1-mavzu. “Raqamli iqtisodiyot” faniga kirish. Raqamli iqtisodiyot va uning asosiy tarkibiy qismlari Reja


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/28
Sana16.11.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1782203
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
1 amaliy RI

Исроил ва бошқалар) мос келувчи Марказий банклар томонидан эмиссия 
қилинадиган ва назорат қилинадиган блокчейн технологиясини қўллаган 
ҳолда ўзларининг виртуал валюталаринии яратиш истагини маълум 
қилганлар. Бир томондан, блокчейн ва бошқа рақамли технологиялар жорий 
қилиниши, албатта, давлат виртуал валюталарининг ишончлилигини 
оширади, бошқа томондан эса, бундай ёндашув криптовалюталар ғоясига зид 
келади ва уларга тўлиқ маънода қаршилик кўрсата олмайди. Нима бўлганда 
ҳам, барча давлатлар ўзининг молия тизими ва иқтисодий тизимини уларнинг 
бир қисми тартибга солинмайдиган бир нечта валютанинг параллел равишда 
муомалада бўлишига тайёрлаши лозим. Бу электрон тижорат ва электрон 
бизнеснинг ривожланишига ҳам катта туртки бўлиб ҳизмат қилади.
1.2.Рақамли иқтисодиётнинг таркибий қисмлари тавсифи  
Ҳозирги кунда жаҳон миқёсида рақамли иқтисодиётни умумий бир 
маънода тушуниш мавжуд эмас, шундай бўлсада, унинг кўплаб таърифлари 
мавжуд. Масалан, рақамли иқтисодиёт – жараёнларни таҳлил қилиш 
натижаларидан фойдаланиш ва катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш 
асосида турли хилдаги ишлаб чиқаришлар, технологиялар, асбоб-ускуналар, 
товарлар ва ҳизматларни сақлаш, сотиш ва етказиб бериш самарадорлигини 
жиддий равишда оширишга имкон берадиган ва рақамли кўринишдаги 
маълумотлар асосий ишлаб чиқариш омили деб саналган хўжалик 
фаолиятидир. Бизнинг фикримизча, ушбу таъриф жуда тўғри, лекин 


фойдаланиш учун бироз ноқулай. Бир томондан, рақамли иқтисодиётга узил-
кесил таърифнинг йўқлиги, кўплаб хусусий ва тор ихтисосли саволларни 
муҳокама қилиш учун тўсиқ ҳисобланмайди. Лекин, бошқа томондан, ушбу 
ўқув қўлланма ёзишдан мақсад – рақамли иқтисодиёт феноменининг интеграл 
кўришини шакллантириш эканлиги сабабли, биз ўз таърифларимизни таклиф 
қилишга жазм этдик. Юқорида айтганимиздек, рақамли иқтисодиёт бу – 
гибрид дунё шароитларида мавжуд бўладиган иқтисодиётдир. Ушбу таъриф 
ҳам тўғри бўлиб, моҳиятни акс эттиради, лекин кутилаётган ўзгаришларни 
тушунтирмайди ва мос равишда, амалиётда ундан фойдаланиш бирмунча 
мураккабдир. Айнан шу сабабли, биз қуйидаги функсионал таърифни 
ифодаладик: Рақамли (электрон) иқтисодиёт ҳамда электрон тижорат бу 
– ахборот, жумладан, шахсий ахборотдан фойдаланиш ҳисобига барча 
қатнашчиларнинг эҳтиёжларини максимал даражада қондириш ўзига хос 
хусусияти бўлган иқтисодиёт туридир. Бу иқтисодиёт ахборот-коммуникация 
ва молия технологияларининг ривожланганлиги, шунингдек, биргаликда 
гибрид дунёда барча иқтисодий фаолият субъектлари – товарлар ва ҳизматлар 
яратиш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёни объектлари ва 
субъектларининг тўлақонли ўзаро алоқа қилиш имкониятини таъминлайдиган 
инфратузилма очиқлиги туфайли мавжуд бўлиши мумкин. Тўлақонли ўзаро 
алоқа қилиш учун барча иқтисодиёт объектлари ва субъектлари сезиларли 
рақамли таркибийқисмларга эга бўлишлари лозим. Масалан, ҳозирги пайтда 
автомобилнинг истеъмол хусусиятлари ва ҳавфсизлик кўрсаткичлари унинг 
ҳисобига сезиларли даражада яхшиланадиган рақамлитаркибий қисмлари 
(дастурий таъминот ва датчиклар) автомобил қийматининг ярмидан кўпини 
ташкил қилади. Келажакда кўплаб товарлар ва ҳизматлар қийматининг 
сезилари қисми унинг рақамли таркибий қисми билан белгиланади. Бундай 
товарлар “ақлли” буюмлар деб аталади. Рақамлаштиришда маҳсулот ёки 
хизматларнинг асосий хусусиятлари жиддий яхшиланиши (масалан, 
автомобил ҳавфсизлиги ўшади ва унинг эксплуатация қиймати камаяди) ёки 
янги хусусиятлар (овоз билан бошқариш, интернет ёки мобил телефонлан 
туриб масофадан бошқариш кабилар) пайдо бўлиши лозим.
Когнитив технологиялар ёрдамида интеллектуаллаштирилган интернетда 
ахборот излаб топиш машиналари бир сўровга жавоб тариқасида минглаб 
жавоблар беради. Бу маълумотлар инсон идрок қилиши учун очиқ, ишончли 
ва тўлиқ бўлисга мусобақалашиб, тўпланган маълумотларни ўзлари қайта 
ишлай бошлайдилар ва натижада бу дунёни биз учун “шаффоф” қилади. 
Бундай дунёда алдаб бўлмайди, чунки ёлғон дарҳол фош бўлади, обру-еътибор 
эса энг муҳим капитал ҳисобланади. Истеъмолчи ишлаб чиқарувчини 
мустақил равишда топади, автоматик ҳужжатайланмансии ҳисобга олган 
ҳолда эса у тўгридан-тўғри барча контрагентлари билан ўзаро алоқа қилиши 
мумкин бўлади. Шу тариқа М2C (ишлаб чиқарувчи – истеъмолчига) бизнес 
модели ва бунда ушбу истеъмолчи учун зарур (ёки кўнгилдаги) оригинал 
хусусиятларга эга бўлган товарлар ишлаб чиқариш мумкин бўлган C2М 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling