1-мавзу: Шарқ олимлари ва мутафаккирлари илм-фан ҳақида
-мавзу: Педагогик муаммони танлаш ва педагогик тадқиқот мавзуларини шакиллантириш
Download 65.87 Kb.
|
16-мавзу: Педагогик муаммони танлаш ва педагогик тадқиқот мавзуларини шакиллантириш
Педагогик тадқиқот мураккаб жараён, чунки таълим-тарбиянинг диаликтик хусусияти, серқирра эканлиги изланувчидан аниқ муаммони танлашни тақозо этади. Педагогик жараён ҳали етарли ўрганилмаган долзарб муаммодир. Жамиятни, фанларни, ишлаб-чиқаришни, техникани тез тараққиёти, талим-тарбиянинг давр талаби, мавжуд шарт-шароитга мос қонунияти ва ёш авлодни ҳаётга тайёрлаш зарурати педагогик моаммолар тадқиқотларни илмий-амалий аҳамиятидан далолат беради. Педагогик муаммо таълим-тарбия тизимининг ечилмаган қирралари масалаларидир. Ана шу таълим-тарбия тизимининг комплекс кўламидан, ўз имкониятига мос муаммони, тадқиқот мавзуси сифатида танлаш, илмий изланишнинг дастлабки қадамидир. Чунки таълим-тарбия жараёнининг самарадорлигини ошириш, жамият иқтисодий-ижтимоий тараққиёт омилидир. Тадқиқот муаммосини танлаш, чуқур мулоҳаза, интелликтуал таҳлил, ҳаётий тажрибага асосланади. ХХI асрда таълим-тарбияни истиқболли йўналиши, баркамол авлод, баркамол шахс модели узлуксиз таълим-тарбияни модернизациялар, педагогик меросни ўрганиш, жаҳонда инсон, инсонийлик, муаммоси педагогик тадқиқот предметидир. Глобаллашув шароитида жаҳонда муайян муаммони ҳал этилгани даражасини аниқлаш; инсонни ўрганадиган фанларда ушбу муаммонинг тадқиқ этилганини таҳлили; миллий менталитет, қадриятлар хусусияти; муаммони тарихий, мантиқий моҳияти муаммони аниқлаш мезонидир. Муаммони танлаш, тадқиқот мақсадини йўналишларини белгилашда муҳим ўрин тутади. Педагогик тадқиқотнинг информацион, концептуал, экспериментал, кваламетрик, методик, ташкилий, тарихий, йўналишлари мавжуд. Информацион тадқиқот илғор педагогик тадқиқотларни ўрганиш умумлаштириш фанда муҳим ўрин тутади. Таълим-тарбия умум халқ иши: кўп сонли ижодкор педагоглар, ота-оналар, жамоатчилик, матбуот, радио- телевидения ходимлари фаолиятининг таркибий қисми. Педагогик қонуниятлар,тамоиллар, асосида илғор тажрибаларни умумлаштириш таҳилил, тарғиб қилиш, жамиятни педагоглаштириш имкониятини оширади. Информацион тадқиқотда объективлик, мантиқийлик, бадиийлик, ҳаётийлик, ва педагогика-псиҳология қонуниятлар оммавийлиги муҳим ўрин тутади. Илмий-педагогик тадқиқот концептуал йўналиш методологик хусусиятга эга. Таълим-тарбия жараёнининг методологик муаммосини ўрганиш педагогиканинг назариясини ривожлантиради. Назарий ва методологик тадқиқотлар илмий асосланган концепцияларда умумлашади. Концептуал тадқиқотлар жаҳон илм-фан ютуқлари, илғор тажрибалар, тарихий тараққиёт қонуниятларига асосланиб истиқболли йўналишларни белгилаб беради. Масалан, Ўзбекистонда “Кадрлар тайёлаш Миллий модели” жаҳон тажрибалари асосида яратилди, узлуксиз таълимни истиқболини белгилаб берди. Шахсга йўналтирлган таълим, технологик ёндашув, қонуниятли ёндашув, таълим-тарбияни инсонпарварлаштириш, демократлаштириш ва узвий модернизациялаш долзарб муаммолардир. Педагогик муаммолар асосида муайян-тодқиқот мавзуси танланади. Мавзуга доир аниқ муаммолар аниқланади, тадқиқотчи ўзига қуйидаги саволни қўйилиши ва қирқ ўлчаб- бир қақорга келиши мақсадга муофиқ: 1. Фанинг қасйси соҳаси, йўналиши мени қизиқтиради? 2. Қайси муаммони методологик, умумий таълим, мактабгача педагогика, касб-ҳунар таълими, олий мактаб педагогикаси ва ҳоказоларни ҳал эта оламан? 3. Қайси ёшдагилар таълим-тарбияни ҳал эта оламан? 4. Тарбиялаш ўз ўзини тарбиялаш, дидактика, мактабшуносликнинг қайси йўналиши менинг имкониятимга мос? 5. Қайси муаммолар долзарб? Танланган муаммога асосан мавзу шакиллантирилади. Мавзунинг ҳар бир категорияси(тушунча сўзи) муаммони ифадалаши лозим. Мавзу аниқ, ихчам,илмий шаклда ифодаланиши шарт. Масалан, кўп ҳоларда у ёки бу муаммони “педагогик асослари” шаклида қўлланилиш ҳолатлари мавжуд, “педагогик асос” бутун фаннинг назарияси ва амалиётидир. Шунинг учун яратиш «ишлаб чиқариш», «такомиллаштириш», «ривожлантириш», «самарадорлик», «информация», «модернизациялаш», «модел», «тизим» категориялари илмийлик даражасини билдиради. Мавзуни танлаш асосан тадқиқотчининг иродаси, илҳоми асосида бўлади. Лекин мавзу танлашда ижтимоий буюртма долзарб илмий лойиҳалар асосида ҳам тавсия этилади. Мавзуни танлашда илмий марказлар мувофиқлаштириш кенгаш муҳокамаси, етакчи мутахасислар маслаҳати ҳам муҳим аҳамиятга эга. Чунки, муаммо ўрганилган, тадқиқ этилган, такрор бўлмаслигини шарт. Педагогик тадқиқот муаммосини танлаш, мазмуни шакллантириш илмий фаолиятнинг муҳим босқичидир. Биринчи бобда педагогика айрим долзарб муаммолари келтирилган Download 65.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling