1-мавзу: Юридик психологиянинг предмети, ма=сад ва вазифалари


Download 470.46 Kb.
Pdf ko'rish
bet35/40
Sana31.01.2023
Hajmi470.46 Kb.
#1144351
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
Kitob 6079 uzsmart.uz

Назорат саволлари: 
1. Гувоҳларни юзлаштириш қачон амалга оширилади? 
2. Шубҳаланувчи деб кимларни айтилади? 
3. Жабрланувчи тергов ходимлари томонидан қандай ҳимояланади? 
4. Кимлар гувоҳ бўла олади? 
5. Сўроқ қилиш қачон самарали бўлади? 
 
10-МАВЗУ: СУД - ПСИХОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАСИ 
Режа: 
1. Суд-психологик экспертизасининг ҳуқуқий асослари. 
2. Экспертиза турлари ва уларнинг имкониятлари. 
3. Суд-психологик экспертизасини ўтказиш услублари. 
4. Психолог-экспертнинг касбий фазилатлари. 
5. Суд-психологик экспертиза натижаларини таҳлил қилиш. 
 
Таянч тушунчалар: 
Суд - психологик экспертиза – жиноятни объектив баҳолаш учун
мутахассислар томонидан ўтказиладиган тадбир 
Аффектив ҳолат – кучли физиологик ва психологик қўзғалиш, шуурий
Суицид ҳолат – ўз жонига қасд қилиш ҳолати 
Стресс ҳолати – кучли ҳаяжонланиш ҳолати 
Ваҳима ҳолати – кучли қўрқув, ироданинг кучсизланиши. 


55 
 
1. Суд-психологик экспертизасининг ҳуқуқий асослари. 
?
 Нима учун суд - психологик экспертизаси ўтказилади? 
Жиноятни очишда суд экспертизаларининг аҳамияти катта. Жумладан, 
суд - психологик экспертизаси ҳам жиноятларни очишга, жиноятчининг 
руҳиѐтини аниқлашга, адолатли жазо тайинлашда катта ѐрдам беради. Суд-
психологик экспертизаси қуйидаги ҳолатларда ўтказилади: 
 Ўлимнинг сабаблари ва тан жароҳатларининг характерини аниқлаш 
мақсадида; 
 Гумондор ѐки айбланувчиларнинг жиноий иш қўзғатилган пайтда ўз 
хатти - ҳаракатлари учун жавоб бера олиш - олмаслиги ѐки идора қила 
олиш - олмаслигига, шунингдек, энг асосийси руҳий соғломлигига шубҳа 
туғилганида, уларнинг психик ҳолатларини аниқлаш мақсадида; 
 Гувоҳ ѐки жабрланувчининг ишга алоқадор шарт - шароитларини тўғри 
идрок қилиш ҳамда кўргазма бериш қобилиятларига шубҳа туғилган 
кезларда уларнинг руҳий ва жисмоний соғломлигини аниқлаш учун; 
 Иш учун аҳамиятли бўлган, лекин тегишли ҳужжатлар бўлмаган 
ҳолларда айбланувчи, гумондор ва жабрланувчининг неча ѐшга 
кирганини аниқлаш учун экспертиза ўтказилиши шарт бўлиб 
ҳисобланади. 
Қонунда экспертизаларни тегишли мутахассислар – шифокор, 
психолог, психиатрларни таклиф қилиб ўтказиш белгилаб қўйилган.
Кўпчилик ҳолларда экспертиза ўтказиш зарурати терговчининг 
ихтиѐри билан ҳал этилади, бу масалани ҳал қилиш унинг ваколатига киради. 


56 

Download 470.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling