1-мавзу: Юридик психологиянинг предмети, ма=сад ва вазифалари
Download 470.46 Kb. Pdf ko'rish
|
Kitob 6079 uzsmart.uz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аффектив ҳолат
- Ваҳима ҳолати
Назорат саволлари:
1. Гувоҳларни юзлаштириш қачон амалга оширилади? 2. Шубҳаланувчи деб кимларни айтилади? 3. Жабрланувчи тергов ходимлари томонидан қандай ҳимояланади? 4. Кимлар гувоҳ бўла олади? 5. Сўроқ қилиш қачон самарали бўлади? 10-МАВЗУ: СУД - ПСИХОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАСИ Режа: 1. Суд-психологик экспертизасининг ҳуқуқий асослари. 2. Экспертиза турлари ва уларнинг имкониятлари. 3. Суд-психологик экспертизасини ўтказиш услублари. 4. Психолог-экспертнинг касбий фазилатлари. 5. Суд-психологик экспертиза натижаларини таҳлил қилиш. Таянч тушунчалар: Суд - психологик экспертиза – жиноятни объектив баҳолаш учун мутахассислар томонидан ўтказиладиган тадбир Аффектив ҳолат – кучли физиологик ва психологик қўзғалиш, шуурий Суицид ҳолат – ўз жонига қасд қилиш ҳолати Стресс ҳолати – кучли ҳаяжонланиш ҳолати Ваҳима ҳолати – кучли қўрқув, ироданинг кучсизланиши. 55 1. Суд-психологик экспертизасининг ҳуқуқий асослари. ? Нима учун суд - психологик экспертизаси ўтказилади? Жиноятни очишда суд экспертизаларининг аҳамияти катта. Жумладан, суд - психологик экспертизаси ҳам жиноятларни очишга, жиноятчининг руҳиѐтини аниқлашга, адолатли жазо тайинлашда катта ѐрдам беради. Суд- психологик экспертизаси қуйидаги ҳолатларда ўтказилади: Ўлимнинг сабаблари ва тан жароҳатларининг характерини аниқлаш мақсадида; Гумондор ѐки айбланувчиларнинг жиноий иш қўзғатилган пайтда ўз хатти - ҳаракатлари учун жавоб бера олиш - олмаслиги ѐки идора қила олиш - олмаслигига, шунингдек, энг асосийси руҳий соғломлигига шубҳа туғилганида, уларнинг психик ҳолатларини аниқлаш мақсадида; Гувоҳ ѐки жабрланувчининг ишга алоқадор шарт - шароитларини тўғри идрок қилиш ҳамда кўргазма бериш қобилиятларига шубҳа туғилган кезларда уларнинг руҳий ва жисмоний соғломлигини аниқлаш учун; Иш учун аҳамиятли бўлган, лекин тегишли ҳужжатлар бўлмаган ҳолларда айбланувчи, гумондор ва жабрланувчининг неча ѐшга кирганини аниқлаш учун экспертиза ўтказилиши шарт бўлиб ҳисобланади. Қонунда экспертизаларни тегишли мутахассислар – шифокор, психолог, психиатрларни таклиф қилиб ўтказиш белгилаб қўйилган. Кўпчилик ҳолларда экспертиза ўтказиш зарурати терговчининг ихтиѐри билан ҳал этилади, бу масалани ҳал қилиш унинг ваколатига киради. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling