1-Мавзу: Тарбиявий ишлар методикаси фанининг мақсад ва вазифалари р е ж а


Download 147 Kb.
bet5/11
Sana02.05.2023
Hajmi147 Kb.
#1422480
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1-Мавзу Тарбиявий ишлар методикаси фанининг ма сад ва вазифалар

Иқтисодий тарбия. Ўзбекистон Республикасида, бозор муносабатлари шиддат билан бир вақтда ўқувчиларга иқтисодий билимларни бериш ва уларда иқтисодий фаолиятни юрита олиш кўникма, малакаларни шакллантириш ўзига хос аҳамият касб этади. Иқтисодий тарбия-ўқувчиларга иқтисодий билимларни бериш, уларда иқтисодий фаолият (оила буджетини шакллантириш, оила хўжалигини юритиш, мавжуд моддий бойликларни асраш, кўпайтириш, савдо-сотиқ муносабатларини тўғри ташкил этиш ва ҳоказолар)ни ташкил этиш кўникма ва малакаларини шакллантиришдан иборат бўлиб, ижтимоий тарбиянинг муҳим таркибий қисми саналади.
Иқтисодий тарбия таълим муассасаларида йўлга қўйилаётган иқтисодий таълим билан чамбарчас ҳолда олиб борилади. Иқтисодий тарбияни ташкил этишда оила, таълим муассасаси ва жамоатчилик ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорликка таяниш ижобий натижаларни кафолатлайди. Иқтисодий таълим ва тарбиянинг асосий мақсади ўқув машғулотларини олиб боришда талаба-ёшлар онгида тежамкорлик, ишбилармонлик, тадбиркорлик каби иқтисодий жиҳатларни ўз ичига олувчи хислатларга нисбатан онгли муносабатни шакллантиришдан иборат.
Иқтисодий тарбияни ташкил этиш жараёнида қуйидаги вазифалар амалга оширилади:
- ўқувчиларга иқтисодий билим асослари (иқтисод, оила хўжалигини юритиш ва бошқариш, ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш, ишлаб чиқаришни молиялаштириш, капитал, тадбиркор, тадбиркорлик фаолияти, кичик ва ўрта бизнес, ижара шартномалар ва уларни тузиш, банклар, банк оператсиялари, буюжетни шакллантириш, даромад, банкрот, бизнес-режа ва бошқалар) борасида чуқур билимлар бериш ва уларни такомиллаштириш;
- ўқувчиларда иқтисодий онг ва тафаккур, хусусан, мавжуд моддий бойликларга нисбатан оқилона муносабатни тарбиялаш;
- уларда муайян касбий ёки ишлаб чиқариш кўникма ва малакаларини шакллантириш;
- уларни иқтисодий ишлаб чиқариш жараёнига фаол жалб этиш;
- ўқувчиларда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишга нисбатан эҳтиёж ва лаёқатни юзага келтириш;
- улар томонидан тор доирада бўлсада тадбиркорлик фаолиятининг йўлга қўйилишига эришиш.
Иқтисодий тарбияга тегишли маълумотларни Қуръони Каримда ва Ҳадиси шариф ҳамда «Авесто» битикларида ҳам топиш мумкин. Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий асарларида қозихонада мерос ва уни тақсимлаш бўйича алоҳида ходим фаолият кўрсатиши қайд этилган.
Бу борада Форобийнинг “Инсон ўз маблағини сарфлашни билиши керак. Пул сарфлашда қизғанчиқлик қилиш хасисликка олиб кела­ди. Пулларни режасиз ишлатиш эса инсонни бебошликка этаклайди”, деган фикри ўринлидир.
Тежамкорликда вақт масаласи алоҳида эътиборга молик тушунчадир. У инсон ихтиёридаги бебаҳо хазина. Шу сабабли ҳам «Кун қайтади, аммо вақт қайтмайди», деган нақл бор, чунки вақт ўлчовлидир. Ундан дунёни ўрганиш, ўзгартириш, шахсий манфаат, эл-юрт хизмати ва меҳнат самарадорлигини ошириш борасидаги фаолиятларда фойдаланиш мумкин. Шу сабабли ҳам у қадрлидир. Тарихий воқеалардан фойдаланиш иқтисодий тарбия беришнинг самарадор­лигини оширади ва ўқувчилар маънавиятини юксалтиришга ёрдам беради.
Ўқувчиларга иқтисодий тарбия бериш йўлларидан яна бири - бу тарихий воқеалар асосида, уларнинг иқтисодий тарбияга оид тафаккурини бойитишдан иборатдир.
Экологик тарбия. Экология тушунчасини илк бор немис зоологи Э.Геккел томонидан 1866 йилда қўлланилган. Олим тирик организмларнинг атроф-муҳит билан муносабатларини белгилаш учун шу атамани таклиф этди. Экологик тарбия ижтимоий тарбиянинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Экологик тарбия (грекча «оикос» - уй, турар жой, макон, «логос» -фан) ўқувчиларга дастлабки экологик билимларни бериш, мавжуд экологик билимларини бойитиш, уларда табиат ва атроф-муҳит муҳофазасини ташкил этиш кўникма ва малакаларини шакллантиришга қаратилган педагогик жараёндир.
Экология - юнонча сўз бўлиб, тирик мавжудотларнинг яшаш шароити ва теварак-атрофдаги муҳит билан ўзаро муносабатлари ҳамда шу асосда юзага келадиган қонуниятларни ўрганадиган фандир.
Экологиянинг фан сифатида юзага чиқиши ХVIIIIХ асрларни қамраб олади. ХIХ асрнинг охири ХХ асрнинг бошларида тадқиқотчи - олимлар томонидан айрим омиллар, айниқса, иқлимнинг киши организмига таъсирини ўрганиш натижасида бу фанга бўлган эътибор янада кучайди.
Аҳоли сонининг тез ўсиб бориши натижасида экологик муаммолар кўпайиб бормоқда. Айниқса, ер, сув, энергетика, озиқ-овқат билан таъминлаш ҳақидаги муаммолар бутун дунё (глобал) муаммоларга айланиб бормоқда. Ер бағридан ҳар йили 120 млрд тоннадан ортиқ турли хилдаги хомашё, қурилиш материаллари, ёқилғини қазиб олиниши ва сарф қилиниши табиий бойликлар миқдорининг камайиб боришига сабаб бўлмоқда.
Ўқитувчининг болаларга экологик таълим ва тарбия беришда халқимизнинг ўзига хос миллий тарбиясидан ўринли фойдаланиши яхши самара беради. Миллий тарбиямизда тўрт нарса ер, сув, олов, ҳаво муқаддас ҳисобланган. Халқимиз жуда қадим замонлардан сувга эътиқод қўйиб, ёзнинг энг жазирама кунларида “Сув сайли” ўтказган. Ота-боболаримиз “Сув-табиат инъоми, ҳаёт манбайи”, деб бежиз айтишмаган.

Download 147 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling