1-мавзу. “Сиёсий элита ва етакчилик” фанининг предмети ва вазифалари
Download 53.99 Kb.
|
1 Cиёсий элита (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фан предмети
1-МАВЗУ. “СИЁСИЙ ЭЛИТА ВА ЕТАКЧИЛИК” ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА ВАЗИФАЛАРИ Режа “Сиёсий элита ва етакчилик” фанининг предмети ва услублари. Элита ва етакчилик муаммоси тарихий жараёнлар субъектларининг муҳим аспекти сифатида. Элита муаммосининг жамиятдаги меҳнат тақсимоти билан бевосита боғлиқлиги. Элитологиянинг сиёсатшунослик йўналишлардан бири сифатида шаклланиши ва бошқа ижтимоий фанлар билан боғлиқлиги. Элитология сиёсатшунослик, ижтимоий фалсафа, социология, тарих, ижтимоий психология, маданиятшунослик туташган нуқтасида жойлашган мураккаб фанлараро билим сифатида ривожланди. Элитологияни ижтимоий табақаланиш ҳақидаги фан, аниқроғи ҳар қандай ижтимоий табақаланиш тизимидаги энг юқори қатлам ҳақидаги фан, унинг бутун ёки у ёки бу қуйи тизимларини бошқариш билан боғлиқ махсус функциялари ҳақидаги, ўз-ўзини қўллаб-қувватлашга хизмат қиладиган меъёрлар ва қадриятларни ишлаб чиқиш ва унинг ривожланиши ҳақидаги фандир. Элита-бу жамиятнинг намунали деб саналган қадриятлари бўйича йўналтирувчи гуруҳ бўлган ижтимоий тизимнинг ишлаши ва ривожланишини белгилайдиган нормалар ва қадриятларни ишлаб чиқишда етакчи ўринни эгаллаган қисми. Булар жамиятни боғлайдиган ва барқарорлаштирадиган анъаналарнинг ташувчилари ёки бошқа ижтимоий вазиятларда (одатда инқироз) инновацион гуруҳлар бўлган аҳолининг энг фаол, эҳтиросли, кучли элементлари. Фан предмети: элитология - элита ва сиёсий етакчилик табиатини ўрганиш, жамиятни табақалаштириш асослари, ушбу табақаланиш мезонлари ва унинг легитимлиги, давлатни ва жамиятни самарали бошқаришдир. Кўпинча (биринчи навбатда сиёсатшуносликда) элита атамаси ўзининг тор маъносида қўлланиб, сиёсий-маъмурий, бошқарув элитаси сифатида намоён бўлади. Айнан элитологиянинг ушбу компоненти (эҳтимол етарли сабабсиз) элитологиянинг энг муҳим, кенг тарқалган, "амалий" қисмига айланди. Ушбу тор маънода элитологиянинг предмети (аниқроғи, сиёсий элитологиянинг) ижтимоий-сиёсий бошқарув жараёнини ва биринчи навбатда, сиёсий акторларнинг энг юқори қатламини ўрганиш, ушбу бошқарувни бевосита амалга оширадиган ижтимоий қатламни аниқлаш ва тавсифлашдир. Download 53.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling