1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси


Мавзу: Технология фанига оид методик ишлар


Download 0.8 Mb.
bet86/126
Sana19.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1624205
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   126
Bog'liq
Технология маърузалар матни 2

24 Мавзу: Технология фанига оид методик ишлар
Режа:

    1. Умумий ўрта таълим тизимида меҳнат таълими фани бўйича методик хизматни ташкил қилиш ва амалга ошириш тизими.

    2. Методик ишларни ташкил қилиш методлари, шакллари, мазмуни ва воситалари.

    3. Методик ишларни бошқариш тизими.



Таянч иборалар: Методик ишлар, методик хизмат, педагогик кенгаш, услубий комиссия, методик бирлашма, педагогик ўқиш, услубий кенгаш, истиқболли режа.

  1. Умумий ўрта таълим тизимида меҳнат таълими фани бўйича методик хизматни ташкил қилиш ва амалга ошириш тизими. Умумтаълим мактабларида илмий-методик ишларни замон талаблари асосида ташкил этиш ва унга раҳбарлик қилиш учун мактаб раҳбари айни вақтда ҳам яхши педагогик, ҳам касб сирларини яхши биладиган мутахассис бўлиши керак. У мустақил равишда билим олиш ва малака ошириш курслари орқали илмий-методик ишларнинг мазмуни ҳамда уларни ташкил этишга оид масалаларни ўрганиб бориши керак.

Умумтаълим мактабларида ташкил этиладиган илмий-методик ишларнинг вазифалари сирасига қуйидагилар киради:

  • умумтаълим мактаби педагог ва техник ходимларининг илмий-ғоявий савиясини, педагогик маҳоратини ошириш;

  • ўқувчиларни миллий мустақиллик руҳида тарбиялаш мазмуни, шакл, метод ва воситаларини такомиллаштириш;

  • таълим, тарбия ва ривожлантириш мақсадларининг бирлиги, умумилмий, умумкасб ва махсус тайёргарликнинг узвийлигини таъминлаш;

  • илғор педагогик ва ишлаб чиқариш тажрибаларини, фан ва техника ютуқларини ўрганиш, умумлаштириш ҳамда таълим-тарбия жараёнига жорий этишдан иборат.

Илмий-методик ишларда иштирок этиш умумтаълим мактабларидаги барча раҳбарлар, ўқитувчилар, мухандис-педагоглар учун мажбурий бўлиб, уларнинг педагогик фаолиятини ажралмас қисми ҳисобланади.
Умумтаълим мактабларидаги методик ишларнинг мазмуни, йўналиши, тузилмаси кабилар методик иш ҳақидаги Низом билан белгиланади. Шу низомга мувофиқ жамоавий ва индивидуал методик ишлар олиб борилади.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling