1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси
Download 0.8 Mb.
|
Технология маърузалар матни 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Экскурсиялар ўтказишдан мақсад
Tayanch iboralar: Ekskursiya. Ekskursiyalarni amalga oshirish. Ekskursiyaning maqsad va vazifalari. Ekskursiya ob'ekti. Ekskursiyaga tayyorgarlik. Ekskursiyani o'tkazish. Ekskursiyani yakunlash.
Меҳнат таълим тизимини янада ривожлантириш учун тўлақонли хизмат қилмаётган соҳалар ҳам мавжуд. Жумладан, ўқувчиларнинг меҳнат тарбияси, касбий билим ва кўникмаларини дарс жараёнида шакллантиришга бир қадар эътибор қаратилаётган бир даврда, дарсдан ташқари машғулотларни ташкил қилишда тизимлилик, мақсадга йўналтирилган етарлича ўз аксини топмай келмоқда. Экскурсиялар таълим-тарбия, кўргазмали ўқитишда кенг қўлланиладиган машғулот шаклларидан бири саналади. Меҳнат тарбиясини амалга оширишда музейларга, ишлаб чиқариш корхоналарига, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига оид фермалар ва далаларга, қурилиш майдонларига, фирмаларга уюштириладиган экскурсиялардан кенг фойдаланилади. Экскурсияларни амалда оширишда меҳнат тарбиясига оид самарага эришиш учун аввало таълим муҳитини бевосита буюмларни амалда кўриш, улар билан амалий иш бажариш шароитига эришиш лозим бўлади. Бунинг учун одатда ўқув муасссасига яқин масофада жойлашган обектлар танлаб олинади. Музейларга уюштириладиган экскурсиялар ҳам бу борада юқори самарага эришиш имконини яратувчи шакллардан бири саналади. Музейларда турлича экспонатлар билан танишиш имконияти яратилади, жумладан тарихий ҳужжатлар, асл буюмлар, Ватан ҳимоячилари ва турли меҳнат соҳасига оид ишчиларнинг шахсий буюмлари, турли мақолалар ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотиши мумкин. Касб-ҳунар таълими бўйича ўқув дастурида кўрсатилганидек, экскурсия соати ажратилган ўқув фанларининг ҳар бирида ишлаб чиқаришга бир мартадан экскурсия ўтказиш назарда тутилади. Экскурсиялар ўтказишдан мақсад аввало ўқувчиларда ҳозирги замон ишлаб чиқариши ҳақида тасаввур ҳосил қилишдир. Зеро, ўқув устахоналари шароитида ўқувчилар одатда материалларга ишлов беришнинг саноатдаги энг янги ютуқларини акс эттирадиган усуллари билан танишиш имкониятига эга бўлмайдилар. Шунга кўра айтиш мумкинки, экскурсия – ўқувчиларни замонавий техника, техналогия ва бевосита корхонада ишлаб чиқариш ташкил қилиш билан таништиришнинг ягона йўлидир. Экскурсия анчагина муҳим тушунчаларни, жумладан, «меҳнат унумдорлиги» тушунчасини шакллантиришда катта аҳамиятга эга. Бу тушунчани баён қилиш ва кўрсатмали қўлланмалардан фойдаланиш орқали ҳам шакллантириш мумкин, албатта. Лэкин бунда мазкур тушунча ўқувчиларнинг амалий фаолиятидаги, жумладан, ишлаб чиқаришга уюштирилган экскурсиядаги каби мустаҳкам ўзлаштирилмайди. Улар режалашни тўғри бажариш ва бирикадиган деталларни аниқ мослаш қанчалик қийинлигини биладилар. Меҳнат унумдорлигини оширишда мураккаб тикувчилик йўлларидан бири билан танишиш ўқувчиларда катта таассурот қолдиради ва уларнинг есида яхши қолади. Шу тариқа тикув материалларини қайта ишлаш корхонасининг тайёрлов сехига ўтказилган экскурсия давомида, ўқувчилар ҳар хил машиналарнинг ишлашини, тикув материалларининг қирқилишини кўраётганларида уларнинг меҳнат унумдорлиги ҳақидаги билимларини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш мумкин. Болалар экскурсияда баравар вақт мобайнида қўлларига нисбатан механик қайчи билан анча кўп иш бажариш мумкинлигини бевосита кўрадилар.Ана шу мисол орқали меҳнат унумдорлигини оширишнинг айрим йўлларини кўрсатиш мумкин. Масалан, қўл қайчи ўрнига механизациялаштирилган қайчидан фойдаланиш қўл меҳнати ўрнини механизациялашган меҳнат эгаллашининг намуналаридан биридир, меҳнат унумдорлигининг оширилиши эса ишда бир йўла бир неча асбобдан фойдаланишга мисол бўла олади. Меҳнат унумдорлигини ошириш нуқтаи назаридан қайчилаш жараёнини таърифлашда ўқувчиларга мустақил ҳолда бир неча мисоллар келтиришни тавсия этиш маъқул. Улар илгари ўрганилган материалларни: қўл ва электр машиналар билан тикиш, қўлда ва машиналарда аверлоглаш, қўл ва механик қайчиларда қирқиш ва ҳоказоларни есласалар мазкур топшириқни бажарадилар. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling