1-мавзу: Шарқ олимлари ва мутафаккирлари илм-фан ҳақида
-mavzu: Педагогик тадқиқотларда замонавий умумметодологик концептуал ёндашувлар
Download 65.87 Kb.
|
8-mavzu: Педагогик тадқиқотларда замонавий умумметодологик концептуал ёндашувлар
- Ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт моделида мамлакат ривожланишининг маънавий-ахлоқий негизлари, тамойиллари: умуминсоний қадриятларга содиқлик, миллий қадриятларни ўрганиш ва ривожлантириш, ҳар бир шахснинг ҳартомонлама шаклланишига шарт-шароит яратиш, ватанпарварлик; - Ўзбекистон кадрлар тайёрлаш Миллий моделида фан, фаннинг жаҳон фанига интеграцияси, кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини илмий-методик таъминлаш XXI асрда фаннинг устуворлиги, ўз предмети бўйича ижтимоий- иқтисодий тараққиётга самарали хизмат қилиш; - Ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт моделида баркамол авлодни шакллантириш дастури, миллий ғоя “комил инсон” тамойили, ҳар бир шахсни ҳартомонлама камол топтириш концепцияси; - Таълим-тарбиянинг бирлиги шарқона ҳаёт фалсафаси эканлиги; - Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган баркамол авлодни тарбиялаш-мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг муҳим шарти таълимоти; - Тарихий хотирасиз-келажак йўқ, “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти”; - «Инсон қалбига йўл таълим-тарбиядан бошланади” Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов таълимоти. - Таълим-тарбия мазмуни, методлари ва воситаларини модернизациялаш; - Таълим-тарбия жараёнини моделлаштириш; - Компетентли ёндашув асосида бўлажак мутахассисларни касбий шакллантириш; - Педагогик антропология-шахс ва жамият интеграцияси омили; - Акмеологик ёндашув асосида ёшларда ижодкорлик ва тадбиркорлик қобилиятини шакллантириш; - Таълим парадигмалари ва дидактик қонуниятлар асосида ёндашув; - Тарбия парадигмалари; - Таълим-тарбия жараёнини инсонпарварлаштириш ва демократлаштириш; - Ўзбекистонда ҳамкорлик педагогикасининг ўзига хос хусусиятлари, маҳалла, ижтимоий нодавлат институтлари, таълим-тарбия умумхалқ иши эканлиги; - Глобаллашув шароитида ёшларнинг тил маданияти, ахборот тизимидан фойдаланиш маданияти, мафкуравий иммунитетни шакллантириш; - Инсоншунослик предметида педагогиканинг фанлараро боғлиқлиги тамойиллари: Инсоншунослик - “Инсон” - шахс, одам, “шунослик” - форсча – билиш, ўрганиш, таълимот деган маънолардан иборат бўлиб, фаншуносликнинг бир бўлимидир. Яъни, ижтимоий зарурат асосида инсоннинг ўзини ўрганадиган, равнақ топишига йўналган, объектив табиати ва ижтимоий воқелик тажрибаларини фан сифатида умумлашмасидир. Афсуски, инсоншунослик тушунчаси узоқ асрлардан бери қўлланиб келинсада, луғатларда у ҳақида маълумот йўқ. Инсонни ўрганадиган фанлар ҳар қандай алоҳида ўз предмети ва вазифаларига эга бўлса-да, инсоншунослик тушунчасининг моҳияти ва предмети аниқ белгиланмаган. Инсоншунослик инсонни бир бутунликда ўрганишдир. Қадимги юнон файласуфлари асарларида инсоншунослик фанига маълум даражада асос солинган. Рениссанснинг бешиги бўлган Марказий Осиёда ўрта асрлардаёқ том маънодаги инсоншунослик фани ривожланган. Маълумки, инсонни улуғлаш, ўрганиш уйғониш даврининг ўзига хос тамойилларидан биридир. Абу Наср Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино инсон билан боғлиқ ҳолда, табиий, ижтимоий хусусиятларини бир бутунликда ўрганиш ва уни тарбиялаш масаласини илмий ҳамда амалий асослаганлар. Инсоншунослик тушунчасини инсонпарварлик билан аралаштириб, алмаштириб ишлатиш ҳолларига йўл қўйилади. Инсонпарварлик тушунчасига айрим луғатларда изоҳ берилган. Жумладан, “Фалсафа луғати” да шундай ифодаланади: ...инсонпарварлик, инсоннинг фазилатлари ва хуқуқларини ҳурмат қилишни, кишиларнинг бахт – саодати тўғрисида, уларни ҳар томонлама камол топтириш тўғрисида, ижтимоий ҳаётда инсонга шарт – шароит яратиб бериш ҳақида ғамхўрлик этишни ифодаловчи қарашлар мажмуи”. Инсонпарварлик аксарият ҳолларда инсонни қадрлаш, севиш маъносида ҳам ифодаланади. Кўриниб турибдики, иккаласида ҳам сўз ўзаги инсон бўлгани ҳолда икки хил маънони англатади. Инсоншунослик инсонни бир бутунликда ўрганадиган умумий фан, методологик таълимотдир. Агар бир томонлама қаралса, инсон ҳақидаги тадқиқотларнинг ҳисоби йўқ, юзлаб том китобларда сиғдириб бўлмайди. Аммо одилона баҳо бериладиган бўлса, инсон ўзлигини жуда кам фоизда билади. Жамиятнинг маънавий тараққиёти, инсон имкониятини эркин номоён қилиши, объектив ва субъектив омиллар уйғунлигини, ўзлигини билиш бўйича илмий қўлланмалар етарли эмас. Ҳанузгача инсоннинг келиб чиқиши ҳақида мунозаралар мавжуд. Асосий эътибор бири иккинчисини инкор этиш, ўз ғоясини исботлашга қаратилади. Тўғри, бу ҳам диалектик материализм қонунияти, илмий тадқиқотнинг талаби. Узоқ йиллар давом этган “физиклар ва лириклар ” баҳсида гуманитар фанлар даврдан орқага қолган, предметсизлиги ҳақида ҳазиломуз гапларда ҳам жон бор. Чунки, табиий фанлар боғлиқлик бандларига кейинги ярим асрда янги фанлар пайдо бўлди ва оламшумул ихтиролар майдонга келди. Ҳа, ижтимоий - гуманитар фанлар бир асрга яқин шовинистик ғоянинг қобиғида бўлди. Шу ғоя уларни бирлаштирди, бу методологик асос эди. Ижтимоий - гуманитар фанлар инсонга ўзлигини унутиб, коммунистик ғоя асосчиларини пайғамбар даражасида сингдириш бўйича маълум натижаларга эришди ҳам. Шукроналар бўлсинким, бу ғоя ҳукмронлигидан қутилдик. Инсонни ўрганадиган фанларни уфқи кенгайди, халқимизнинг минг – минг йиллик меросидан, жаҳон халқлари эришган муваффақиятлардан баҳраманд бўлиш имконияти яралди. Ижтимоий ҳаётдаги туб ўзгаришлар тадқиқотларга янгича мазмун касб этгани, ҳар бир фандаги ютуқлар бунинг мисолидир. Инсонни ўрганиш объектида ҳар бир фан у ёки бу соҳани тадқиқ этиш бўйича ўзининг предметини белгилайди. Масалан, антропология – одамнинг келиб чиқиши, эволюцияси, одамзод ирқларининг пайдо бўлиши, унинг тана тузилишидаги нормал фарқ, тафовут ва ўзгарувчанлиги ҳақидаги фанлар. Шунингдек, одам организмининг тузилиши ва ривожланишига таъсир қиладиган физиологик, биокимёвий ва генетик омилларини одам биологияси ўрганади. Америкада этнография ҳам анитропология таркибида ўрганилади. Фалсафа табиат, жамият ва тафаккур ривожланишининг умумий қонуниятлари тўғрисидаги фандир. Борлиқ ва унинг ривожланиш муаммолари, диалектика назарияси, яъни, борлиқ муаммоси билан бир қаторда воқеликни билиш назариясини фалсафа фани ўрганади. Мустақиллик туфайли фалсафа коммунистик мафкура исканжасидан, жамият тараққиёти бир томонлама ўрганишдан қутилди. “Ҳозирги вақтда фалсафа фанининг эътибор марказида турган муаммо- инсон муаммосидир, яъни инсонни табиатга, жамиятга кишиларнинг бир- бирларига муносабати, уларнинг ривожланиш қонуниятларини онгли равишда акс эттиришдан иборатдир. Бошқача қилиб айтганда, инсоннинг фалсафий тафккур маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш фалсафа фанининг марказида турган асосий муаммони ташкил этади”1. Кўриниб турибдики, фалсафа инсонни ўрганишга йўл олди, инсон фалсафаси алоҳида соҳага айланди. Эҳтимол бу вазифаларни инсонни бир бутунликда – комплекс ўрганиш, инсоншунослик фанларининг ўзаро боғлиқлик қонуниятларини тадқиқ этиш, уларнинг ҳамкорлигини ташкил этиш орқали амалга оширар. Шуни таъкидлаш керакки, инсонни ўрганишдан узоқлашиш фанларни ижтимоий ва гуманитар туркумларга бўлишга олиб келди. Фалсафа ҳам ижтимоий фанлар таркибига қўшилади. Инсонни ўрганадиган фанлар педагогика, псиҳология, адабиётшунослик, тилшунослик, социалогия, антропология кабилар ҳисобланиб, ижтимоий фанлар инсон муаамосини умумий ўрганиши қайд этилади. Психология турли ёшдаги одамларнинг туғилганидан умрининг охиригача психик ривожланиш жараёнини, шахсни шаклланиши ҳамда ўзаро муносабат қонуниятларини ўрганади. Download 65.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling