1-модул: аудитнинг моҳияти, унинг мақсади ва вазифалари режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши


Аудиторлар Палатасининг асосий вазифаларига қуйида-гилар киради


Download 1.78 Mb.
bet10/188
Sana18.10.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1708295
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   188
Bog'liq
Режа Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши-fayllar.org

Аудиторлар Палатасининг асосий вазифаларига қуйида-гилар киради:


  • аудит соҳасига оид меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;


  • ўқув дастурларини ҳамда малакавий имтихонларни топшириш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;


  • аудиторлик малака сертификатини олиш учун даъвогарлар учун малакавий имтиҳонларни ўтказиш;


  • аудиторларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқув марказлари ташкил этиш;


  • аудиторларни касб аҳлоқи кодекси қоидаларига риоя қилишини назорат қилиш;


  • Ўзбекистон аудиторлар палатаси аъзолигига малакали аудиторларни жалб этиш учун халқаро ташкилотлар ва бошқа давлатимиз органлари билан ҳамкорлик қилиш;


  • Ўзбекистон Республикаси аудиторларининг бошқа давлатлар жамоат ташкилотлари томонидан тан олинишига эришиш.

3. Аудиторлик ташкилотининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари



ва жавобгарлиги.
Аудиторлик ташкилоти мустақил хўжалик юритувчи субъект сифатида «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 6-моддасига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун хўжалик юритувчи субъектнинг таъсис ҳужжат-лари ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот ҳужжат-лари билан олдиндан танишиб чиқиш;
аудиторлик текшируви ўтказилаётганда хўжалик юритувчи субъект амалга ошираётган молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда олиш, шунингдек ушбу ҳужжатларда ҳисобга олинган ҳар қандай мол-мулкнинг амалда мавжудлигини ҳамда ҳар қандай мажбуриятларнинг амалдаги ҳолатини текшириш;
аудиторлик текширувини ўтказиш давомида юзага келган масалалар бўйича хўжалик юритувчи субъектнинг моддий жавобгар шахсларидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар олиш ҳамда аудиторлик текшируви учун зарур бўлган қўшимча маълумотларни олиш;

Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling