1-мавзу: Ўзбек бастакорлари уюшмасининг ташкил топиши ва унинг фаолияти режа


Набижон Хасановнинг ижодий фаолияти


Download 143.11 Kb.
bet20/23
Sana13.04.2023
Hajmi143.11 Kb.
#1350619
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
Ўзбекистон бастакорлар тарихи маъруза

1. Набижон Хасановнинг ижодий фаолияти
Набижон Хасанов ХХ аср ўзбек мусиқаси тарихида ёрқин из қолдирган санъаткорлардан биридир. Унинг ижодий бисоти ўз ичига мамлакатимизнинг гўзал гўшалардан бири бўлмиш Фарғона – Тошкент ва Бухоро – Самарқанд мусиқа анъаналари асосида шаклланиб, муаллифнинг ёрқин ва бетакрор ижодий хати яралишига замин бўлди. Набижон Хасанов 1913 йил 9 октябрда азим Самарқанд шаҳрида таваллуд топган. Отаси – Хасанбой аканинг ўз чойхонаси бўлгани боис, ёшлигидан Набижон (уч фарзанд ичида ўртанчиси) шу чойхонага қадам босган санъатимизнинг ёрқин ва киллари ва ижод аҳли билан мулоқат қилиш, уларни кўриб тинглаш имконига эга бўлган. Улар орасида ҳофиз Хожи Абдулазиз Абдурасулов, шоир Чўлпон, бастакор ва созанда Тўхтасин Джалиловлар ҳам бор эди. Санъаткорларнинг қўшиқ ва куйларига мафтун бўлган ёш Набижон қалбида санъаткор бўлиш нияти пайдо бўлади ва у қўлбола ясалган ғижжак чолғусида, отасидан сир тутиб мусиқа чалиш борасида биринчи тажрибасини синаб кўради. Бироқ, буни пайқаган Хасанбой ака унинг хоҳишига қарши чиқиб, ўз фарзандини санъаткор бўлиш ниятидан қайтаришга ҳаракат қилади. Отасига бас келолмаган ёш Набижон уйидан қочиб, шоир Чўлпонни учратар экан, у отасининг розилигини олиб, уни Фарғона водийсининг гўзал ва қадимги шаҳарларидан бири бўлмиш Андижонга, моҳир созанда ва бастакорлар қўлларида ўқитиш учун олиб кетади. Чўлпон уни бўлажак устози таниқли бастакор, созанда Тўхтасин Жалилов билан таништиради ва шу дамдан бошлаб, у касбий мусиқа санъатининг оғир сир-асрорларини ўзлаштиришга бор шижоати Мусиқа санъати билан киришади. Набижон ғижжак ижро кўникмаларини Тўхтасин Жалиловдан, най созида чалишни эса халқимизнинг етук созандаси Абдуқодир Исмоиловдан ўрганади. Вақти келиб Набижон бу икки чолғулардан ташқари дутор, танбур, чанг, дойира ва ниҳоят европача фортепиано чолғусида чалишни ўрганади. Уч йилдан сўнг Самарқандга, оиласи бағрига қайтгач ҳам у билим олиш ва ўз ижро маҳоратини чархлашдан тўхтамайди. Мақом санъатининг ёрқин намояндаси, бетакрор овоз соҳиби, хонанда ва созанда Хожи Абдулазиз Абдурасулов уни ўз шогирдлари сафига олади[2]. Устознинг қўл остида у Самарқанднинг мумтоз ашулалари, Шашмақом туркумидан ўрин олган йирик мақомларни ўргана бошлайди. "Бебоқча", "Гулузорим", "Гуллар боғи", "Бозургони" Бузрук" ва "Ироқ"мақомлари шулар жумласидан. 1930 йил Н.Хасанов Самарқанд шаҳрида энди очилган (1928) илмий-тадқиқот институти талабасига айланади ва сўнгра ушбу масканни Тошкент шаҳрига кўчирилиши оқибатида созанда энди қурган ёш оиласи билан пойтахтга кўчиб келади. Набижон Хасанов ўқиган мусиқа, рақс ва илм тарғиботи даргоҳида таниқли ёш санъаткорлар, хусусан, биринчи авлод ўзбек композиторлари – Толибжон Содиқов, Шариф Рамазонов ва Мухтор Ашрафилар ўқиб тугатганлар[3]. 1932 йилда Набижон Хасанов институтда ўқиш билан бирга мусиқа театрида дирижёр сифатида иш фаолиятини бошлайди. Толибжон Содиқов 1935 йилда уни Ўзбекистон республика мусиқали театрининг оркестрига созанда сифатида таклиф қилади, бир йилдан сўнг эса оркестр 1936 йили Ўзбекистон давлат филармониясининг халқ ансамблига ўтказилади. Тўхтасин Жалиловга ушбу ансамблни бошқариш вазифаси юкланади. Н.Хасанов ушбу жамоа таркибида Москва да бўлиб ўтган Ўзбек санъати декадасида иштирок этади. Ўша йилларда Мамуржон Узоқов, Ҳалима Носирова ва Набижон Хасановлардан иборат янги ансамбл ташкил этилиб, жамоа ўз олдига ўзбек халқ оғзаки ижодини оммалаштириш мақсадини қўяди. 1938 йили Н.Хасанов Самарқандга қайтиб у ерда Самарқанд мусиқа ва драма театрининг мусиқий директори лавозимида фаолият олиб боради. Айнан мазкур театр саҳнасида қўйилган асарлар учун, жумладан, миллий фолклорга асосланган драматик спектаклларга алоҳида мусиқа ёзади ("Ғунчалар", "Тоғ қизи", "Насриддин Aфанди", "Шаҳар ўт ичида" шулар жумласидан). 1939 йилда Набижон Хасанов А.Навоий номидаги Давлат опера ва балет театрининг халқ чолғулари ансамблига жўрнавоз этиб тайинланади. Халқ орасида бастакор яратган ва машҳур бўлишга улгурган ватанпарварлик руҳидаги қўшиқларда эса, муаллифнинг ўзига хос мусиқий тилнинг миллийлик асоси шаклланиб боради (“Найзабардор”, “Сени дерман”, “Зафар қўшиғи”, “Шодлик”, “Офарин”, “Колхозчи қиз”, “Шерзод келур”, “Яхши”, “Юрсак олға”, “Кўрдим юзингни”). Уруш йиллари у саҳнадошлари Карим Зокиров, Бобораҳим Мирзаев, Фотима Борухова, Мукаррама Турғунбоева, Уста Олим Комилов билан биргаликда "фронт учун ташкил этилган концерт ва спектакллар, мусиқий ва адабий сценарийларини ташкил этишда фаол қатнашадилар. У ўз ҳамкасблари билан биргаликда Шимолий Кавказ фронтидаги ҳарбий қисмда, ҳарбий касалхоналарда, Европанинг ҳарбий қисмларида чиқишлар қилган. 1947 йилларнинг охирида Набижон Хасанов яккахон, жўрнавоз ва бастакор сифатида Ўзбекистон радио ва телевидениесининг халқ чолғулари оркестрига ишга таклиф қилинади ва бу жамоада ҳаётини сўнгги йилларигача фаолият олиб боради. Ижодкорнинг ушбу даврда яратган қўшиқлари ўзбек мумтоз шеъриятининг намояндалари асарларига ёзилган. Бу борада Чустий, Уйғун ва бошқа шоирлар ғазалларига битилган "Aйланай" қўшиғи, "Жафо қилма", "Жаноним Келур", "Ноз қилурсан" каби ашула ва қўшиқлар яратилди. Шу йилларда у "Булбул болам", "Тасаддуқ", "Парвона бўлибман", "Қизгина", "Хуш келдинг" каби радио эшиттиришлари учун алоҳида мусиқа яратади. Унинг қўшиқлари ХХ асрнинг таниқли ўзбек хонандалари Ҳалима Носирова, Шаҳодат Раҳимова, Зайнаб Полвонова, Коммуна Исмоилова, Берта Давидова, Илёс Катаев, Изро Малаков, Карим Зокиров, Карим Мўминов, Малохат Дадабоева ва Хадя Юсупова каби элга танилган хонандалар томонидан ижро этилиб келинди. Бастакорнинг ижодий бисотида 150 дан ортиқ қўшиқ ва ашулалар ўрин олган. Уларнинг аксарияти халқимиз қалбида ўз ўрнига эга бўлган намуналар бўлиб ("Чакканга тақ, чакканга", "Гилос", "Салламно") аллақачон ўзбек мусиқа меросининг ҳақиқий дурдоналарига айланган. 1940 йил 5 апрелда Набижон ва Маърифатхон Хасановлар оиласида дунёга келган катта ўғил Телман Хасановнинг тақдирига ҳам отасининг издоши сифатида санъатдаги анъаналарни бардавом этиш битилган эди. Унинг мусиқага бўлган қизиқиши жуда эрта аён бўлди. Хасановлар хонадонида отаси Набижон Хасанов чалган кўплаб мусиқий чолғулар бўлган. Жажжи Телман отасининг хонасига кириб, чолғу асбобларидан бирини танлаб ўзича нималарнидир чалиб ҳиргойи қилишни яхши кўрарди. Бир кун буни кўриб қолган отаси унинг қизиқишини қувватлаб, болакайга мусиқа борасида биринчи сабоқларини бера бошлайди ва ҳаракатини жиддийлигини кўриб, уни маданият саройларидан бирига олиб боради. У ерда ёш Телман таниқли созанда ва бастакор Тўхтасин Жалилов билан илк бор танишади. Маълумки, 1947-1952 йиллар мобайнида Набижон Хасанов Ўзбекистон радио ва телевидениесининг халқ чолғулари оркестрида ишлаган кезлари тез-тез ўғли Телманни ҳам ўзи билан бирга у ерда ўтказилаётган репетицияларга олиб борарди. Ўн ёшли бола отасининг ҳамкасблари қаторида бўлганидан ниҳоят бахтиёр бўлиб, ушбу ижодий жараёнга катта қизиқиш билан қараган. Ўғлининг самимий қизиқишини қувватлаган отаси ҳамкасблари доирасида дирижёрнинг розилиги билан оркестрда чалиб туришига рухсат олади. Ҳали ёш Телман бундай ишончдан жуда фаҳрланиб бор шижоати билан асарларни ўрганишга, унга ишонган масъулиятли ишни амалга оширишга интилади.



Download 143.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling