1-мавзуга тарқатма
Download 27.8 Kb.
|
Президент тадбиркорлар билан учрашув
- Bu sahifa navigatsiya:
- Учинчи ташаббус
- Тўртинчи ташаббус
- Савдо-саноат палатаси ва унинг худудий бўлинмаларининг фаолияти ҳам тубдан ўзгаришини таъкидлади
- Савдо-саноат палатаси Ҳукумат бўйсунувидан тўлиқ чиқарилади
Иккинчи ташаббус
Тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай молиялаштириш тизимини яратишдир мақсад қилинган. Бу борада кичик бизнес лойиҳаларига 20 триллион сўм йўналтирилади. Учинчи ташаббус Президент кредит бериш масаланинг фақатгина бир томони экани, бизнес юриб кетиши учун етарли шарт-шароит, инфратузилма ва кафолатли бозор кераклигини алоҳида қайд этди. Шу сабабли, энг аввало, туман ва шаҳарларнинг шароитидан келиб чиқиб бизнес учун алоҳида ёндашувлар жорий этилади. Тўртинчи ташаббус Тадбиркорларнинг мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш масаласи ҳам давлат раҳбари эътиборидан четда қолгани йўқ. Бундан буён ер ва мулк ажратиш ҳақидаги қарорларни бекор қилиш фақат ва фақат суд тартибида амалга оширилади. «Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳокимларнинг эътиборини бир масалага қаратмоқчиман — мулк ҳуқуқига оид қарорларни улар томонидан бекор қилишга йўл қўйилмайди», — деди Шавкат Мирзиёев. Яъни, ҳуқуқ берувчи ҳужжатни фақат суд ҳақиқий эмас, деб топиши мумкин бўлади. Шунингдек, тадбиркорларни қийнаётган яна бир амалиёт — тергов жараёнида мол-мулкни хатлаб қўйиш билан боғлиқ. Мисол учун, ўтган 3 йилда терговчилар томонидан аниқланган зарардан икки баробар кўп мол-мулк хатланган (1,5 триллион сўм). Энди, ҳар бир хатловнинг асосли экани суд томонидан кўриб чиқилади, қарорни фақат суд қабул қилади. «Ўйлайманки, шундагина адолат бўлади», — деди давлат раҳбари. Бешинчи ташаббус Тадбиркорлар фаолиятини назорат қилиш ва уларни жавобгарликка тортиш масалалари билан боғлиқ. Тадбиркорларга нисбатан янги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга 3 йиллик мораторий эълон қилинади. Шунингдек, тадбиркорларга нисбатан мажбуриятлар юклайдиган янги қонун ҳужжатлари қабул қилинганда, йўл қўйган хатоси учун тадбиркорга 6 ой давомида жазо қўлланилмайди. Президентимиз таъкидлаганидек, кичик бизнес вакиллари томонидан солиқ текширувлари билан боғлиқ жарималарнинг тури кўплиги ва оғирлиги масаласи бўйича жуда кўплаб мурожаатлар келиб тушди. Мисол учун, бугунги кунда айланмадан солиқ тўлаётган 370 мингдан зиёд кичик тадбиркорларнинг солиқ бўйича ўртача ойлик тўлови 1 миллион сўм атрофида. Лекин, касса чеки бермагани учун 5 миллиондан 10 миллион сўмгача молиявий, шунингдек 3 миллиондан 12 миллион сўмгача маъмурий жарима солинади. Яъни, кичик тадбиркорлар учун ҳам, йирик корхоналар учун ҳам жазо бир хил. Умуман, савдо соҳасида фаолият кўрсатадиган тадбиркорларимизни қарийб 30 йилдан бери қийнаб келадиган муаммо ҳам ечилади, яъни савдо қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик тўлиқ бекор қилинади. Мазкур ҳуқуқбузарлик Жиноят кодексининг 189-моддасида акс этган бўлиб, биринчи қисмига кўра — БҲМнинг 300 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Иккинчи қисмида эса биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидалари бузилишининг оқибатларини бартараф этган ва етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилиши қайд этилган. Биринчи марта хато қилган кичик бизнес вакилларига жазо чораси қўлланилмайди. Бунинг ўрнига камчиликларни бартараф этишга солиқ идоралари кўмакчи бўладиган тизим жорий этилади. Жарималар миқдори ҳам тадбиркорларнинг тўлаётган солиғидан ошиб кетмаслиги керак. «Бизда қурувчи, маданият, таълим каби соҳа вакиллари учун фахрий унвонлар мавжуд. Лекин, Янги Ўзбекистон пойдеворини яратишга энг катта ҳисса қўшиб келаётган заҳматкаш тадбиркорларнинг эътибордан четда қолгани адолатдан эмас», — деди президент. «Шу боис, кўп иш ўринлари яратган, бизнеснинг янги йўналишларини йўлга қўйган, ўз соҳасида инновация ва ислоҳотлар қилган ва эл-юрт орасида обрў топган бизнес вакилларини муносиб эътироф этиш учун „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор“ фахрий унвонини таъсис этишни таклиф қиламан», — деди Шавкат Мирзиёев. Савдо-саноат палатаси Давлат раҳбари Савдо-саноат палатаси ва унинг худудий бўлинмаларининг фаолияти ҳам тубдан ўзгаришини таъкидлади. Бундан буён, улар: туман, шаҳар тадбиркорларини бирлаштириб, уларни қийнаётган муаммо ва масалаларни аниқлаш билан амалда шуғулланади; ҳар бир туман ва шаҳарда илғор методикалар асосида бизнесга ўқитиш мактабларини ташкил қилади; ҳоким ва бошқа ҳудудий раҳбарларга кўриб чиқиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш ваколатига эга бўлади; маҳаллий Кенгаш ва ҳокимлар билан ҳар ой камида икки марта танқидий муҳокамаларни ўтказади. Шу билан бирга, Савдо-саноат палатасининг ўзига ҳам: Ҳукуматга кўриб чиқиши мажбурий бўлган масала киритиш; тадбиркор манфаатини кўзлаб Олий судга ариза бериш ҳамда иқтисодий, маъмурий ва жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриб чиқиш юзасидан шикоят киритиш ваколатлари берилади. Савдо-саноат палатаси Ҳукумат бўйсунувидан тўлиқ чиқарилади. Юқорида айтилган барча таклифларни амалга ошириш учун президент ҳузурида Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоатчилик кенгаши тузилади. Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаковга икки ҳафта муддатда ушбу кенгаш ишини ташкил қилиш топширилди. Download 27.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling