1-Мавзу. Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва аҳамияти. Режа


Солиқлар ва махсус солиқ режимлари


Download 71.02 Kb.
bet6/7
Sana18.06.2023
Hajmi71.02 Kb.
#1578033
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-Mavzu. крилчаси

1.4.Солиқлар ва махсус солиқ режимлари. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2020 йил 1 январдан амалда бўлган янги таҳрирдаги Солиқ кодексига асосан қуйидаги солиқ турлари мавжуд:9
1) қўшилган қиймат солиғи;
2) акциз солиғи;
3) фойда солиғи;
4) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
5) йер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
7) мол-мулк солиғи;
8) йер солиғи;
9) ижтимоий солиқ.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида солиқ ва йиғимлар белгиланиши ёки бекор қилиниши мумкин. Шунингдек, йиғимларни жорий етиш, ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби Солиқ кодексида ҳамда бошқа қонун ҳужжатларида белгиланади. Юқорида белгиланган солиқ турлари давлат бюджетини то`лдиришда асос болиб хизмат қилади.
Автотранспорт йиғимини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби солиқ кодекси билан тартибга солинса, давлат божини ҳисоблаб чиқариш ва ундириш тартиби давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланади.
Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги махсус солиқ режимлари белгиланган:
1) айланмадан олинадиган солиқ;
2) маҳсулот тақсимотига оид битимлар иштирокчиларига солиқ солишнинг алоҳида тартиби;
3) махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ва айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг алоҳида тартиби.
Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ва айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг алоҳида тартиби қонун ҳужжатларида ёки инвестиция битимларида назарда тутилган инвестицияларни амалга ошириш ҳамда бошқа шартларни бажариш билан боғлиқ ҳолда муайян муддат учун белгиланган бўлиб, махсус солиқ режимлари айрим солиқларни тўлашдан озод етиш, пасайтирилган солиқ ставкалари ва бошқа солиқ имтиёзларини қўллашни назарда тутади.
Солиқлар орқали давлатнинг муайян мақсад, вазифаларини бажаришда бюджет маблағларини асосий қисмини шакллантириб боради ва бозор иқтисодиётини тартибга солишда асосий куч сифатида намоён бўлади.

Download 71.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling