1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси


Download 0.8 Mb.
bet72/126
Sana19.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1624205
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   126
Bog'liq
Технология маърузалар матни 2

Нимани баҳолаш керак?

Қачон баҳолаш керак?

  • Таълим жараёни бошида (бошланғич баҳолаш);

  • Таълим жараёни давомида (жорий баҳолаш);

  • Таълим жараёни якунида (якуний баҳолаш).

Баҳолашнинг асосий хусусиятлари:

  • Таълим мақсадига йўналганлик;

  • Мунтазам ўтказиб бориш;

  • Педагогик, психологик ва ҳуқуқий тамойилларга асосланганлик;

  • Умумий қабул қилинган натижа стандартларига асосланганлик.

Юқорида таъкидланганидек, назарий билимлар баҳоланаётганда когнитив ўқув мақсадларига эришганлик даражалари аниқланади. Амалий кўникма ва малакалар баҳоланаётганида психомоторик, хулқ - атвор ва шахсий фазилатлар баҳоланаётганида эса — аффектив ўқув мақсадларига эришганлик даражалари аниқланади.
Баҳонинг обективлиги.айрим ўқувчилар меҳнати натижаларини таққослаш имконини берувчи миқдор ва сифат кўрсаткичлари (буюмнинг аниқлиги, буюмлар миқдори ва ҳоказолар)га асосланади. Баҳонинг ягона талаблар асосида қўйилиши ҳам унинг обективлигидир. Ана шу талаблар қуйидагилардан иборат:
1. Ишлаш аниқлиги. Аниқлик – ҳар қандай маҳсулотни, шу жумладан, тикувчилик саноати маҳсулотларини тайёрлашга қўйиладиган талабдир.
2. Вақт меёри. Меёрлаш хусусида меҳнат топшириғини бажаришни вақт бўйича чегаралаш ўқувчилар меҳнат операцияларини бажариш усулларини эгаллаб олганларидан кейин амалга оширилиши керак. Бунда ўқувчилар бир йўла ҳам ишнинг сифатли бажарилишини кузатишни, ҳам уни маълум муддатда бажаришга интилишни уддалай олмаслиги ва таълимнинг биринчи босқичида вақт меёри киритилса, миқдор кўрсаткичлари сифат ҳисобига ортишидан келиб чиқади.
3. Ўқувчиларнинг билимлари. Ўқувчиларнинг амалий ишлари уларнинг билимларига асосланиб ташкил қилинади. Шу сабабли уларнинг фаолиятини баҳолашда ўқувчилар дастур материалини қандай ҳамда ва қанчалик чуқур ўзлаштирганини ҳисобга олиш керак.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling