1-мавзу. Транспорт хизмати учун логистика тизимлари


Download 96.34 Kb.
bet2/3
Sana24.02.2023
Hajmi96.34 Kb.
#1227031
1   2   3
Bog'liq
Логистика-мавзу 3-маъруза- 1

Ҳар бир транспорт тури фақат унинг ўзига хос: жойлашуви, техник жиҳозланиши, транспорт имкониятлари, ҳаракатланувчи таркиб турлари ва ҳк. каби хусусиятларга эга. Муайян транспорт туридан иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ фойдаланиш йўналишларини аниқлаш учун ҳам умумиқтисодий, ҳам ўзига хос транспорт омилларини ҳисобга олиш керак.

Умумиқтисодий омилларга қуйидагилар киради:

  • ташиш ҳажми ва йўналишини белгилайдиган ишлаб чиқариш ва истеъмолнинг жойлашиши ва ҳажми;
  • ҳаракатдаги таркиб турини ва унинг ритмик фаолиятини белгилайдиган маҳсулотлар номенклатураси;
  • маҳсулотни етказиб бериш муддатини белгилайдиган захираларининг ҳолати ва бошқалар.
  • Транспортнинг ўзига хос омилларига қуйидагилар киради:

  • 1. йўл тармоғини жойлашганлиги ва зичлиги;
  • 2. эксплуатация шароитлари, шу жумладан ишнинг мавсумийлиги ва мунтазамлиги;
  • 3. транспорт-йўл тармоғининг ўтказувчанлиги ва ташиш қобилияти;
  • 4. техник жиҳозлар;
  • 5. транспорт жараёнини ташкил этиш тизими.

Мультимодал ва интермодал ташувларда транспорт занжирининг таркибий компонентлари

1.Транспорт турлари. Интермодал тизим доирасида юкларни транспорт воситаларининг бир ёки бир нечта турида: темир йўл, ҳаво, автомобил, дарё ва бошқаларда ташиш мумкин. Юк жўнатувчилар ҳамма вақт ҳам транспорт турларининг техник ва технологик хусусиятларига эътибор қаратавермайдилар. Улар учун энг муҳими етказиб бериш вақти, юкнинг сақланиши ва ташиш баҳоси ҳисобланади.

2. Ўзаро таъсир зонаси. Ташиш жараёнида транспорт турларининг ўзгариши бир ёки бир нечта транспорт турлари ўртасидаги ўзаро таъсир зонасини талаб қилади. Ўзаро таъсир зонаси - бу юкларни бир транспорт туридан иккинчисига узатиш, ортиш-тушириш, уларга ишлов бериш ва ахборот узатиладиган жойдир. Ҳар бир транспорт тури учун махсус жиҳозлар керак. Бинобарин, узатиш тизими қанчалик мослашувчан бўлса, жой, бино ва ускуналарга шунча кўп инвестиция талаб этилади.

3 Ускуналар. Маҳсулот, йўналиш ва етказиб бериш пункти юк ташувчилар учун зарур бўлган юк сиғими турини белгилашга асос бўлади. “Эшикдан-эшиккача” етказиб беришнинг маҳаллий талаблари узоқ муддатли денгиз орқали юк ташишдан фарқ қилади. Темир йўл тармоғининг мавжудлиги узоқ масофаларга қуруқлик транспорти ёрамида ташиш харажатларни сезиларли камайтиради.


Download 96.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling