1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси


модул. Технология фанини бўлимлар бўйича дарсларни ташкил этиш ўқитиш методикаси


Download 0.8 Mb.
bet76/126
Sana19.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1624205
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   126
Bog'liq
Технология маърузалар матни 2

5 модул. Технология фанини бўлимлар бўйича дарсларни ташкил этиш ўқитиш методикаси.


20-Мавзу:Халқ ҳунармандчилиги технологияси бўлимини ўқитиш методикаси
Reja:

        1. Xalq hunarmandchiligida ishlatiladigan materiallarni o'rgatish metodikasi.

        2. Xalq hunarmandchiligida ishlatiladigan asbob - uskunalar.

        3. Xalq hunarmandchiligi usullarini o’rgatish va buyum tayyorlash.



Tayanch iboralar: Hunarmandchilik,Xalq hunarmandchiligi,Халқ ҳунармандчилиги технологияси.Xalq hunarmandchiligida ishlatiladigan asbob –uskunalar. Xalq hunarmandchiligi usullari. Buyum tayyorlash.

Республикамизда халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини ривожлантириш борасида яратилаётган имкониятлар натижасида ҳунармандчилик фаолияти кундан кунга ривожланиб, уларнинг маҳсулотлари експортга чиқарилмокда. 1997 йил 31 мартда қабул қилинган “Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини янада ривожлантиришни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борадаги улкан ўзгаришларда муҳим дастуриламал бўлмоқда. Мазкур фармонга мувофиқ ташкил этилган “Ҳунарманд” уюшмаси халқ амалий санъатининг асрий анъаналари асосида фаолият кўрсатаётган мусаввирлар, халқ усталари ва ҳунармандларни бирлаштирди. олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида юртимизда халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати ҳам изчил ривожланмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 1997 йил 31 мартда қабул қилинган “Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини янада ривожлантиришни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борадаги улкан ўзгаришларда муҳим дастуриламал бўлмоқда. Мазкур фармонга мувофиқ ташкил этилган “Ҳунарманд” уюшмаси халқ амалий санъатининг асрий анъаналари асосида фаолият кўрсатаётган мусаввирлар, халқ усталари ва ҳунармандларни бирлаштирди. ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 30 мартдаги «Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги ПФ-4210-сонли фармонида уй шароитида халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати буюмларини ишлаб чиқариш бўйича «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари - якка тартибдаги тадбиркорларга белгиланган қатъий солиқни тўлаш бўйича солиқ имтиёзининг амал қилиш муддати ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПФ-4399-сонли фармонига асосан 2014 йилнинг 1 январига қадар узайтирилди.


Олий таълимнинг асосий вазифаси меҳнат бозорининг узлуксиз равишда ўсиб бораётган эҳтиёжларига мувофиқ шунингдек, мутахассиснинг аниқ касбий малака даражасига юқори талаблар қўювчи бозор иқтисодиётига ўтилишини ҳисобга олиб, юқори малакали ва рақобатбардош мутахассисларни тайёрлашдан иборат.
Бугун ўзбек усталарининг ижодий ишлари юртимиз ва хориждаги кўплаб нуфузли кўргазмаларда мунтазам намойиш этилиб, кўплаб халқаро мукофотларга сазовор бўлмоқда. Буларнинг барчаси давлатимиз томонидан миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш борасида яратилган улкан шарт-шароитнинг амалий натижасидир. Бунёдкорлик – улуғ аждодларимиздан мерос қадрият. Шаҳар ва қишлоқларимиз кўркига-кўрк қўшиб турган муҳташам иморатларнинг қад ростлаши, тарихий обидаларнинг қайта тикланиши ва муқаддас қадамжоларнинг обод этилишида мамлакатимиз ҳунармандларининг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Улар яратган миллий ва замонавий санъат уйғунлигидаги безак, нақш ва миниатюралар бугун хорижий меҳмонларни ҳайратга солса, юртдошларимиз қалбидаги фахру ифтихорни оширади. ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 мартдаги «Халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-3588-сонли фармони билан тасдиқланган ҳунармандчиликнинг асосий қуйидаги 25 та фаолият тури рўйхати асосида қўлланилади.
1. Ганч ўймакорлиги;
2. Ёғоч ўймакорлиги;
3. Суяк ўймакорлиги;
4. Тош ўймакорлиги;
5. Ёғочдан халқ ҳунармандчилиги буюмлари ясаш;
6. Металл ва тунукадан буюмлар ясаш;
7. Қилич, ханжар ва пичоқ ясаш;
8. Зарб, ўйма тасвир (чэканка) усулда ясалган буюмлар;
9. Чинни (фарфор), сопол ва ганчдан буюмлар ясаш;
10. Қимматбаҳо металлардан заргарлик буюмлари ясаш;
11. Қўлда гилам тўқиш;
12. Қўлда газлама ва тўқма буюмлар тўқиш;
13. Шиша буюмлар тайёрлаш;
14. Зардўзлик буюмлари тикиш;
15. Каштачилик, каштадўзлик;
16. Матога гул босиш ва чокли буюмлар тикиш;
17. Миллий халат (чопон) ва бош кийимлар тайёрлаш;
18. Мусиқа асбоблари ясаш;
19. Миниатюрали, расмли (тасвирли), орнаментли (нақшли) ва сирли безаклар бериш;
20. Ҳажмли ва фигурали (шаклдор) қолипли (андозали) қуйма буюмлар ясаш;
21. Кичик ҳайкалчалар ясаш;
22. ўйинчоқлар ясаш;
23. Новдалардан буюмлар тўқиш;
24. Теридан буюмлар ва оёқ кийимлари тикиш;
25. Совға (сувенир) есдалик буюмлари тайёрлаш;
Кишилик жамияти шаклланганидан буён инсонлар ўзларининг ҳаётий меҳнат тажрибаларини ёш авлодига ўргатиб келади. Қулай яшаш учун бошпаналар тайёрлаш, тош, суяк, бронза (жездан) кейинчалик эса, темир (пўлат) дан турли хил меҳнат қуроллари, мосламалари тайёрлаш, чорвачилик ва деҳқончиликнинг ривожланиши ҳам турли мақсадли фаолиятларнинг, яъни, касб-ҳунарларининг тараққий этишига сабаб бўлади. Кичик қабилаларининг кенгайиб, йирик халқларга, елатларга айланиши, майда давлатларнинг турли ҳудудлар учун қўшни мамлакатларга ҳужум қилишлари уруш ҳаракатларининг келиб чиқишига сабаб бўлди. Уруш ҳаракатларида эса ҳужум ва ҳимоя қуроллари, мосламалари, қурилмалари, жанг қуролларининг, аскарлар ва лашкарбошиларнинг кийимлари, жиҳозларининг кўплаб тайёрланишига ва қулланишига хилма-хил эҳтиёжларни келтириб чиқарди. Тарихнинг кўҳна сарварақларида турли меҳнат қуроллари, уруш анжомлари, ҳужум ва ҳимоя жиҳозларини моҳир ҳунармандлар, касб-ҳунарлар сулолалари вакиллари тайёрлаганлар. Халқ ҳунармандчилигининг ҳозирда 150-180 хилдан зиёд турлари сақланиб қолган ва ривожланаётган бўлсада, совутчилик, налчилик, рехтагарлик каби турлари деярли йўқолиб бормоқда. Ҳунармандчиликнинг кулолчилик, темирчилик, сандиқсозлик, бешикчилик, турли хил миллий матолар (беқасам, адрас, атлас ва бошқа) тўқувчилик, пичоқчилик, кўнчилик, каштачилик, зардўзлик каби кўплаб соҳалари узоқ даврлардан буён ривожланиб келган ва ҳозирда ҳам тараққий этмоқда. Ушбу ҳунарларнинг ривожланишида устоз-шогирдлик тизимининг ўрни, аҳамияти катта бўлиб, бу тизим асрлар давомида шаклланган ва ривожланган. Устоз ҳунарманд ўз тажрибаларини, ҳунарлар сир-асрорларини нисбатан узоқ вақт мобайнида (10-14 йил) шогирдларига ўргатиб борганлар, бу ишда уларга тажрибали шогирдлари-халфалар ёрдам берганлар. Ота-оналар, воситалар ўз фарзандларини устага “ети сизники, суяги бизники” деган нақл асосида белгиланган вақт давомида шогирдликка олиб келиб берганлар. Бундай устоз-шогирдлик тизимида ўргатишни ва ўрганишнинг асосий услублари шахсий намуна кўрсатиш, тинимсиз меҳнат (машқ) қилиш бўлган. Улуғ мутафаккир алломалар ҳам ўзларига илм йўлида шогирд танлашларида аввало, бўлғуси шогирднинг бирор касб-ҳунари бор-йўқлигини, суриштирганлар. Агар бўлғуси шогирд ҳунар соҳиби бўлса, уни шогирдликка қабул қилинганлар, агар ҳунари бўлмаса, аввало “ҳунар ўргангач, сўнгра илм ўрганасан, чунки, ҳунар ҳаёт борлиқ ташвиши, илм эса абадият, охират рамзидир” деганлар. Жуда кўп мутафаккирлар, алломалар касб-ҳунар эгалари бўлганлар, масалан, Паҳлавон Маҳмуд-пўстиндўз, шоир Жавҳарий-совунгар, шоир мавлоно Хавофий-тикувчи, шоир мир Арғун Ҳамадўз-чодирдўз, мавлоно Қобулий Газалфуруш-калавачи, мавлоно Камардўз-тасмадўз, Бисотий Самарқандий-бўйрадўз бўлганлар. Чунки, улар касб-ҳунар орқали ҳалол меҳнат қилиб, рўзғорини боқсалар, илм, тариқат, тафаккур орқали абадият сари қадам ташлаганлар. Сўфийлик тариқатининг асосчиларидан ҳисобланган Баҳоуддин Нақшбандий ҳазратлари “Дил-ба ёру, даст-ба кор” (қўлинг меҳнатда-ю, қалбинг Оллоҳда бўлсин) деб таъкидлаганлар. Шарқ халқларининг қадимий ёдгорликларидан ҳисобланган “Авесто” да “Яхшилик ва езгулик яратиш учун киши, меҳнат қилиши, ўз қўллари билан моддий неъматлар яратмоғи лозим” дейилади. Жумладан, ислом динининг муқаддас китоби ҳисобланган “Қуръони Карим” да ҳам, унинг оятларини, суралари моҳиятини халқ орасида тарғиб қилиш учун яратилган ҳадиси шарифларда ҳам ҳалол меҳнат, касб-ҳунарларни эгаллаш афзаллиги уқтирилган. Жумладан, буюк муҳаддис (ҳадисшунос) Хожа Исмоил, Имом ал Бухорийнинг “Ал-жомиъ ас-саҳиҳ” (Ишонарли тўплам) асарининг “Савдо-сотиқ китоби”да шундай дейилади: “Ойша разияллоҳу анҳо ривоят қиладилар: Расуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассаллам: “Менинг саҳобаларим ўз касблари (меҳнатлари) билан тирикчилик қилурлар”-дебилар Шунингдек, ушбу тўпламнинг 2-қисмида 19-боб гўшт сотувчи ва қассоб ҳақида, 26-боб бўёқчи ҳақида, 27-боб темирчи ҳақида, 29-боб тўқувчи ҳақида 30-боб дурадгор ҳақида китоблари мавжуддир. Меҳнат ва касб-ҳунарларни ўрганиш афзаллиги, тамойиллари, тартиб-қоидалари тўғрисида жуда кўплаб мутафаккир, донишмандларнинг тарихий асарларида, меъросларида баён этилган. Узлуксиз таълим тизимининг барча таълим муассасаларида, оилада, маҳалла жамоатчиликда, барча соҳаларда ёшларга касб-ҳунарлар ақидаларини ўргатиб бориш зарур бўлади. Касб-ҳунарлар рисолалари ҳунар кишиси фазилатлари, тартиби, одоби мажмуаси пирлари, машойихлари, муқаддас қоидалари тўғрисида тинимсиз изланишлар олиб бориш, тадқиқотлар натижаларини ёшларга ўргатиб сингдириб бориш ҳар бир устоз, мураббийнинг ҳозирги даврдаги долзарб вазифаларидан ҳисобланади.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling