3. Ўзбекистон Республикасининг солиқ тизими тузилиши, солиқ тизимида ундириладиган солиқлар ва йиғимлар Ўзбекистон Республикасининг солиқ тизимининг ташкилий ҳуқуқий асослари “Ўзбекистон Республикасининг Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонуни (29.08.1997 йилдаги 474-I-сон); Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (ЎРҚ-599 30.12.2019 йил); Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 8 январдаги “Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1257-сон қарор; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ-5116-сон фармони; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3802-сон қарор; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 октябрдаги “Ўзбекистон республикаси давлат солиқ қўмитасининг моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 811-сонли қарор; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 320-сонли қарор; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги “Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 811-сонли қарор; Давлат солиқ хизмати органлари – Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари, шунингдек туманлар, шаҳарлар ва шаҳардаги туманлар давлат солиқ инспекцияларидан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |