Инвентаризацияда моддий бойликларнинг мавжуд ҳолати уларни санаш, тортиш, ўлчаш ва шу каби бошқа усуллар ёрдамида аниқланади. Санаш, тортиш, ўлчаш учун моддий бойликлар дастлаб бунга имкон бериш ҳолатига келтирилади. Инвентаризацияда моддий бойликларнинг мавжуд ҳолати уларни санаш, тортиш, ўлчаш ва шу каби бошқа усуллар ёрдамида аниқланади. Санаш, тортиш, ўлчаш учун моддий бойликлар дастлаб бунга имкон бериш ҳолатига келтирилади. - тахталар энининг ўлчов бирлигига (20мм, 30 мм, 40мм, 50 мм) қараб тахлаб чиқилади; - боларлар уларнинг узунлиги ва диаметрига қараб гуруҳланади; - михлар уларнинг узунлигига қараб гуруҳларга ажратилади; - шифер ва тунукалар уларнинг эни ҳамда бўйининг размерига қараб ажратилади; - ғиштлар квадрат ҳолатига келтирилган ҳолда тахланади; - трубалар ва арматуралар диаметрига қараб сараланади; - қум ва шағал уларни кубометр ҳолда ўлчаш ҳолатига келтирилади; - қурилиш майдончаларида ишлатилаётган ҳар хил вақтинчалик нотитул мосламалар (қолиплар, конструкциялар, йўлкалар, деворлар, ювиниш ва санитария хоналари) уларнинг ўлчамлари, баҳоланган қийматига қараб гуруҳларга ажратилади; - буюртмачига тегишли бўлган материаллар ва ўрнатишга мўлжалланган ускуналар алоҳида жойларга тахланади. Инвентаризация комиссияси аъзоси материал бойликларнинг аниқланган реал миқдорини инвентаризация варақларига (Инв-3 шакл) ёзиб боради. Инвентаризация варақларининг ҳар бир бети комиссия аъзолари томонидан имзоланади. Инвентаризация якунлангач, бухгалтерияда инвентаризация варақалари маълумотлари ва материаллар ҳисоби карточкалари ёки китоблари маълумотлари таққосланиб, инвентаризация натижалари аниқланади. Бундай таққослаш натижалари «Таққослаш қайдномаси» (Инв-19 шакл) билан расмийлаштирилади. Ушбу қайдномага бухгалтер ва моддий жавобгар шахс имзо қўяди, у раҳбар томонидан тасдиқланади. Инвентаризация комиссияси аъзоси материал бойликларнинг аниқланган реал миқдорини инвентаризация варақларига (Инв-3 шакл) ёзиб боради. Инвентаризация варақларининг ҳар бир бети комиссия аъзолари томонидан имзоланади. Инвентаризация якунлангач, бухгалтерияда инвентаризация варақалари маълумотлари ва материаллар ҳисоби карточкалари ёки китоблари маълумотлари таққосланиб, инвентаризация натижалари аниқланади. Бундай таққослаш натижалари «Таққослаш қайдномаси» (Инв-19 шакл) билан расмийлаштирилади. Ушбу қайдномага бухгалтер ва моддий жавобгар шахс имзо қўяди, у раҳбар томонидан тасдиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |