Ишлаб чиқариш асослари: ўзбекистондаги ишлаб чиқариш турларини, ўзбекистон халқ хўжалигида саноат ва қурилишда моддий ишлаб чиқариш асослари ва унинг таркиби, ўзаро муносабати, бир-бирига боғлилигини, технологик жараён ҳақида асосий тушунчани, янги техника ва илғор технология, унинг ифодаланилиши, меҳнат предметига механик таъсир этиш (материалларни кесиш, қирқиш, бириктириш, пайвандлаш ва ҳ.к.) орқали амалга ошириладиган технологик жараёнлар; ишлаб чиқаришда амалга ошириладиган кимёвий ва физик-технологик жараёнларни, фан-техника тараққиётини жадаллаштириш омиллари ва истиқболини, кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш йўналишлари, тартиби ва стандартларини, мулкчилик турлари, маркетинг ва менежмент фаолиятининг ривожланишини билиш; саноат миёсида кўп серияли ишлаб чиқариш учун тавсия этиш мумкин бўлган маҳсулот намунасини (макети, модели) тайёрлаш, унда қўлланилган хомашё, ижодий ғоя ва дизайн ечимларини асослашни билиш.
Касб танлашга йўллаш: касблар таснифини, касбларда меҳнат турларининг (одам-табиат, одам-техника, одам-одам, одам-белгили тизим, одам-бадиий образ) таърифини, касб-ҳунар эгаллашда инсон саломатлигига қўйилган талабларни, ўзбекистонда узлуксиз таълим тизимини, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг йўналиши, уларнинг бир-биридан фарқи, умумий томонларини, ўқувчи ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш тизимини билиш.
“Сервис хизмати” йўналиши бўйича ўқувчилар қўйидаги билимларга эга бўлишлари керак:
Халқ ҳунармандчилиги технологияси: ҳунармандларнинг бозор муносабатлари асосидаги фаолиятларини, уюшмалари ва унинг истиқболларини, халқ ҳунармандчилиги бўйича кўргазма ва танловларни ташкил қилиш ва иштирокчиларни танлаш қоидаларини, халқ ҳунармандчилигининг танланган йўналиши бўйича замонавий дизайн талаблари билан уйғунлаштирилган маҳсулот тайёрлаш иш усулларини билиш.
Ишлаб чиқариш асослари: ўзбекистондаги ишлаб чиқариш турларини, ўзбекистон халқ хўжалигида саноат ва қурилишда моддий ишлаб чиқариш асослари ва унинг таркиби, ўзаро муносабати, бир-бирига боғлиқлигини, технологик жараён ҳақида асосий тушунчани, янги техника ва илғор технология, унинг ифодаланилиши, меҳнат предметига механик таъсир этиш (газламаларнинг олиниши, уларни бичиш-тикиш, пардозлаш, масулотларга биринчи ва иккинчи ишлов бериш, ярим фабрикатлар ва ҳ.к.) орқали амалга ошириладиган технологик жараёнлар; ишлаб чиқаришда амалга ошириладиган кимёвий ва физик-технологик жараёнларни, фан-техника тараққиётини жадаллаштириш омиллари ва истиқболини, кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш йўналишлари, тартиби ва стандартларини, мулкчилик турлари, маркетинг ва менежмент фаолиятининг ривожланишини билиш; саноат миқёсида кўп серияли ишлаб чиқариш учун тавсия этиш мумкин бўлган маҳсулот намунасини (макети, модели) тайёрлаш, унда қўлланилган хомашё, ижодий ғоя ва дизайн ечимларини асослашни билиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |