1-мавзу: Шарқ олимлари ва мутафаккирлари илм-фан ҳақида
-мавзу. Интуитсия, зеҳн ва педагогик тафаккур
Download 65.87 Kb.
|
12-мавзу. Интуитсия, зеҳн ва педагогик тафаккур
Педагогик тадқиқотда фикрий эксперименттал тафаккур алоҳида ўрин тутади. Бу эса тадқиқотчининг интуицияси, зеҳни ва педагогик тафаккурига боғлиқ. Тадқиқотчининг интуитив қобилияти, унинг фан билан яшаши, фикрлаши, мулоҳаза юритишида ривожланади. Интуиция хақиқатга эришишда билимни тўғридан тўғри исботлаш ёрдамида таянмасдан қўлга киритиш каби Интуитив “кўриш” нафақат тасодифан ва кутилмаганда содир бўлади, балки ушбу натижага олиб келувчи йўллар воситаларни англамаган ҳолда ҳам рўй беради. Инсоннинг интуитив қобилиятига 1. масаланинг кутилмаган ечими, 2. уни ечишнинг англанмаган йўллари ва усуллари ҳамда, 3. муайян масалада хақиқатга эришишнинг бевоситалиги. Интуициянинг шаклланиши ва намоён бўлишининг умумий шарт- шароитларига қуйидагилар киради: 1. Инсоннинг астойдил касбий тайёргарлиги ва муаммони чуқур бўлиши, 2. Изланиш вазияти ва муаммолик ҳолати; 3. Муайян мақсаднинг аниқлиги бирон-бир “туртки” берувчи омил (воситанинг) бўлиши Илмий тадқиқотда тафаккур ҳал қилувчи омиллардан бири Тафаккур – объектив воқеликни онгда акс этиш жараёнидир, инсон ақлий фаолиятининг юксак шакли. Сезги, идрок ва тасаввур орқали билиб бўлмайдиган объектлар тафаккурда онгли равишда акс этади. Тафаккурда махсус ақлий операциялар таққослаш анализ ва синтез, абстракциялаш, умумлаштириш. Тафаккур жараёнида фикр вужудга келади, бу фикрлар инсон онгида, ҳукм ва тушунчалар шаклини олади, сўнг мухокама, хулоса, гипотеза, назария ва бошқа шаклларда юзага келади. Педагогик тадқиқотда интуитсия ва тафаккур алоҳида ўрин тутади. Таълим-тарбия жараёнининг хилма-хиллиги, таълим-тарбия натижаларининг муҳимлиги ижодкордан юксак тафаккур, зеҳн ва интуитсияни талаб этади. Масалан, педагогика тарихи мавзусини ўрганаётганда айрим далиллардан илмий хулоса чиқариш имкониятини беради. Ўрта асрлар Шарқ алломалари қаторида ўнлаб Насафий, Касбавий, Кеший олимлар кашф этилган (Шарқнинг буюк алломалари китоби.) Демак, ўша даврда шу шуҳарларда илм фан тараққий этган, мадрасалар бўлган деган хулоса, тафаккур асосида эришилади. Тадқиқот гипотезаси, илмий фарази ҳам тафаккур асосида юзага келади. Педагогик тадқиқотларда педагогик псиҳологик вазиятларни аниқлаш, уни ижобий ечиш йўли ҳам илмий тафаккурдир. Таълим-тарбиянинг муҳим воситаси бола қалбига йўл, таълим-тарбиянинг дифференциал тамойили ҳам педагогик тафаккурга асосланади. Таълим-тарбиянинг коммуниктаив конструктив муаммосини оптимал ечими педагогик моделларини яратишда тафаккур фикрий экспериментга таянади. Download 65.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling