1-Мавзу. Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва аҳамияти. Режа


-Солиқ солишнинг етарлилик тамойили


Download 71.02 Kb.
bet4/7
Sana18.06.2023
Hajmi71.02 Kb.
#1578033
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-Mavzu. крилчаси

-Солиқ солишнинг етарлилик тамойили. Солиқ солишнинг етарлилик тамойилига мувофиқ солиқ солиш даражаси шундай бўлиши лозимки, у давлат интилаётган миллий иқтисодиёт самарадорлигига еришишни кафолатлай олсин. Солиққа тортиш тизими иқтисодиёт, ижтимоий ҳимоя, мудофаа қобилияти ва бошқа соҳалардаги давлат сиёсатини амалга ошириш учун зарур бўлган молия ресурслари тўпланишини таъминлаши лозим. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, солиқ ставкалари солиқ юки кўрсаткичи ҳисобланмайди, чунки солиқ тўловчи солиқ тўлар екан, давлат томонидан бепул хизматлардан баҳраманд бўлгани ҳолда айни чоғда ўзининг баъзи харажатларини қисқартиради. Умуман олганда, етарлилик тамойили солиқ сиёсатини белгилаётганда уни давлатнинг қабул қилинган ижтимоий-иқтисодий сиёсати билан қатъий равишда уйғунлаштиришни тақозо етади.
-Солиқ солишнинг тадбиркорлик ва инвестицияларни рағбатлантириш тамойили. Солиқ тизими хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқаришини ривожлантириш, ускуналар ва замонавий технологиялар сотиб олиш учун маблағ йўналтириш, яъни капитал жамғариш ва шу йўл билан технологияларни такомиллаштириш, рақобатбардош махсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириши лозим. Солиқ тизими ресурсларнинг самарали тақсимланишига тўсқинлик қилмаслиги ҳамда хўжаликни мустақил юритиш омилларини чеклаб қўймаслиги лозим. Солиқлар миқдори ҳаддан ташқари катта қилиб белгиланса, ишлаб чиқариш ҳажмлари камайиб кетади, бу жараён заҳиралар, банклардаги пул маблағларининг баракаси учишига олиб келади.
Солиқ солиш базаси ва унинг ҳажмларини нотўғри белгилаш ходимларнинг малака оширишга, рационализаторлик ва ихтирочилик фаолияти билан шуғулланишга ва бошқа соҳаларга бўлган интилишига салбий таъсир етади. Солиқ солишнинг иқтисодий омилларга таъсири икки хил кўринишда бўлади, яъни қиёсий оқибат ва даромад оқибати шаклида ифодаланади. Қиёсий оқибат меҳнат натижалари, жамғариш, инвестициялаш, янги ғояларни жорий етиш ва ишлаб чиқариш фаолиятининг бошқа хил кўринишлари билан шуғулланиш учун нисбатан камроқ даражада рағбатлантиришда намоён бўлади. Айниқса, про­грессив (ошиб борувчи) солиқ солишда бундай оқибатнинг рағбатлантиришга зид таъсири яққол ифодаланади.
Солиқларнинг таъсири инвестициялар таркибида ҳам яққол сезилади. Турли кўринишдаги активлар учун жорий етилган ҳар хил солиқ тартиблари инвестиция имкониятлари ва сармоядорларнинг портфели таркибида сезилиб қолади. Солиқ тизимидаги камчилик ва нуқсонлар иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайиб кетишига олиб келиши мумкин, бу ҳол пировард натижада давлат бюджети даромадларининг ўзгаришига ҳам таъсир етмай қолмайди.

Download 71.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling