1-Мавзу. Тиббиётда ва биологияда математик статистика методларининг роли ҳақида Режа
Download 294.89 Kb. Pdf ko'rish
|
Тиббиётда ва биологияда математик статистика методларининг роли ҳақида
- Bu sahifa navigatsiya:
- Статистик кўзатувларни тиббиётда қўлланишининг мисоллари.
Статистика – оммавий ходисалар ва жараёнларни, яъни алохида, алохида
объектларга таълуқли ходиса ва жараёнларни эмас, балки уларнинг тўлиқ тупламлари буйича маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил этиш ва изоҳлаш туғрисидаги методларнинг илму-фани. Статистик ёндошувнинг фарқланувчи хусусияти шундаки, статистик тупламни тўлиқ характерловчи маълумотлар, унинг тузувчи объеклари буйича маълумотларни умумлашти-риш натижасида хосил этилади. Асосий йуналишлар қўйидагилардан иборат: маълумотларни йиғиш методлари, улчаш методлари, маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлилил этиш методлари. Маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлилил этиш методлари эхтимолий назарияни, математик статистикани ва улар иловаларини (қўлланиши) ҳар хил техник соҳалари, хамда жамият ва табиат илм-фанларида қўлланилади. Математик статистика маълумотларни статистик қайта ишлаш ва таҳлил этиш методларини ишлаб чиқаради, улар аниқлигини текшириш ва асослаш, самаралигини, қўллаш шароитларини, қўллаш шароитларини нотуғри бажарилишига мустаҳкамлигни ва ҳ.қ. билан шуғулланади. Баъзи бир билимлар соҳаларида статистиканинг иловалиглари (қўлланиши) шундай ҳам хусусиятлики, уларни алоҳида илмий фанлар сифатида чиқарадилар: ишончлилик назарияси (теория надежности) – техник фанларида, эконометрика – иқтисодиётда, психометрия – психологияда, биометрия – биологияда ва шу кабилар. Бундай фанлар ўз сохасида махсус маълумотларни йиғиш ва таҳлил этиш методларини кўриб чиқади. Статистик кўзатувларни тиббиётда қўлланишининг мисоллари. Страсбургнинг тиббиёт факультети профессорлари Рамо ва Саррю пульс тезлиги бўйича қизиқарли кўзатувни ўтказдилар. Кўзатувларни солиштириб кўрганларида, одам бўйи ва пульси орасида қарамлик мавжудлигини аниқладилар. Одам ёши пульсга фақатгина одам бўйи ўзгаришида таъсир этиши мумкин экан, бў ҳолатда ў регулятор элементи ролини ижро этади. Шундай қилиб, пульс ўрушларининг сони, бўй квадрат илдизи билан тескари муносабатда бўлар экан. Ўртача одамнинг бўй 1,684 м. деб олинса, Рамо ва Саррю пульс ўрушларининг сонини 70 деб тасавур этдилар. Шу маълумотларга эга бўлиб, ҳар қандай бўйли одамнинг пульс ўрушлари сонини ҳисоблаб чиқиш мумкин. Бундай олганда, Кетле одам организмига улчов таҳлили ва аллометрик тенгламаларини қўлланилишини олдиндан кўрсатиб берди. Аллометрик тенгламалар: грек тилидан - аллоиос – ҳар хил. Биологияда морфологик ва физиологик кўрсатгичлар кўп сони одам танаси катта ва кичиклигига қарамли. Бў қарамлик й = а • хб тенглама билан намаён этилади. Download 294.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling