ўзаро тенг муносабатларга, бир-бирини тўлдириб турадиган ҳизматлар тақдим этишга асосланади. Бу ердан ҳизматлар электрон савдоси ва ҳажмининг ортиши ҳамда сервислар сонининг ўсиши келиб чиқади. Жаҳон банки мутахассисларининг аниқлашича, юқори тезликдаги интернетда фойдаланувчилар сонининг 10% ўсиши ЙИМ йиллик ўсишини 0,4% дан 1,4%гача ошириши мумкин экан. Давлатларнинг ЙИМ даги улуши электрон иқтисодиёт воситасида йилига қарийиб 20% ўсиши бундай иқтисодиётнинг аҳамиятининг тан олиниши ҳисобланади, ривожланган мамлакатларда бу кўрсаткич ўртача етти фоизни ташкил қилади. Башоратларга кўра,ўсиш суръати сақланиб қолган ҳолда 10-15 йилдан кейин бундай иқтисодиётнинг жаҳон ЙИМдаги улуши 30-40%га етиши мумкин экан. Замонавий ахборот платформаларини бирлаштириш асосида ўзаро алоқаларни ташкил қилишнинг янги ижтимоий моделлари иқтисодий технологияларнинг НЕТ мисолида мужассам этилишига олиб келади. НЕТ нинг асосий тамойиллари эса қуйидагилардан иборат деб таъкидлай оламиз: тамомила янги бизнес-моделларнинг пайдо бўлиши; турли ахборот технологияларини ва улардан иқтисодиётнинг реал секторида ташкилий-технологик жарёнларда фойдаланишни оптимал равишда бирлаштириш; трансаксия ҳаражатлари ва ишлаб чиқишда қўлланадиган асосий моддий ресурсларнинг ҳажмини минималлаштириш. Рақамли иқтисодиёт замонавий ахборот технологиялари асосида ва реал иқтисодий шароитларга мувофиқ равишада ривожланади.Агар илгари ишлаб чиқариш, савдо ва молия технологиялари изчиллик билан ривожланган бўлса, ҳозирги пайтга келиб,асосан горизонтал ўзаро алоқаларга (ўзини-ўзи ташкил Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling