Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни
Умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиладиган «Технология» фани ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнида ”Технология фанини ўқитиш методикаси” фани асосий фанлардан биридир. Мазкур фан дастури умумий ўрта таълим мактабларида технология фанини ўқитилиши, технологик жараёнлар ҳақида тушунча бериш, талабаларнинг педагогика, психология, умумкасбий ҳамда ихтисослик фанларидан олган билим ва кўникмаларини технология дарсларини олиб боришда тадбиқ этиш, умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари технология дарсларида умуммеҳнат, касб танлашга йўллаш кўникмаларни шакллантиришнинг ташкилий шакллари, методлари, шунингдек, уларга оид режалаштирувчи ҳужжатлар мазмуни билан таништириш масалаларини қамрайди.
“Технология фанини ўқитиш методикаси”фани умумкасбий фанлар блокига киритилган курс ҳисобланиб, 3-ва 4-курсларда о қитиш мақсадга мувофиқ. Мазкур фан умумий ўрта таълим мактабларида технология фани ўқитувчисини тайёрлашда асосий фанлардан бири бўлиб хизмат қилади
Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси
Фанни ўқитишдан мақсад-талабаларга умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиладиган технология фани методологиясини, технология дарсларида таълим- тарбия ишини ташкил этиш ва уни амалга ошириш, технология фанининг ўқув меёрий хужжатларини таҳлил қилиш ва қайта ишлаш, технология дарсларини самарали ўқитиш методларидан, дарс шаклларидан фойдалана олиш: педагогик ва ахборот технологиялар асосида дарсларни ташкил қилиш ва ўтказиш кўникмасини ҳосил қилишдан иборат.
Ушбу мақсадга эришиш учун фан талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалар бўлажак технология фани ўқитувчиларини педагогик-психологик билимларни мактаб ўқувчиларида умуммеҳат, касб танлашга йўллаш ва умумкасбий кўникма ва малакаларни шакллантириш жараёнида тадбиқ этиш:
педагогик-психологик билимлар, бевосита танланган соҳаларга ва янги педагогик, ахборот технологиялари асосида методик муаммоларни ҳал этиш:
технология фани ўқув устахоналарини талаб даражасида жихозлаш ва уни назорат: мактабларда технология дарсларини ўқитишни самарали ташкил этиш ҳамда уни амалга ошириш методикасини шакллантириш вазифаларини бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |