1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси


-Мавзу: Технология фанининг амалий фанлар блок модулидаги фанлараро ва


Download 0.8 Mb.
bet6/126
Sana19.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1624205
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   126
Bog'liq
Технология маърузалар матни 2

3-Мавзу: Технология фанининг амалий фанлар блок модулидаги фанлараро ва ўрта махсус таълим, олий таълим билан интеграциялаш.
Reja:

  1. Umumiy o’rta ta'lim muassasalarida texnologiya o'quv fanini o'qitishning maqsad va vazifalari.

  2. Texnologiya fani mazmunining rivojlanish tarixi va bosqichlari, ta'lim bosqichlari bo'yicha ta'lim mazmuni.

  3. O'quv dasturi (sinflar bo'yicha o’quv soatlari, mavzular taqsimoti), mazmuni bilan tanishish.

  4. Umum o’rta ta'lim maktablarining o‘rta maxsus kasb-hunar ta'limi bilan integratsiyalash.

  5. O‘rta maxsus kasb-hunar ta'limini oliy ta’lim bilan integratsiyalash. Integрatsiyalash jarayoni.


Tayanch iboralar: Maqsad va vazifalar, ta’lim mazmuni, o’quv dasturi, Integiatsiyalash
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан 1997 йилда қабул қилинган “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ва “Таълим тўғрисидаги қонун” хужжатлари асосида меҳнат таълими фан дастури мазмуни ҳам барча умумтаълим фанлари каби миллийлаштирилди. Дастур мазмунига ўзбек миллий халқ ҳунармандчилиги турлари, ўзбек миллий таомларини тайёрлаш технологияси, миллий кийимлар ва буюмлар тайёрлаш технологияси мавзулари киритилди. ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 августдаги 390-сонли қарори билан тасдиқланган Меҳнат таълими фанининг давлат таълими стандартига асосан 5 та йўналишлар бўйича миллий дастур асосида таълим ва тарбия ишлари олиб борилди. (2)
Юқоридаги ДТС асосан умумтаълим мактабларида меҳнат таълими фанини ўқитишдан асосий мақсад ўқувчиларни ақлий ва жисмоний меҳнат турлари, жараёнлари ҳамда касблар билан таништириш, уларда дастлабки меҳнат кўникмалари ва малакаларини, меҳнатга қизиқиш ҳамда меҳнатсеварликни шакллантириш, уларни меҳнат ва касбларни қадрлашга, уларнинг аҳамиятини тушунишга ўргатиш, онгли равишда касб танлашга тайёрлаш орқали касбгача тайёргарликларини амалга ошириш ҳамда жамият ва шахс фаровонлиги йўлида меҳнат фаолиятига қўшилишларига имкон берувчи шахсий сифат ва тафаккурларини ривожлантиришдан иборатдир.
Мазкур ДТСга кўра ўқувчилар 5-9 синфлардаги меҳнат таълими фани мавжуд бешта: “Ёғочга ишлов бериш технологияси”, “Металга ишлов бериш технологияси”, “Газламага ишлов бериш технологияси”, “Пазандачилик асослари”, “Қишлоқ хўжалик асослари” йўналишларидан фақат биттаси бўйича таҳсил олиши белгилаб берилган. Бу ўқувчиларни халқ хўжалиги, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тайёрлов йўналишлари, мутахассисликлар ва касблар таснифлагичи тузилмаси ва талабларига мувофиқ тайёрлаш билан боғлиқ имкониятлари ҳамда боланинг қизиқишларини чеклаб қўйди. Бу эса таълим мазмунини интеграциялаш принсипини тўлақонли амалга оширишга тўсқинлик қилди.
Меҳнат таълими фани таркибида фақатгина 8-9 синфларда касб танлашга йўллаш бўлимига 17 соатдан вақт ажратилиб, қисман ўрганилиши ўқувчиларда қуйи синфлардан касб-ҳунарлар тўғрисидаги тушунчаларни тизимли шакллантириш имконини бермади. Меҳнат таълими фани бўйича 5-7 синфларда ўзлаштирилган амалий билим, кўникма ва малакалар 8-9 синфларда ҳафтасига 1 соатдан ташкил қилинадиган “Ишлаб чиқариш асослари” ва “Касб танлашга йўллаш асослари” бўлимлари таркибида мазмунан назарий машғулотлар жараёнида ўз ривожини топмади, фаннинг узвийлигига жиддий салбий таъсир кўрсатди. 8-9-синф Меҳнат таълими дарсларида “Ишлаб чиқариш асослари” бўлимига оид ўқув топшириқлари мазмунида асосан буюм тайёрлашга урғу берилган бўлиб, у ўқувчиларни бозор иқтисодиёти талаблари даражасидаги сифат ва дизайнга жавоб берадиган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга тайёрлаш билан боғлиқ талабларга етарлича жавоб бера олмайди.
2010 йилда давлат таълим стандарти ҳамда ўқув дастурлари меҳнат таълими йўналишлари бўйича ўзаро интеграциялаштирилиб, 5 та йўналиш 3 тага келтирилди, яъни: “Газламага ишлов бериш технологияси” ва “Пазандачилик асослари” йўналишлари мазмунан умумлаштирилиб, ягона “Сервис хизмати”; “Ёғочга ишлов бериш технологияси” ва “Металлга ишлов бериш технологияси” йўналишлари умумлаштирилиб ягона “Технология ва дизайн” йўналиши мазмуни ишлаб чиқилди. “Қишлоқ хўжалик асослари” йўналиши замонавий талаблар даражасида модернизация қилиниб, унинг мазмуни ҳамда ишлаб чиқариш асослари ва касб танлашга йўллашга оид билимлар билан тўлдирилди. Умумий ўрта таълим мактабларининг ўқув режасида меҳнат таълими ўқув фанига 1-4-синфларда ҳафтасига 1 соатдан, 5-7-синфларда 2 соатдан ва 8-9-синфларда 1 соатдан вақт юкламаси ажратилган. Ҳаммаси бўлиб бир йилга 407 соат ўқув юкламаси ажратилган. 8-9 синфларда “Ҳалқ хунармандчилиги”, “Ишлаб чиқариш асослари” бўлимларида ўқувчиларга халқ ҳунармандчилигини замонавий дизайн кўринишида маҳсулот тайёрлаш ва уларни бозор мунасабатларига ўргатиш киритилди.
Меҳнат таълими фанинг тарихий тараққиётини тахлил қилинганда турли сиёсий даврларда фаннинг мазмуни ўзгариб бормоқда. Ҳозирги кунда жаҳондаги ривожланган давлатлар таълим тизимини ўрганилганда меҳнат таълимига катта эътибор қаратилганлиги ва ўқувчиларга мактаб ёшидан мустақил ижодий ишларни бажаришга ўргатилаётганлигини кўриш мумкин. Шу кунгача меҳнат таълими дарсларида ўқувчилар оддий меҳнат усуллари ўргатиб келинганлиги ва оддий қўл асбобларидан фойдаланиб маҳсулот тайёрланиши сабабли фаннинг номи ҳам “меҳнат таълими” деб юритилиши мос бўлган. Ҳозирги кунда ҳар қандай маҳсулот тайёрлашда замонавий жихозлардан фойдаланиш билан бирга маълум бир кетма кетликдаги технологик жараёнлардан ўтади. Шунинг учун меҳнат таълими фанини ҳозирги замон талабига етказиш, нуфузини кўтариш учун авволо фаннинг номини ўзгартириш, қолаверса мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш ва ўзгартириш орқали эришилади.
Меҳнат таълими дарсларида ўқувчилар касблар турларига оид билим кўникма ва малакалар мактаб жойлашган ҳудуддаги имконият ва эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда танланадиган касблар асосида шакллантирилади.
1-9 - синфларда меҳнат таълими мазмуни. Дастур мазмуни ва унинг йўналишлари.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling