1 мавзу. Стратегик бошқарув ва режалаштириш стратегия ҳақида тушунча


Download 15.56 Kb.
bet1/3
Sana03.02.2023
Hajmi15.56 Kb.
#1151457
  1   2   3
Bog'liq
1 мавзу СТРАТЕГИК БОШҚАРУВ ВА РЕЖАЛАШТИРИШ (1)


1 мавзу.СТРАТЕГИК БОШҚАРУВ ВА РЕЖАЛАШТИРИШ
1.Стратегия ҳақида тушунча.
Таълим тизимини ривожлантириш йуналишида амалга оширилаётган ислохотлар барча таълим муассасаларида таълим жараёнини илмий асосда ташкил этиш ва бошкаришда фан- техника ютукларига асосланган бошкарувнинг энг самарали, инновацион методларидан фойдаланишни, бошкарув йуналишида билим, куникма ва малакаларни, янги шахсий ва касбий сифатларни талаб килади, бу уз навбатида стратегик бошкарувнинг заруриятини белгилаб беради.
Стратегия [strategos] грекча суз булиб, узбек тилида “генерал санъати” деган маънони англатади. Узбек тилининг изохли лугатида хам мазкур атама уруш олиб бориш санъати, ижтимоий-сиёсий курашга рахбарлик килиш санъати ва илми маъноларида тал кин этилган. Стратегия сузи бугунги кунда бирон-бир фаолиятга рахбарлик килиш, корхона ёки муассасалар фаолиятини бошкаришда истикболни олдиндан аниклаш, фаолиятни олдиндан режалаштириш, бажариладиган вазифаларнинг йуналишини аниклаш, шунингдек, максадга эришишда натижаларни олдиндан аниклаш ва назорат килиш йуналишларида кенг кулланилмокда. Мазкур суздан стратегик режа, стратегик режалаштириш, бошкарув стратегияси, стратегик бошкарув каби тушунчалар келиб чиккан булиб, бу тушунчаларнинг хар бири узининг мазмун-мохиятига кура таълим муассасаларини бошкаришда мухим ахамият касб этади. Стратегик режа - бу муассасада таълим тизимини ривожлантириш, таълим-тарбия жараёнида кузланган максадларга эришиш - ракобатбардош битирувчилар тайёрлаш йуналишида узок (беш, ун йил ва ундан купрок муддатларни уз ичига олади) муддатларга мулжалланган вазифаларни уз ичига олган дастур (истикбол режа) булиб, у таълим муассасасининг х,амда рахбар-ходимларнинг йиллик ва жорий режалари учун асос сифатида хизмат килади. Стратегик ражалаштириш. Таълим муассасасининг максадларидан келиб чикиб амалга ошириш зарур булган вазифаларни белгилаш, мазкур вазифаларни амалга ошириш учун бошкарув функциялари, методлари хдмда максадларини аниклаш ва амалга ошириш юзасидан стратегик режалар ишлаб чикиш жараёни булиб, бунда максад ва вазифаларнинг илмий асосланганлиги, белгиланган муддатларнинг аниклиги ва объективлиги, ижрочиларнинг билими ва касб махорати, ташки мухит таъсири, фан-техника ва технологияларнинг ривожланиши, муассаса имкониятлари, шунингдек, бошкарув стратегияси, яъни стратегияни амалга оширишни бошкариш йуналишлари урганилиб тахлил килинади.

Download 15.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling