1-мавзу: Шарқ олимлари ва мутафаккирлари илм-фан ҳақида
-мавзу: Методологик категориялар
Download 65.87 Kb.
|
10-мавзу: Методологик категориялар.
Илмий тадқиқотнинг методологик тушунча ва категориялари фалсафанинг инсон, инсоният, инсонийлик триадаси (учлик) категориясига асосаланади. Яъни, инсон, одам, шахс, инсоният, инсонийлик, комил инсон, баркамол шахс, баркамол авлод каби категориялар барча фанлар қатори педагогиканинг ҳам предметидир. Профессор Анвар Чориев «Инсон фалсафаси» китобида унинг методологик моҳиятини ёритган. Инсон энг улуғ мавжудот эканлиги «Қурон» и Каримда қайд этилган, унинг улуғворлиги инсоний фазилатлари мужассамлигидадаир. Кишилик жамияти тарихий тараққиётида инсонийлик муаммосини тадқиқоти, доимо долзарб бўлиб келган, янги-янги ғоялар, тажрибалар билан бойитилган. Масалан, комил инсон таълимоти «Авесто»да «эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал» мужассамлигида эканлиги ёритилган. Минг- минг йиллик тарихий тараққиёт, инсоният категориясини умумлаштиради, кишилик жамияти равнақини ифодалайди. Тадқиқотларда бирор бир шахс, инсон бир-бирини такрорламасада инсонийликка хос умумий хусусиятлар, она Ернинг, олий мавжудотлари инсониятдир. Шахс кенг маънода инсон индивуди, киши, фанда қўлланилиш, илмий категория сифатида индивуднинг ижтимоий жиҳатдан барқарор инсонийлик хислатлар мажмуаси тушунчасидир. Шахс муаммосини психалогия, социология, фалсафа ўргансада педагогик тадқиқотда ҳам алоҳида моҳиятга эга. Қолаверса, баркамол шахс, баркамол инсонни шакллантиришда фанлар бир-бирини тулдиради. ХХl асрда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов томонидан баркамол авлод таълимотига асос солинди, баркамол авлод комплекс дастури фаннинг долзарб муаммоси,методологик асосига айланди. Жаҳон илмий жамоат пилиги эътирофи «Тараққиётнинг ўзбек модели»нинг асосий таркибий қисми ҳам юксак билимли, интеллектуал ривожланган ёш авлодни тарбиялаш мамлакатни ривожланиши ва модернизация қилишнинг муҳим шарти» эканлигида. Албатта, таълимотлар, категориялар тарихий тараққиёти ҳақида фикр юритганда баркамол авлод таълимотининг фаншуносликдаги ўрни аҳамиятга эга. Шунингдек, умумий методологик категориялар: билиш, илмий билиш, илм, фан, онг, ғоя, концепция, башратлаш каби тушунчаларда ифодаланади. Билиш воқеликни инсон онгида акс этишидир. Билишнинг мақсади инсонни комилликка эришиши, бахтли яшаши табиат ва жамият нарса воситалар, инсон саодатига хитзмат қилдиришдир. Педагогикада дидактик категория сифатида кишилик жамияти томонидан йиғилган тажрибаларни, ғояларни ўрганилиши, ҳаётда қўллашига билиш дейилади. Билишнинг методологик категориялари анализ ва синтез, абстракциялаш ва идеаллаштириш, идукция ва детукция, аналогия, моделлаштириш, кузатиш, эксперимент, шпотеза кабилар. Илмий билиш воқеа, ҳодисаларни келиб чиқиши, анализ ва синтез орқали казуа ва кавузал ҳолати, бошқа воқеа предметлар билан боғлиқлиги унинг истиқболини аниқлашдир. Анализ тадқиқот объектни қисмларга бўлиб таҳлил қилиш, синтез бўлакларни, қисмларга бир бутунликда ўрганишдир. Бу педагогик тадқиқотнинг самарали методологик тамойилидир. Абстраклаштириш (лот. abstractio-мавҳумлаш) илмий тадқиқотда объектив, муаян предмет ҳодисаларнинг энг муҳим хусусиятларини ажратиб олиш, икки даражали хусусият ларни эътиборга олмай умумлаштириш. Масалан, таълим- тарбияда таянч фазилатлар (нуқталар, сигналлар) таълимоти шунга асосланган. Эзгу фикр, эзгу сўз-эзгу амал бошқа фазилатдаги қирраларни ҳам тўлдиради. Идеаллаштириш баркамол шахс моделидир. Индукция ва дидукция категорияси педагогик тадқиқотнинг метологик принципидир. Оддийдан мураккабга, билгандан билмаганга, назарияда амалиётга умумий қонуниятни очишга йўл индукциядир. Дидукция гносеологик мазмунга кўра, индукция усулининг аксидир. Умумий билишдан хусусий билиш томон йўл, хулосалар, муаян тавсиялардир. Илмий тадқиқотда тафаккурнинг индуктив ва дидуктив усуллари ўзаро боғлиқдир. Илмий тадқиқотда объект, субъект онг тушунчалар, категориялари методолгик хусусиятга эга. Объект умумфалсафий жиҳатдан ташқи олам, борлиқ, воқелик, моддийликни ифодалайди. Педагогик тадқиқотда у ёки бу таълим-тарбия жараёнини англашади. Субъект аввало индивиддир, шахс инсон билиши фаолияти. Билиш жараёнида инсон бир вақтни ўзида ҳам объект, ҳам субъект бўлиши мумкин. Ҳар бир киши ўз-ўзини, ўз хулқ атворини, ҳислари, сезги ва фикрларини билишда объектга айланади. Инсон онги мураккаб серқирра ҳодисадир. Унинг серқирралиги кўпгина фанлар учун ўрганиш, тадқиқ қилиш объекти бўлишига сабаб бўлган. Онг оддий руҳий инъикос эмас балки ижтимоий ривожланган инсон томонидан воқеликни руҳий акс эттиришнинг олий шаклидир. Онгнинг бир неча фалсафий концепциялари мавжуд: борлиқни руҳий акс эттириш; воқеликнинг объектив мазмунини субъектив мазмунга айлантириш; турли босқич ва даражаларни инъикос эттиришининг ўзига хос социал-психалогик, педагогика-психалогик каби механизмлари. Билиш фаолияти ҳақида методологик категориялар хам илмий тадқиқотда алоҳида ўрин тутади. Ҳиссий билиш, ақлий билиш, интуция, ижод, тафаккур, фикрлаш, метод кабилар илмий тадқиқотнинг ҳал қилувчи омилидир. Педагогик тадқиқотлар илмий билишнинг умумий категориялари билан бир қаторда ўзининг хусусий методолгик категориялари ҳам мавжуд. Фаннинг узлуксиз тараққиёти туфайли педагогик илмий тадқиқотда ҳар хил ёндошувлар, тамойиллар, методлар, тушунча ва категориялар қўлланилмоқда. Download 65.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling