1-мавзу: Тарбиячи ва унинг жамиятда тутган ўрни
Ибн Сино бола тарбияси ва тарбия усуллари ҳақида қимматли фикрларини билдирган. Ибн Сино
Download 0.51 Mb.
|
3.1-Презентация Мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ибн Сино
- Мирзо Улуғбек
- Алишер Навоий
- Воиз Ал – Кошифий
Ибн Сино бола тарбияси ва тарбия усуллари ҳақида қимматли фикрларини билдирган. Ибн Сино боланинг ахлоқий тарбияси ҳақида билдирган фикрларида уй – рўзғор тутиш масалалари хусусида ҳам сўз юритади. Болани тарбиялаш оила ота – онанинг асосий мақсади ва вазифасидир. Ўз камчиликларини тузатишга қодир бўлган ота – она тарбиячи бўлиши мумкин.Ахлоқий тарбияда энг мухим воситалар боланинг нафсониятига, ғурурига тегмаган ҳолда, яккама – якка сухбатга бўлиш унга насихат қилишдир.
Ибн Сино болада ахлоқий хусусиятларни меҳнат, жисмоний ақлий тарбия билан ўзвий бирликда шакллантиришни, уни инсон қилиб камол топтиришда асосий омил деб билади. Юсуф Хос Хожибнинг уқтиришича ҳар бир киши жамиятга муносиб бўлиб камол топмоғи керак. Бунинг учун у туғилган кундан бошлаб зарур тарбияни олмоғи лозим. У қобил қизнинг тарбияси ҳақида фикр юритар экан, уларнинг ўзларига хос хусусиятига эътибор беришни таъкидлайди. Фарзандлар тарбияси ниҳоятда эрта бошланмоғи шарт. Шундагина уларнинг ноўрин хатти – ҳаракатларига берилишининг олди олинади. Мирзо Улуғбекнинг оила муҳити соғлом авлодни етиштириш ҳақидаги фикрлари шундан иборатки, аллома уқтиришича, боланинг билим олишига бўлган қизиқиш, хавасини оширишда у тарбияланаётган мухит мухим ўринни эгаллайди. Оилада ота – оналар айниқса ўқимишли ота – оналар ўз фарзандларининг ҳақиқий инсон бўлиб камол топишига алохида эътибор беришлари лозим. Алишер Навоий боланинг вояга етишида, камол топишида тарбиянинг кучи ва қудратига алоҳида эътибор беради. Тарбия натижасида боланинг фойдали ва етук киши бўлиб ўсишига ишонади. Ёш боланинг жуда кичик ёшидан бошлаб тарбияламоқ зарур. Тарбия инсонга ўзида яхши одат ва фазилатлар хосил қилишга ёрдам беради. У одам шахси кишилар билан муносабатда, айниқса кишиларнинг бир – бирларига бўлган рухий маънавий таъсирлари натижасида таркиб топади деб вояга етказишда асосий омиллардан бири тарбия эканлиги ўқтиради. Воиз Ал – Кошифийнинг ўқтиришича инсонни таълим – тарбия орқали қайта тарбиялаш ақлий қобилятни ўстириш мумкин. Кошифий ўзининг педагогик қарашларича болаларда мустақил фикрлаш қобилиятини ўстириш масаласига алохида эътибор беради. Ота – оналар муаллимлардан бу масалага алохида ахамият беришни талаб этади. Бу масалада оилавий ҳамда ташқи мухит мухим ўрин тутади. Бола тўғри сўзли, вадага вафодор, яхши хулқли қилиб тарбяланиши керак. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling