1-мавзу: Қурилиш ташкилотларида материаллар ҳисобининг хусусиятлари режа

Кўриниши, жисми ва номланишига кўра

Download 29.13 Kb.
bet2/7
Sana16.11.2023
Hajmi29.13 Kb.
#1781479
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1. BTBHX 1-m Material hisob

Кўриниши, жисми ва номланишига кўра қурилиш ташкилотларида ишлатиладиган материалларни кўплаб турларга ажратиш мумкин, масалан, темир ва ёғоч материаллари, шиша материаллар, суюқ ва қаттиқ жисмли материаллар ва бошқалар.

Сақлаш усулига кўра қурилиш ташкилотларида материалларни очиқ ва ёпиқ усулларда сақланадиган материалларга бўлиш мумкин. Масалан, ғишт, темир, труба, тош ва шу каби материаллар очиқ кўринишда турли майдончаларда сақланади. Цемент, оҳак, гипс, лак, бўёқлар ва бошқа шу каби материаллар ёмғир ва қор тегмайдиган, намиқмайдиган жойларда, шунингдек махсус сақлаш мосламаларида (цистерна, бочка ва бошқаларда) сақланади.

Сақлаш муддатига кўра қурилиш материаллари муддати чегараланган ва муддати чегараланмаган турларга бўлинади. Масалан, цемент, оҳақ, гипс, бўёқлар ва шу каби айрим материаллар маълум муддатлардан кейин ўз сифатини йўқотади. Шу боис улар белгиланган муддатгача сақланиши лозим. Кўпчилик қурилиш материаллари ўз сифатини узоқ муддатларда йўқотмайди, масалан мармар, гранит, темир-терсаклар, ёғоч, болар ва шу кабилар.

Кимга тегишлишига кўра қурилиш ишларида ишлатилаётган материалларни пудратчи қурилиш ташкилотнинг ва буюртмачи ташкилотнинг материалларига бўлиш мумкин.

Ишлаб чиқилганлигига кўра қурилиш ташкилотларида ишлатиладиган материаллар ўзи ишлаб чиққан ва ўзи ишлаб чиқмаган материалларга бўлинади.

Вужудга келтирган мамлакатига кўра қурилиш ташкилотларида ишлатиладиган материаллар маҳаллий материаллар ва хориждан келтирилган материалларга бўлинади.

Download 29.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling