1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси


Download 0.8 Mb.
bet101/126
Sana19.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1624205
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   126
Bog'liq
Технология маърузалар матни 2

Суҳбат методи - сўрашнинг бир тури бўлгани ҳолда ўқитувчининг жиддий тайёргарлик кўришини талаб этади, чунки у текшираётган ўқувчи билан бевосита алоқада бўлиш вақтида оғзаки суҳбат тарзида, суҳбатдошининг жавобларини ёзмасдан эркин муомала формасида қўлланилади.
Педагогик сўраш методи – ўқитувчининг бошқа ҳамкасбларидан педагогик тажрибанинг бирор томони ёки ҳодисалари ҳақида ахборот олиш жараёни бу методнинг асосини ташкил қилади. Сўраш саволларнинг мантиқий ўйланган тизими, уларнинг аниқ ифодаланиши, нисбатан камчилиги (3-5та) назарда тутилади. Шунингдек, қатъий формадаги жавобни ("ҳа","йўқ") ҳам тақозо этиши мумкин.
Тест, сўровномалар - бу сўровнома, яъни анкета усули қўлланганда яратилган илмий фаразнинг янгилигини билиш, аниқлаш, ўқувчиларнинг якка ёки гуруҳли фикрларини, қарашларини, қандай касбларга қизишларини, келажак орзу-истакларини билиш ва тегишли хулосалар чиқариш, тавсиялар бериш мақсадида ўтказилади.
Тест саволларидан кўзланган мақсад қисқа вақт ичида ўқувчиларнинг билимларини, қизиқишларини, касблар ҳақидаги фикрларини ёппасига баҳолашдир.
ўқувчиларнинг билимини ва савиясини аниқлаш услубларидан бири - бу тест ёрдамидаги синовдир.
Тест синовлар методи - бу ёзма жавобларнинг оммавий равишда йиғиб олиш методидир. Тест синовларини (анкеталарини) ишлаб чиқиш мураккаб илмий жараён. Пировард натижада тадқиқот натижаларининг ишончлилиги анкеталар мазмунига берилаётган саволлар шаклига, тўлдирилган анкеталар сонига боғлиқ бўлади. Одатда тест саволларининг маълумотларини компютерда математик статистика методлари билан ишлаш имкон берадиган қилиб тузилади.
Эксперимент-тажриба-синов усули - ушбу тажриба асосида таълим-тарбия жараёнига алоқадор илмий фараз ёки амалий ишларнинг татбиқи жараёнларини текшириш, аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Агар кузатишда ўқитувчи борлиқни қандай бўлса, шундайлигича идрок қилиб текширса, эксперимент жараёни бу борлиқни ўзгартириб, унинг ички конуниятларини, унга таъсир этишнинг самарадор усулларини аниқлайди.
Экспериментнинг биринчи хусусияти шундан иборатки, унда ўқитувчининг ўзи қатнашади, ишни ташкил этади, амалга оширади ва натижани тахлил қилади.
Иккинчи хусусияти - ўқув-тарбия жараёнининг ички қонуниятларини аниқлаш учун жараён шароитларини ўзгартириш имкони туғилади.
Учинчи хусусияти - ўқув-тарбия жараёнини назорат қилиб, уларни аник ўлчаш имконидир.
Тўртинчи хусусияти - экспериментга илмий тус бериб, ишчи гипотезани аииқлаштиришдир.
Демак, експернмент шундай илмий-тадқикот усулини, унда таълим-тарбия жараёнини назорат кнлиш, ўлчаш ва ишчи гипотезани янада ойдинлаштириш имкони туғилади.
Юқорида кўрсатилган тўрт хусусият бажарилсаэксперимент лаборатория эксперименти ҳисобланади,биринчиси бажарилмаса, бу табиий эксперимент дейилади.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling