1-МАВЗУ: ҚУРИЛИШ ТАШКИЛОТЛАРИДА МАТЕРИАЛЛАР ҲИСОБИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ Режа: 3.1. Қурилиш ташкилотларида ишлатиладиган материалларнинг таснифи, тавсифи ва баҳоланиши 3.2. Қурилиш ташкилотларида материаллар ҳаракатини ҳужжатлаштириш ва уларнинг омбор ҳисоби 3.3. Қурилишга сарфланган материаллар тўғрисида ҳисоботни тузиш ва унга ишлов бериш тартиби 3.4. Қурилиш ташкилотларида материалларнинг синтетик ва аналитик ҳисоби 3.5. Қурилиш ташкилотларида материаллар инвентаризацияси хусусиятлари ва уни натижаларининг ҳисоби Таянч иборалар: Асосий материаллар, ёрдамчи материаллар, қурилиш материаллари , буюртмачи материаллари, қийматни баҳолаш усуллари, ўртача баҳо, режа таннархидаги қиймат, ҳақиқий таннархдаги қиймат, қийматдан четланиш, материал кирими, талабнома, лимит-забор варағи, ҳисобдан чиқариш далолатномаси, ички наклодной, материал сарфи, материалнинг сотилиши, материал ҳисоботи, материал сарфи ҳисоботи, материаллар ҳисоби, материал камомади , камомадни ундириш , материаллар ортиқчаси . ` 3.1. Қурилиш ташкилотларида ишлатиладиган материалларнинг таснифи, тавсифи ва баҳоланиши Қурилиш ташкилотларида фойдаланиладиган материалларни қуйидаги белгилари бўйича таснифлаш ва тавсифлаш мумкин: Ишлаб чиқаришда тутган ўрнига кўра қурилиш ташкилотларида ишлатиладиган материаллар асосий ва ёрдамчи материалларга бўлинади. Асосий материаллар деганда объектларни қуриш, монтаж қилиш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш каби ишларни бажаришда бош ролни ўйновчи материаллар тушунилади. Уларга цемент, ғишт, тахта, болар, арматура, труба, линолеум, мармар, гранит, мих, ойна, оҳак, бўёқ, гипс ва шу каби кўплаб бошқа материаллар киради. Ёрдамчи материаллар деганда қурилиш ишларида бош ролни ўйнамайдиган, лекин уларнинг бажарилишида қўшимча тарзда ишлатила-диган материаллар тушунилади. Бундай материаллар бўлиб, пегментлар, цинка, тўл, ёқилғи, мойлаш материаллари, ўров материаллари ва шу кабилар ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |