1. Мавзу: Қурилишда ишлатиладиган металларнинг синфланиши Умумий тушунчалар


Download 16.51 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi16.51 Kb.
#1543191
Bog'liq
онлайн 1мавзу материалшунослик пайванд


1.Мавзу: Қурилишда ишлатиладиган металларнинг синфланиши


Умумий тушунчалар. Металлар деб, оддий шароитда юқори мустахкамликка, пластикликка, иссиқ ва электр ўтказувчанликка эга бўлган материалларга айтилади. Металлар ер юзидаги элементларнинг 70% дан кўпини ташкил этади ва улар халқ хўжалигининг турли соҳаларида, шу-нингдек, қурилишда хам кенг кўламда ишлатилади. Жумладан, саноат ва жамоат биноларининг каркасларини, кўприкларнинг равоқли конструкция-ларини барпо этишда пўлат поркатлардан, темирбетон конструкцияларда пўлат арматуралардан фойдаланилади. Шунингдек, том ёпма тунукалар, пўлат ва чўяндан ясаладиган қувурлар, панжаралар, сув оқова ва бошқа конструкциялар учун кенг қўлланилади. Қурилиш материаллари ичида рангли металлар ва уларнинг аралашмасидан олинаётган материаллар алоҳида ўрин тутади. Жумладан, алюмин, мис, рух, қўрғошин ва улар асосида олинадиган бошқа рангли металл буюмларнинг қурилишда салмоғи каттадир.
Металлар юқори мустаҳкамликка эгалиги, босим остида пластик ишлов беришга қулайлиги ва бошқа бир қатор хусусиятларига кўра бебаҳо қурилиш материали ҳисобланади. Шу билан бир қаторда металларнинг камчиликлари ҳам бор: ниҳоятда зич, турли газлар ва нам таъсир қилганда кучли занглайди, юқори ҳарорат таъсирида ўз шаклини ўзгартиради, таннархи анча қиммат ҳисобланади.
Металлар икки асосий гурухга, яъни “қора” ва “рангли” металларга бўлинади.
Қора металлар-темирнинг углерод билан қотишмасидан иборатдир. Бундан ташқари, уларнинг таркибида маълум миқдорда бошқа кимиёвий элементлар (кремний, марганец, олтингугурт, фосфор) ҳам бўлади. Қора металларга хос бўлган хусусиятлар бериш учун уларнинг таркибига яхшиловчи ёки легирловчи қўшилмалар (никель, хром, мис ва бошқалар) киритилади. Таркибидаги углерод миқдорига қараб қора металлар чўянлар ва пўлатларга бўлинади.
Чўян–таркибида 2-6,67% углерод бўлган темир-углеродли қотишмадир. Вазифасига қараб чўянлар қуйилувчан, қайта ишланадиган ва махсус чўянларга бўлинади. Қуйилувчан чўянлар турли қурилиш деталларини қуйиш учун ишлатилади. Қайта ишланадиган чўянлардан пўлат ишлаб чиқариш учун, махсус чўянлардан эса пўлат ва махсус ишларга мўлжалланган чўян қуймаларни ишлаб чиқаришда қўшимча сифатида фойдаланади. Чўян таркибида марганец, кремний, фосфор, шунингдек легирловчи қўшилмалар – никель, хром, магний ва бошқалар бўлиши туфайли чўян юқори механик хоссаларга эгадир, шунингдек, оловбардош ҳамда занглашга чидамли бўлади. Никель, хром, магний ва бошқа элементлар қўшилган чўянлар лигерланган чўянлар деб аталади. Юқори мустахкам чўянлар суюқ чўянли Si, Са ва бошқа қўшилмалар билан модификациялаб олинади.
Пўлат–таркибида углерод миқдори 0,02-2% гача бўлган темир билан углероднинг боғланувчи қотишмасидир. Ишлаб чиқариш усулига қараб, пўлатлар мартен, конвертор ва электр пўлатларга бўлинади. Қотишма таркибига кирадиган кимиёвий элементлар таркиби бўйича углеродли ва легирланган хилларга бўлинади. Углеродли пўлатлар темир билан углерод ва марганец, кремний, олтингугурт ва фосфор аралашмалари қотишмалардан иборат. Турли усулларда олинган углеродли пўлатнинг қотишига кўра сокин, ярим сокин ва қайнайдиган пўлатларга ажратиш қабул қилинган.
Легирланган деб, таркибида легирловчи қўшилмалар, яъни никель, хром, вольфром, молибден мис, алюминий ва бошқалар мавжуд бўлган пўлатга айтилади. Таркибига киритилган легирловчи қўшилмалар турига қараб пўлатлар пўлат-хром-марганецли, марганец-никель-мисли хилларга бўлинади. Шунингдек, таркибидаги жами қўшилмалар миқдорига кўра пўлатлар кам легирланган (таркибидаги легирловчи қўшилмалар миқдори 2,5% дан 10% гача) ва кўп метирланган (таркибидаги қўшилмалар миқдори 10% дан ортиқ бўлган) хилларга бўлинади.
Вазифасига кўра пўлатлар қуйидаги гурухларга бўлинади: конструкцион пўлатлар (улар турли қурилиш конструкциялари ва машиналар деталларини тайёрлаш учун ишлатилади); махсус пўлатлар (улар юқори оловбардош ва ейилишга чидамли, шунингдек, занглашга чидамлиги билан тавсифланади) ва асбобсозлик пўлатлари.
Сифатига кўра пўлатлар, оддий, юқори сифатли ва алоҳида юқори сифатли пўлатларга бўлинади.
Рангли металлар–соф ҳолда қурилишда кам ишлатилади. Асосан уларнинг қотишмаларидан қурилиш учун ҳар-хил материаллар ва буюмлар тайёрланади. Рангли металлар ва уларнинг қотишмалари зичлигига кўра енгил ва оғир турларга бўлинади. Енгил турдаги рангли металарга алюминий ва магний, оғир турдагиларга эса мис, никель, рух, қўрғошин, симоб кабилар киради.
Енгил рангли метал қотишмалар алюминий ёки магний асосида олинади. Энг кўп тарқалган енгил қотишмалар алюминий-марганецли, алюминий-кремний икки оксидли, алюминий-магнийли ва дюралюминий қотишмалари-дир. Дюралюминий қотишмаси алюминий, мис, магний ва марганец бирикмасидан ҳосил қилинади. Улардан бино ва иншоатларнинг устунлари каркаслари, том қоплама конструкциялари, дераза панжаралари ва бошқа безак деталлари ясалади.
Оғир рангли металл қотишмалар мис, қалай, рух ва қўрғошин асосида олинади. Қурилишда оғир қотишмалар ичидан бронза (мис билан калий ёки миснинг алюминий, темир ва марганец билан қотишмаси) ҳамда жез (миснинг рух билан қотишмаси) ишлатилади. Жезнинг мустахкамлиги ва занглашга чидамлиги юқори, шунингдек, унга совуқ ёки қизиган ҳолатида болғалаб ишлов бериш мумкин. Бундай қотишмалардан жез тахтаси, симлар, меъморий безак қисмлари, қувурлар ва шунга ўхшаш буюмлар тайёрланади.
Download 16.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling