1-модул: аудитнинг моҳияти, унинг мақсади ва вазифалари режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши


Шу билан бирга аудитор зарур ҳолларда учинчи шахслар томонидан ёзма тасдиқланган ахборотни хўжалик юритувчи субъектдан олишга ҳам ҳақли


Download 1.78 Mb.
bet12/188
Sana18.10.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1708295
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   188
Bog'liq
Режа Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши-fayllar.org

Шу билан бирга аудитор зарур ҳолларда учинчи шахслар томонидан ёзма тасдиқланган ахборотни хўжалик юритувчи субъектдан олишга ҳам ҳақли.
Ишончли аудиторлик хулосаси тузиши учун барча ахборотлар хўжалик юритувчи субъект томонидан тақдим этилмаган ҳолларда аудитор текширув ўтказишдан бош тортиши ва бу ҳолни №70-«Аудиторлик ҳисоботи ва молиявий ҳисобот ҳа-қидаги аудиторлик ҳулосаси» номли АФМС га мувофиқ «Аудиторлик ташкилотининг аудиторлик хулосаси тузишдан воз кечиш тўғрисидаги аризаси» билан расмийлаштириши мумкин.
Булардан ташқари аудиторлик ташкилоти заруратдан келиб чиқиб текширувда иштирок этишга бошқа аудиторлар ва мутахассисларни ҳам белгиланган тартибда жалб этиш ҳуқуқига эга.
Аудиторлик ташкилоти қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Аудиторлик ташкилотларининг мажбуриятлари. Аудиторлик ташкилотларининг мажбуриятлари «Аудиторлик фаолияти тўғрисида» ги қонуннинг 7-моддасида белгиланган. Унда таъкидланишича, аудиторлик ташкилоти аудиторлик фаолияти билангина шуғулланиши мумкин. Ушбу қонуннинг 3-моддасига мувофиқ «аудиторлик фаолияти деганда аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик текширувларини ўтказиш ва бошқа шу билан боғлиқ профессионал хизматлар кўрсатиш борасидаги тадбиркорлик фаолияти тушунилади»
Шунингдек, аудиторлик ташкилотининг зиммасига қуйи-даги мажбуриятлар юклатилади:
аудиторлик фаолиятини амалга ошираётганида ушбу Қонун ҳамда бошқа қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этиши;
аудиторлик текшируви ўтказишга доир шартнома тузишдан олдин буюртмачининг талабига биноан аудиторлик фаолиятини ўтказиш ҳуқуқини берувчи тегишли лицензияни, аудитор (аудиторлар)нинг малака сертификатини тақдим этиши;
хўжалик юритувчи субъектнинг сўровига биноан аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича қонун ҳужжатларининг талаблари тўғрисидаги, аудиторнинг эътирозлари асосланилган қонун ҳужжатларининг нормалари тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши;

Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling