1-мавзу: сузиш ва уни ўҚитиш методикаси фанининг мақсади ҳамда вазифалари асосий саволлар


Download 132.4 Kb.
bet2/3
Sana06.02.2023
Hajmi132.4 Kb.
#1171649
1   2   3
Bog'liq
1 Semenar

Назорат саволлари:

3.1. Сузишнинг соғлиқ учун қандай аҳамияти бор?


3.2. Сузиш билан неча ёшдан бошлаб шуғулланиш мумкин?
3.3. Дастлабки ўргатиш босқичида қандай воситалардан
фойдаланиш мумкин?


Муҳокама учун саволлар:

1. «Жисмоний тарбия ва спорт тугрисида»ги Қонун қачон қабул қилинган ва бу қонунни қабул қилишдан мақсад нима?


2. Сузиш фанининг мақсад ва вазифалари ҳақида сўзлаб беринг.
3. Биринчи Президентимиз И.А.Каримовнинг «Фарзандлари соглом юрт қудратли бўлур», «Хеч нарса мамлакатни спортчалик унинг шон— шухратини дунёга танита олмайди» деган сўзлари замирида нималарни тушунасиз.?


Иккинчи савол буйича дарс мақсади: Талабаларга сузиш турлари ва уларнинг мақсад ва вазифалари ҳақида тушунча бериш.


Идентив ўқув мақсадлари:

1. Сузиш турларини санаб бера олади.


2. Ҳар бир сузиш турларининг мақсадларини сўзлаб бера олади.
3. Сузиш турлари ва уларнинг вазифалари ҳақида гапириб беради.


Иккинчи асосий савол баёни:

Сузиш техникаси мақсадга йўналтирилганликка мос тушиши керак, бу мақсад сузиш турлари классификацияси билан белгиланади.


Сузиш турлари

Спортча сузишда спортчининг асосий мақсади маълум бир масофани танланган усулда режалаштирилган вақтда босиб ўтишдир. Бу натижани кўрсатиш учун спортчи ва мураббий икки асосий вазифани хал этишлари лозим: сузиш тезлигини абсалют даражада ошириш; зарур тезкорлик — чидамлилик қобилиятини ошириш. Танланган сузиш усули техникасини ишлаб чиқишда турли ҳаракат тузилишларини тадқиқ қилиш керакки, ва шундайини танлаш керакки, бу ҳаракатлар спортчининг нафақат абсалют тезлигини оширишини, шу билан бирга бутун масофа давомида юқори бир маромли тезликни таъминласин.
Амалий сузишда спортчи олдига сузиш усуллари, турларидан келиб чиққан ҳолда турли хил мақсад ва вазифалар қуйилади. Чўқувчиларни қутқаришда асосий мақсад чўкаётган кишини ўз вақтида қутқариш. Бундай мақсадга тез суза оладиган, илгаридан яхши тайёргарлик кўрган спортчигина эриша олади. Сувга шўнгишдан асосий мақсад сув остида маълум масофага сузиш ва шўнгишдир.
Сувдаги ўйинлардан мақсад эса сувдаги ўйинлар вақтида сузиш техникасидан тўгри фойдаланишдир.
Бадиий сузишнинг асосий мақсади сузувчи томонидан сувда акробатик элементлари мавжуд бўлган гимнастик машқларни бажара олиш малакаси ҳисобланади.
Агар, сузувчи спортча сузиш усуллари техникасини мукаммал эгаллаган бўлса, у сузиш классификацияси томонидан талаб этилган ҳар қандай вазифаларни бажара олади.
Сузиш тактикаси доимо сузишнинг конкрет шароитларига жавоб бериши лозим.
Мақсадга йўналтирилганлик сингари, бу сузиш шароитлари ҳам сузиш турлари классификациясига қараб ўзгаради. Спортча сузишда сузиш техникасини белгилаб берувчи шароит бу мусобақа қоидалари ҳисобланади. Бу қоидалар масофа узунлигини, сузиш усулини, старт олиш ва бурилиш қоидаларини, масофани сузиб ўтиш, финиш қоидаларини белгилаб беради. Амалий сузишда бу шароитлар турлича бўлиб тез —тез ўзгариб туради. Чўқувчини қутқаришда қутқарувчи кийим билан сувга тушиши ва шароитга қараб сузиш усулини ўзгартириши мумкин.
Узунликка шўнгишда, агар сузувчи лойқа сувда бўлса, у шундай техника вариантини танлаш лозимки, бу техника сузувчига сув остида яхши ориентир олиш имконини бериши зарур.
Сузишнинг ўйин турларида шароитлар бошқа сузиш турларига нисбатан тез ўзгариб туради.



Download 132.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling