1-мавзуга тарқатма


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФУҚАРОЛИК КОДЕКСИ


Download 27.8 Kb.
bet3/5
Sana01.04.2023
Hajmi27.8 Kb.
#1317484
1   2   3   4   5
Bog'liq
Президент тадбиркорлар билан учрашув

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФУҚАРОЛИК КОДЕКСИ
Фуқаролик қонунчилиги фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг ҳуқуқий ҳолатини, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг, интеллектуал фаолият натижаларига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиш асосларини ҳамда уларни амалга ошириш тартибини белгилайди, шартнома мажбуриятлари ва ўзга мажбуриятларни, шунингдек бошқа мулкий ҳамда у билан боғлиқ шахсий номулкий муносабатларни тартибга солади.
24-модда. Фуқаронинг тадбиркорлик фаолияти
Фуқаро якка тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга ҳақлидир.
26-модда. Якка тартибдаги тадбиркорнинг ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсларнинг банкрот бўлиши
Якка тартибдаги тадбиркор кредиторларнинг ўз тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ бўлган талабларини қаноатлантиришга қодир бўлмаса, белгиланган тартибда банкрот деб топилиши мумкин.
Якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс кредиторларнинг талабларини қаноатлантиришга қодир бўлмаса, агар тегишли талаблар унинг илгариги тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиққан бўлса, белгиланган тартибда банкрот деб топилиши мумкин.
4 –боб. ЮРИДИК ШАХСЛАР. 39-модда. Юридик шахс тушунчаси
Ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади.
40-модда. Юридик шахсларнинг турлари
Фойда олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олган (тижоратчи ташкилот) ёки фойда олишни ана шундай мақсад қилиб олмаган ташкилот (тижоратчи бўлмаган ташкилот) юридик шахс бўлиши мумкин.
Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс хўжалик ширкати ва жамияти, ишлаб чиқариш кооперативи, унитар корхона ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқача шаклда тузилиши мумкин.

Download 27.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling