1-мавзу. Транспорт хизмати учун логистика тизимлари


Турли хил транспорт турлари бўйича транспорт вариантларини таққослашдаги асосий кўрсаткичлар


Download 96.34 Kb.
bet3/3
Sana24.02.2023
Hajmi96.34 Kb.
#1227031
1   2   3
Bog'liq
Логистика-мавзу 3-маъруза- 1

Турли хил транспорт турлари бўйича транспорт вариантларини таққослашдаги асосий кўрсаткичлар:

• эксплуатацион харажатлар даражаси (транспорт харажатлари);

• капитал қўйилмалар ҳажми;

• ҳаракатланиш тезлиги ва етказиб бериш вақти;

• ташиш ва ўтказувчанлик қобилияти;

• турли шароитларда транспортни таъминлашда сафарбарлик даражаси;

• ташишларнинг ишончлилиги ва узлуксизлиги, уларнинг мунтазамлиги;

• ташиладиган юк ва багаж хавфсизлиги кафолатлари;

• транспорт воситаларидан самарали фойдаланиш шартлари, юк ортиш-тушириш ишларини механизациялаштириш ва автоматлаштириш даражаси.

Транспорт хизмати кўрсатувчи провайдерни танлаш мезонлари

1. Ишончлилик: маълум бир жойга ва белгиланган вақтда, керак бўлганда етказиб бориш, на олдинроқ, на кейинроқ. Логистиканинг ривожланиши билан (нол захиралар; жадвал бўйича етказиб бериш) ушбу омил алоҳида аҳамиятга эга бўлди.

2. Мослашувчанлик: логистика срҳасидаги ўзгаришлар туфайли ушбу омил муҳим аҳамият касб этди. Ушбу тавсифни юкларни йиғишнинг кунлик жадваллари ва ташиш ҳажмлари ўзгарган тақдирда транспорт тизимининг мослашувчанлик даражаси сифатида таърифлаш мумкин. Ушбу мослашувчанлик хизмат кўрсатувчи провайдернинг ўзгарувчан вазиятларга тезкорлик билан жавоб бериш, шунингдек, жадаллаштирилган ташувларда самарали ишлаш қобилияти билан намоён бўлади..

3.Вақт чекловлари: ҳал қилувчи бўлмаса-да, транспортнинг вақт омили танловнинг муҳим мезони бўлиб қолмоқда. Юкларнинг айрим турлари, масалан, янги ёки музлатилган озиқ-овқат, гуллар ва бошқалар учун транспортнинг тезлиги уларнинг сақланиши учун муҳим бўлиши мумкин. Умуман олганда, юқори қийматга эга товарлар ва катта миқдордаги сармояларни талаб қиладиган товарлар одатда тезроқ етказиб бериш тамойили асосида ташилади.

4.Хавфсизлик: Бу юкларни ортиш, қайта юклаш ёки тушириш босқичида, оралиқ узатиш пунктларида (портлар, аэропортлар, божхона омборлари ва бошқалар) транспорт операциялари пайтида юклар ҳолати билан юзага келиши мумкин бўлган турли хил муаммоларга ишора қилади. Ушбу муаммолар ўғирлик, синиш, етишмовчилик ва турли хил зарарларни ўз ичига олиши мумкин. Энг яхши суғурта компанияси ҳам экспедиторга муаммо юзага келганда йўқотиладиган ишонч ва обрў-эътиборни қайтара олмайди.

5.Харажатлар: агар ташишда товарларнинг нархи ва хизматларнинг сифат талаблари ўртасида фарқ бўлган тақдирда ҳам, транспорт турини танлашда транспорт хизматлари баҳоси асосий мезон ҳисобланади. Транспорт хизматлари баҳоси қуйидаги харажатларни ўз ичига олади:

• экспедиция (тезлик, масофа, вазн билан боғлиқ);

• қадоқлаш (товарларнинг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ);

• суғурта (товарларнинг қиймати ва риск эҳтимоли билан боғлиқ);

• қайта юклаш ва сақлаш (оралиқ узатиш пунктларида);

• йўлдош хизматлар (экспедиторлик, божхона расмийлаштируви ва бошқалар).

Эътиборингиз учун раҳмат


Download 96.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling