1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси


Download 0.8 Mb.
bet75/126
Sana19.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1624205
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   126
Bog'liq
Технология маърузалар матни 2

Баҳолаш тизимлари. Охирги пайтларда Республикамиз таълим муассасаларида қуйидаги иккита баҳолаш тизими қўлланилиб келинмоқда.

  1. Баҳолашнинг беш баллик тизими.

  2. Баҳолашнинг рейтинг тизими.

Баҳолашнинг беш баллик тизимида баҳолашга қуйидаги дидактик талаблар қўйилади:

    • Текшириш ва назорат қилиш тизимли, доимий тарзда бўлиши шарт. Бу талабга риоя етилмаса, ўқувчиларнинг ўқишга нисбатан муносабати ёмонлашади, билимларнинг сифатига салбий таъсир қилади. Таълим олувчилар дарсга ҳар куни тайёрланиб боришлари керак. таълим берувчининг доимий равишда назорат қилиб туриши шунга мажбур этади.

    • Билимларни баҳолаш индивидуал характерга эгадир. Ҳар бир ўқуувчи унинг билимлари, кўникма ва малака баҳоланаётганини тушуниши керак.

    • Давлат таълим стандартларига асосланганлик. Таълим оувчиларнинг билимлари, малака ва кўникмалари давлат ўқув дастурларининг бажарилиши нуқтаи назаридан текширилади ва баҳоланади.

Рейтинг тизими асосида баҳолаш.Ушбу рейтинг тизими кўпгина давлатлар томонидан қўлланилган. “5” баҳолик тизимдан болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ таъминлаши, уларнинг билиа олишга бўлган қизиқишларини самарали рағбатлантириш ҳамда таълимнинг кейинги босқичига тортишга оид амалий ишларни бажарилиши билан тубдан фарқ қилади.
Рейтинг тизимининг мақсади Давлат таълим стандартида белгиланган талабларни бажарилишида ўқувчиларнинг билимлари, кўникма ва малакаларини ҳолисона баҳолаш, уларни билим олишга бўлган қизиқишларини рағбатлантириш ва рейтингини аниқлашдан иборат.
Рейтинг тизимида ўқувчиларнинг ҳар бир фан бўйича ўзлаштириш даражаси баллар орқали ифодаланади.
Ҳар бир назорат тури қандай шаклда ўтказилишидан қатъи назар, беш “5” баллик (“5” , “4”, “3”, “2”, “1”) усулда бутун сонлар ёрдамида баҳоланади.
“1” балл – 5 та имкониятдан 1 тасидан фойдаланди;
“2” балл – 5 та имкониятдан 2 тасидан фойдаланди.
“3” балл – 5 та имкониятдан 3 тасидан фойдаланди.
“4” балл – 5 та имкониятдан 4 тасидан фойдаланди.
“5” балл – 5 та имкониятдан 5 тасидан фойдаланди

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling