1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси


Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба


Download 0.8 Mb.
bet3/126
Sana19.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1624205
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   126
Bog'liq
Технология маърузалар матни 2

Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба:

  • технология фанининг умумий ўрта таълим мактабларида ўқитилиши ва фан ўқитувчисининг фаолияти, ўқув устахоналарининг моддий техник таъминоти тўғрисида тасаввурга эга бўлиши;

  • меҳнат таълимининг ривожланиши ва истиқболлари, технология фанида дидактик тамойиллар, дарс шакллари, методлари, технология фанида тузиладиган ўқув меъёрий хужжатлар, давлат таълим стандартларининг ишлаб чиқилиши мезонлари ва унга қўйиладиган талабларни, методикаларни билиши ва улардан фойдалана олиши;

  • ўқувчиларнинг меҳнат тайёргарлиги бўйича ўқув режаси ва дастурлар мазмунини:

  • ўқув жараёнини ташкил этиш ва технология фанига оид режалаштирувчи хужжатларни ишлаб чиқиши, технология фани дарсларини олиб бориш кўникмаларига эга бўлиши керак;

- талаба амалий малака ҳосил қилиши ва амалда қўллай олиши:
- технология фани машғулотларини ўтказиш:
- ўқув жараёнини режалаштириш:
- ўқувчилар билимини баҳолай олиш:
- маҳаллий, табиий материаллардан фойдаланиш;
- дарсларни таҳлил қилиш;
- дарсларни педагогик ва ахборот технологиялар асосида ташкил қилиш ва ўтказиш малакаларига эга бўлиши керак


«Таълим тўғрисидаги» Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида меҳнат таълимига оид ғояларнинг акс эттирилиши.
Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг 9-сессияси 1997 йил 29-августда “Таълим тўғрисида”ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” қабул қилинди. Бу қонун ва дастур таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган бўлиб, таълим соҳасини ривожлантириш йўлларини белгилаб берган.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг мақсади фуқароларга таълим, тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатишнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди ҳамда ҳар кимнинг билим олишдан иборат конституциявий ҳуқуқини таъминлашга қаратилган.
“Таълим тўғрисида”ги Қонун, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, давлат таълими стандарти ва ўқув режаси каби меъёрий ҳужжатларда бугунги кунда ёш авлодга таълим-тарбия беришга қўйилган талаблар ўз аксини топган. Ушбу ҳужжатларда чуқур билимли, эркин фикрловчи, ўзида юксак инсоний фазилатларни мужассам этган баркамол шахсни тарбиялаш биринчи галдаги вазифа етиб белгиланган.
Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат:
шахс – кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти, таълим соҳасидаги хизматларнинг истеъмолчиси ва уларни амалга оширувчи;
давлат ва жамият – таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимининг фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишни амалга оширувчи кадрлар тайёрлаш ва уларни қабул қилиб олишнинг кафиллари;
узлуксиз таълим – малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг асоси бўлиб, таълимнинг барча турларини, давлат таълим стандартларини, кадрлар тайёрлаш тизими тузилмаси ва унинг фаолият кўрсатиш муҳитини ўз ичига олади;
фан – юқори малакали мутахассислар тайёрловчи ва улардан фойдаланувчи, илғор педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқувчи;
ишлаб чиқариш – кадрларга бўлган эҳтиёжни, шунингдек уларнинг тайёргарлик сифати ва савиясига нисбатан қўйиладиган талабларни белгиловчи асосий буюртмачи, кадрлар тайёрлаш тизимини молия ва моддий-техника жиҳатдан таъминлаш жараёнининг қатнашчиси.
Умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиладиган меҳнат таълимининг мақсади ўқувчиларни ақлий ва жисмоний меҳнат турлари, жараёнлари ҳамда касблар билан таништириш, уларда дастлабки меҳнат кўникмалари ва малакаларини, меҳнатга қизиқиш ҳамда меҳнатсеварликни шакллантириш, уларни меҳнат ва касбларни қадрлашга, уларнинг аҳамиятини тушунишга ўргатиш, онгли равишда касб танлашга тайёрлаш орқали касбгача тайёргарликларини амалга ошириш ҳамда жамият ва шахс фаровонлиги йўлида меҳнат фаолиятига қўшилишларига имкон берувчи шахсий сифат ва тафаккурларини ривожлантиришдан иборат.
Кадрлар тайёрлаш, таълим тизимини ўз ривожида шахснинг маданиятини шакллантириш, жамиятдаги ҳаётга мослашиш, касбий ва таълим дастурларини билиб танлаш ҳамда кейин ўзлаштириш, жамият, давлат,оила олдидаги ўз маъсулиятини англаб етувчи тўлақонли шахсни тарбиялаш учун ҳуқуқий, ташкилий, руҳий-педагогик шароитларни таъминлашга қаратилгандир. Бу борада умумтаълим мактаблари учун тайёрланадиган педагогларни, шу жумладан меҳнат таълими ўқитувчиларини тайёрлашни тубдан ўзгартириш заруратини келтириб чиқарди.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling