1 мавзу. Стратегик бошқарув ва режалаштириш стратегия ҳақида тушунча


Бошқарув стратегияси ҳақида тушунча


Download 15.56 Kb.
bet2/3
Sana03.02.2023
Hajmi15.56 Kb.
#1151457
1   2   3
Bog'liq
1 мавзу СТРАТЕГИК БОШҚАРУВ ВА РЕЖАЛАШТИРИШ (1)

2.Бошқарув стратегияси ҳақида тушунча
Бошкарув стратегияси. Кузланган максадларга эришишда таълим муассасаси фаолиятини такомиллаштириш, педагогик ходимлар фаолиятини мувофиклаштириш, стратегик режа асосида фаолиятни ташкил этиш ва бошкариш йуналишида асосан бошкарувнинг икки хил турини назарда тутади: стратегик бошкарув, конъюнктуравий бошкарув. Амалий фаолиятда у ёки бу бошкарув йуналишининг устунлиги ташкилий тизимнинг янгилик даражаси курсаткичлари билан белгиланади.
Стратегик бошкарув - бу таълим муассасасининг стратегик максади йуналишида муассаса имкониятларини педагогик ходимларнинг умумий манфаатлари билан мувофиклаштиришни назарда тутувчи узок муддатга тузилган дастур, режа ва лойихалар асосида бопщаришдир.
Стратегик бошкарув одатда, мазкур тизимни бошкарув маданиятининг юкори даражасини белгиловчи кенг инновацион дастурларни амалга ошириш имкониятини яратади. Конъюнктуравий бошкарув - маълум бир даврда муассасанинг иктисодий холатини тавсифловчи белгилар мажмуаси билан боглик булади.
Таълим муассасаси фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириб боришда, энг аввало, кузланган максадларга эришишда фаолиятнинг стратегик режасини тузиш ва мазкур режа асосида муассасанинг истикбол максади ва имкониятларини Ходимлар манфаати билан уйгунлаштиришни хамда таълим муассасасининг фаолиятини замонавий узгаришларга мослаштириб бориш, таълим инновацияларини жорий этишни назарда тутувчи узок муддатли бошкарув усулларини бошкарув жараёнига татбик этиш зарур.
Бу уз навбатида истикболни тадкик қилиш ва максадларга эришишда, ривожланишга таъсир этувчи омилларни олдиндан тахлил килишда зарурий билим, ривожлантирувчи бунёдкор гоялар ва уларни амалга ошириш санъати заруриятини белгилайди. Таълим муассасаларида инновацион бошкарув жараёнида муассасанинг истикбол максади ва имкониятини педагог ходимларнинг манфаатлари билан уйгунлаштирувчи узок муддатли бошкарув усуллари - стратегик бошкарувнинг амалиётга кулланиши таълим самарадорлигини оширишда мухцм ахамият касб этади.
Бошкарув жараёнини такомиллаштириш хамда таълим муассасаси олдидаги вазифаларни замонавий талаблар даражасида бажаришда махсус, функционал, мужассамлаштирилган ва диверсифи- кациялашган стратегияларни куллаш оркали таълим самарадорлигини ошириш мумкин.

Download 15.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling