1. Минерал хом ашё ресурслари ва уларнинг экологик иқтисодий хусусиятлари


Download 226.5 Kb.
bet12/12
Sana18.11.2020
Hajmi226.5 Kb.
#147147
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
МИНЕРАЛ ХОМ АШЁ РЕСУРСЛАРИНИНГ МАЗМУН МОҲИЯТИ


10

Олмос - С. У барча маълум бўлган минералларнинг энг қаттиғи ҳисобланади. Олмос ковалент боғланишга эга бўлган углерод атомларидан тузилган ва уч ўлчамли структура ҳосил қилади.





Минералларнинг бошқа хоссалари. Баъзи минераллар учун алоҳида, фақат уларгагина хос бўлган хоссаларга - магнитлиги, мазаси, ҳиди, радиоактивлиги, хлорид кислота билан реакцияга кириши ва бошқа белгиларга эга. Барча минераллар ҳам алоҳида хоссаларга эгамас, аммо уларнинг бўлиши диагностика вазифаларини ечишни осонлаштиради.

Минералларнинг магнитлиги. Магнитликни аниқлаш учун кучли, яхшиси магнитнинг тақасимон шакллари керак бўлади. Минералнинг магнитлиги унинг кукуни бўйича аниқланади.

Минералларнинг мазаси. Шўр маза галитга (ош тузи), аччиқ-шўр эса сильвинга хос. Бундан ташқари бу минераллар сувда осон эрийди ва гигроскопиклик - сув ютиш хусусиятига эга бўлади.

Минералларнинг ҳиди. Олтингугурт, айниқса агар унинг икки намунаси бир-бирига урилса ўзига хос ҳид чиқаради. Арсенопирит ажратмалари ишқаланганда саримсоқ пиёз ҳидини таратади.

Нурнинг иккиланиб синиши. Нурнинг иккиланиб синиши - бу анизотроп кристаллар орқали нур ўтганда ёруғлик нурининг иккига ажралишидир. Бу хоссалар бир қатор минералларга хос, айниқса у исланд шпати деб номланувчи кальцитнинг шаффоф турида яққол ифодаланган. Агар исланд шпати орқали қоғоздаги матн сатри қаралса, унинг иккита тасвири юзага келади. Бунда барча харфлар иккига ажралгандек бўлиб туюлади.

Хлорид кислота билан реакция. Карбонатлар синфидаги баъзи минераллар хлорид кислота билан реакцияга киришиб, карбонат ангидрит газини ажратиб чиқаради.

Минералларнинг иризацияси. Баъзи минералларнинг, масалан, лабрадорнинг юзасида ёритиш шароитларига боғлиқ ҳолда турли камалакдагидек ранглар ҳосил бўлиши мумкин.

Минералларнинг бундай хоссалари иризация (юнонча iridos - камалак) номини олган. У параеллел мўлжалланган микроскопик пластинкалар ёки дарзликлар орқали нур ўтишида ёруғлик тўлқинларининг интерференцияси билан боғлиқ.



Адабиётлар рўйхати


  1. Каримов И.А. Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт пироворд мақсадимиз.-Т-.: 2000.

  1. Каримов И.А. Биз танлаган йўл демогратик тараққиёт ва маърифий Дуне билан ҳамкорлик йўли.Т. 2003.

  2. Алимов Т.А., Хаскин В.В. Экология. Учеб.пособ. М., 1998.

  3. Глушкова В.Г., Макар С.В. «Экономика природопользования» учебное-пособие М:, Гардораки 2005.

  4. Холина В.И. «Основы экономики природопользования» Питер 2005.

  5. Галыцин А.Н. «Основы промышленной экологии» Академия 2004.

  6. Кормилицин В.И. и др. «Основы экологии» М. «Интерсталь» 2001.

  7. Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси-2003й. №3. 63 бет.

Download 226.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling