1-мавзу: Шарқ олимлари ва мутафаккирлари илм-фан ҳақида


-Мавзу: Тарихий-бадиий асарларни педагогик таҳлил методлари


Download 65.87 Kb.
bet7/20
Sana08.04.2023
Hajmi65.87 Kb.
#1341920
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20
7-Мавзу: Тарихий-бадиий асарларни педагогик таҳлил методлари

Мумтоз бадиий асарлар жамият тарихининг, маданият тарихининг солномасидир. Бундай асарлар халқнинг маънавий бойлиги, илмий хазинасидир. Кейинги етмиш йил давомида халқни ана шу илмий-маърифий бойлигидан маҳрум қилишга зўр бериб ҳаракат этилди. Халқимизнинг туганмас маънавий хазинасининг нурли йўллари яна очилмокда. Ана шу илм, маърифий манбаларидан халқни, ёш авлодни баҳраманд қилишнинг самарали усуллари ва дастурини яратиш педагогика фани зиммасига тушади. Мустақиллик мафкураси, миллий ва умуминсоний қадриятларни эгаллаган, Ватанни севувчи халқи билан фахрланадиган фидойи авлодни тарбиялаш тизимини яратиш ҳам педагогика фани зиммасида.


Тарихий-бадиий асарларнинг ҳозиргача бўлган педагогик тадқиқоти бир томонлама ўтказилган. Ҳақиқий маънавият хазинаси, бўлган илмий- бадиий асарлар эндигина ўрганила бошланди. Аммо уни ўрганиш тизимини, дастурини яратиш борасида бошланғич педагогик тадқиқотлар ниҳоясига етганича йўқ. Ёшларимизнинг маънавий бойиши, эътиқоди, дунёқараши таркиб топиши учун бу манбалардан фойдаланиш методикасини яратишни педагогик тадқиқотлар ҳал қилади. Педагогик тадқиқотларнинг самарадорлиги- тадқиқотнинг мақсади, предмети ва объектларини аниқ белгилаш, оптимал методларни танлашга боғлиқ. Тарихий-бадиий асарларнинг педагогик асосларини илмий таҳлил этиш ўзига хос методология ва методикага эгадир.
Тарихий-бадиий асарлар икки туркумга бўлинади: биринчиси қадим замонларда, ўтмишда яратилган бадиий асарлар, иккинчиси-замонамиз адибларининг тарихий мавзулар бўйича ёзган асарлари.
Иккинчи туркумга Ойбекнинг «Навоий», П.Қодировнинг «Юлдузли тунлар», О. Ёқубовнинг «Улуғбек хазинаси», каби ўнлаб бадиий асарлари киради. Бундай асарлар асосан буюк мутафаккирлар, саркардалар ҳаёти тимсолида ўша даврнинг сиёсий, иқтисодий турмуши, маданияти ҳақида ҳикоя қилади.
Тарихий-бадиий асарлар ҳақида диссертация, монография, рисола ва илмий мақола шаклидаги педагогик тадқиқотлар мавжуд. Диссертацияларда педагогик илмий тадқиқот методлари кўрсатилади, лекин айнан шу методлар ёрдамида олинган натижалар аниқланиши тадқиқот аҳамиятини оширади.
Масалан, айрим маърифатпарвар адибларнинг педагогик фаолияти ва педагогик қарашлари илмий-тадқиқот предмети бўлган. Тарихий-бадиий манбаларни илмий тадқиқ этиш ундан қандай фойдаланиш методикасини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир Тарбиянинг тарихийлиги тамойили ҳам педагогик меросни, маданий ва маърифий меросни ўрганишни тақозо этади. Шунинг учун тарихий асарларнинг тадқиқотида асосий методларидан бири тарихийлик ва мантиқийлик тамойилидир. Ҳар бир педагогик ғоянинг ўз даври учун аҳамиятли, шунингдек, бугунги кундаги қиммати, методик тавсиялар билан мукаммал бўлиши талаб этилади. Фан, фан учун, тадқиқот-тадқиқот учун эмас, ижтимоий ҳаёт тараққиётининг омили бўлиши лозим.
Ваҳоланки, Абдулла Авлонийнинг педагогик мероси ҳам бир томонлама ўрганилган. Буюк адиб ва педагогнинг меросидаги шарқона ўзига хослик ва ўша замона даражасидаги педагогика илмини яратгани очилмаган. А.Авлоний меросида адабиёт ва педагогиканинг том маънодаги боғлиқлиги кўрсатилмаган.
Педагогиканинг илмий масалаларини бадиий тилда ёрита олган, А.Авлоний меросини Л.Н.Толстой, К.Д.Ушинский, А.С.Макаренколар меросига қиёслаш мумкин.
А.Авлоний миллий педагогикага асос солган мутафаккир эканлиги, унинг ҳар бир асари ўзбек халқининг истиқлоли ва истиқболини ёритгани ўз баҳосини топиши керак. Бугунги кунда бу яратган интенсив таълим методи: адабиётни одобнома асосида ўрганиш; «Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ»1 асарини одобнома дарслиги сифатида қўллаш, мактаб ҳақида шеърларидан мактаб мадҳиясини яратилиши педагогик тадқиқотларнинг долзарб муаммосидир.
Тарихий шахслар ҳақидаги бадиий асарлардан фойдаланиш таълим- тарбиянинг уйғунлигини таъминлайди. Ўрганаётган мавзуга нисбатан ўқувчида қизиқиш ҳосил қилади, билимнинг нафосатли, завқли бўлишига шароит яратади. Бу асарлар дарсдан ташқари ўқиш синфдан ташқари тарбиявий ишлар, адабий-бадиий кечалар ташкил этиш учун қулай воситадир.
Педагогик илмий-тадқиқот методларини икки туркумга бўлиш мумкин.
Биринчиси тарихий мантиқий методлар бўлиб, улар педагогик мероснинг илмий-назарий қимматини аниқлашда қўлланилади. Иккинчи туркум тадқиқот методлари орқали ўрганилаётган-тарихий педагогик мероснинг амалий аҳамияти аниқланади, бу меросдан фойдаланишнинг мазмуни, шакллари, йўллари кўрсатилади. Албатта, тадқиқотнинг мавзуси, мақсади, объекти ва предметидан келиб чиқиб метод танланади. Педагогиканинг, педагогика тарихининг бадиий адабиёт билан боғлиқлик қонунияти методологик асос бўлади. Педагогик назарияларнинг ривожланишида изчиллик, ҳар бир мутафаккирнинг меросидаги ўзига хослик ва ўхшашликни таҳлил этишда аналитик методни тавсия этилади. Шунингдек, анализ ва синтез, индуктив ва дедуктив методлар ҳам педагогик меросни ўрганишда қўл келади.
Буюк мутафаккирлар ҳақида ёзилган бадиий асарларда тарих жонлантирилади, китобхон илмий асардан кўра бадиий асарни қизикиб ўқийди, енгил ҳазм қилади. Маданият тарихи, мактаблар тарихи, педагогик мерос тарихи билан танишади. Шунингдек, буюк мутафаккирларнинг ҳаёти, фаолияти китобхон учун ибрат намуна бўлади. Демак, тарихий-бадиий асарларни таълим- тарбия жараёнида қўллаш методикасини яратиш катта илмий ва амалий аҳамият касб этади. Шу мақсадда педагогик тадқиқотларнинг предмети бўлиши катта тарбиявий аҳамиятга эга.



Download 65.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling