1-Мавзу. Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва аҳамияти. Режа


Солиқларнинг асосий елементлари ва тамойиллари


Download 71.02 Kb.
bet2/7
Sana18.06.2023
Hajmi71.02 Kb.
#1578033
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-Mavzu. крилчаси

1.2.Солиқларнинг асосий елементлари ва тамойиллари. Солиққа тортиш тизимининг асосий бўғини ҳисобланган солиқ елементлари солиқ солишда ифодаланадиган асосий тушунчалар бўлиб, улар солиқ тўловчилар ва давлат бюджети ўртасидаги иқтисодий-ҳуқуқий муносабатларда намоён бўлади.
Солиқ назариясида солиққа оид муносабатларни тўлиқ ва теранроқ ифода етиш учун иқтисодий воқеликларни ҳар бир кичик гуруҳлари муайян номдаги иборалар билан изоҳланади. Солиқ елементлари ҳам ҳудди шундай солиққа оид иқтисодий ходисаларни изоҳлашга хизмат қилувчи яхлит тушунча ҳисобланади. Солиқ елементлари тушунчаси солиқ солиш тизимининг муҳим таркибий қисми бўлиб, унинг ўзи ҳам кичик тизимни ташкил етади, яъни солиқ елементлари ҳам бир неча иқтисодий категорияларни яхлит ҳолатдаги ҳаракатини билдиради.
2020 йил 1 январдан амалда бўлган янги таҳрирдаги Солиқ кодексига асосан солиқнинг барча елементлари аниқлаб қўйилган тақдирдагина ушбу солиқлар белгиланган деб ҳисобланади.7
Бундай солиқ елементларига қуйидагилар киради:
1) солиқ солиш объекти;
2) солиқ базаси;
3) солиқ ставкаси;
4) солиқ даври;
5) солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби;
6) солиқ ҳисоботини тақдим етиш тартиби;
7) солиқни тўлаш тартиби.
Солиқ солиш объекти. Солиқ солиш объекти мол-мулк, ҳаракат, ҳаракат натижаси ёки қиймат, миқдорий ёки физик хусусиятга ега бўлган бошқа ҳолат бўлиб,
у мавжуд бўлганда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари солиқ тўловчида солиқ мажбуриятини вужудга келтиради.
Ҳар бир солиқ белгиланадиган мустақил солиқ солиш объектига ега бўлади.
Солиқ базаси. Солиқ базаси солиқ солиш объектининг қиймат, физик ёки бошқа хусусиятини ифодалайди. Ҳар бир солиқ учун солиқ базаси ва уни аниқлаш тартиби солиқ кодекси билан белгиланади.
Солиқ ставкаси. Солиқ ставкаси солиқ базасининг ўлчов бирлигига нисбатан ҳисобланадиган солиқнинг фоизлардаги ёки мутлақ суммадаги миқдорини ифодалайди.
Солиқ даври. Солиқ даври деганда тугагандан кейин солиқ базаси аниқланадиган ҳамда тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси ҳисоблаб чиқариладиган календар йил ёки бошқа давр тушунилади.

Download 71.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling