Тарбиячига қўйиладиган талаблар
* Таълим бериш маҳорати;
*Тарбиялай олиш маҳорати;
* Ўқув тарбия жараёнида инсон омилини таъминловчи шахсий фазилатлар;
*Таълим олувчиларнинг билимларини холисона баҳолай олиш ва назорат қила олиш;
Мактабгача таълим муассасалари олдига қўйган талабларни амалга ошириш.
Бунга қуйидагилар киради:
1. Боланинг соғлиғини сақлаш ва мустақкамлаш.
2. Ақлий қобилиятини ўстириш.
3. Миллий қадриятимиз ва маънавиятимизнинг ғоявий-ақлий тамойилларига мос келувчи эътиқод ва қарашларини таркиб топтириш.
4. Она ватанга муҳаббатини, ижтимоий фаолликни шакллантириш.
5. Ёш авлодда ўртоқлик, дўстлик ҳиссини ҳалоллик ва меҳнатсеварликни таркиб топтириш.
Ўз фаолиятини эндигина бошлаётган ўқитувчилар ва доимий изланишда бўлган тажрибали ўқитувчилар ҳам тарбиячилик маҳоратига замин яратувчи қуйидаги жараёнларни билиши керак:
- ҳар қандай педагогик вазиятларда ўқувчининг ички ва ташқи дунёсини тўғри тушуниш малакаси;
- педагогик вазиятларни тўғри идрок қилиш учун диққатни жамлаш;
- тарбияланувчиларга ишонч ва талабчанлик;
- тарбиявий вазиятни ҳар томонлама пухта баҳолай олиш қобилияти;
- хилма-хил педагогик тактлардан ўзи учун энг муҳимини ажрата олиш қобилияти;
- зиддиятли тасодифий ҳолатларда иккиланмасдан тўғри қарор қабул
қилиш;
- тарбияда таъсир этишнинг турли усулларидан фойдалана олиш
қобилияти;
- фикр ва мулоҳазаларини сўз билан, мимика ва пантомимик ҳаракатлар билан ўқувчи онгига аниқ етказа олиш;
- дарс ва дарсдан ташқари фаолиятда ўқувчилар билан коммуникатив алоқа ўрната олиш қобилияти;
- ўқувчилар онгида эркинлик ва ташаббускорликни, ўз фикр
мулоҳазаларини қўрқмасдан баён қилиш кўникмаларини тарбиялаш;
- қийин ҳолатларда ўқувчиларга ёрдам бера олиш;
- тарбиявий тадбирларни ўтказишда ўқувчилар жамоаси билан доимо маслаҳатлашиш;
- ўтказилаётган тарбиявий тадбирлар юзасидан ўқувчиларнинг
фикрларини ўрганиш;
- ўз-ўзини бошқаришнинг турли шаклларидан унумли фойдаланиш;
- ҳар бир ўқувчининг яширин ижобий фазилатларни кўра олиш ва
такомиллаштириш;
- ўқувчиларнинг ижтимоий келиб чиқишига қараб тоифаларга
ажратмаслик, бир хил муносабатда бўлиш.
Педагогик мукаммал тизимни Ян Амос Коменский яратди. У ўз даврининг илғор ғояларига таянган ҳолда “ҳаммани ҳамма нарсага ўргатиш" тўғрисида даъват билан чиқди. Унинг “Буюк дидактика” деган катта рисоласи назарий педагогиканинг илк асарларидан ҳисобланади.
Педагогиканинг илмий асосларини тузишга Ж.Ж.Руссо И.Г.Пестолоций, А.Дестервенрг, А.Н.Радищев В.Г.Белинский, А.Герцен, И.И.Пирогов, Н.Г.Чернишевский Н.Д.Добролюбов кўп ёрдам қилдилар.
Педагогика назариясининг ривожланишига К.Д.Ушинский буюк ҳисса қўшди. Уни рус педагогикасининг отаси деб аташади
Do'stlaringiz bilan baham: |