д) бухгалтерия ҳисоби, солиққа тортиш, режалаштириш, менежмент ва молия-хўжалик фаолиятининг бошқа масалалари юзасидан консальтинг хизмати. Ушбу масалаларга доир профессионал хизматлар: солиққа тортиш бўйича тушунтиришлар (ёзма ва оғзаки шаклда) тайёрлаш, солиқ қонунчилигини бузганлик учун жарима ҳисоб-китоби ҳамда жарима ундиришнинг тўғрилигини (ёки нотўғрилигини) асослаш, дастлабки ҳисобни ташкил этиш, мижознинг бошқа хўжалик юритувчи субъектлар билан тузиладиган хўжалик шартномалари (битимлари)ни такомиллаштириш каби ишларни ўз ичига олади.
Ҳозирги бозор конъюнктурасидан фойдаланиб тезроқ бойлик орттиришни ўйламасдан, корхонани узоқ йиллар давомида жиддий ва барқарор ривожлантиришни мақсад қилиб қўйган тадбиркорлар янгидан тузаётган шартномалари ва битимларини олдиндан экспертиза қилдиришдан манфаатдордирлар.
Амалда мажбурий аудиторлик текшируви, кўпинча, йиллик бухгалтерлик (молиявий) ҳисоботлар тузилиб, тасдиқланиб ва ҳатто тегишли органларга топширилганидан сўнг ўтказилади. Қоидага кўра уларга, ҳамда текширув ўтказилаётган даврга тегишли ҳисоб регистрларига ҳам тузатиш киритиш мумкин эмас.
Шунинг учун ҳозирги пайтда профессионал хизматларнинг юқорида қайд қилинган турлари бўйича консальтинг хизматига талаб ошмоқда. Агар мижоз-корхоналар бухгалтерлик (молиявий) ҳисоботларини топширмасдан бурун кансальтинг хизмати бўйича аудиторлик ташкилотига мурожаат қилса, йўл қўйилиб келаётган хато-камчиликларни ўз вақтида бартараф қилиб, қабул қилинган ҳисоб сиёсатидан четга чиқмасликлари мумкин.
е) Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар, ҳисоботлар ва декларацияларни тузиш, уларни солиқ инспекциясига ҳамда бошқа тегишли органларга топшириш кўп ҳоллардабухгалтеручун ноҳуш жараён сифатида кечади.
Бунга сабаб бир томондан, мазкур ишнинг мураккаблиги бўлса, иккинчидан, ҳисобот ва декларация топширувчи бухгалтернинг вақтини оладиган-навбат кутиш ҳамда айрим солиқ ходимларининг хушмуомиласизлиги ва шунга ўхшашлар.
Бундан ташқари, маълумки, агар давлат статистика органлари ва бюджетдан ташқари фондларга (бандлик хизмати ва ҳ. к) тегишли ҳисобот шакллари топширилганлиги тўғри-сида бухгалтерлик (молиявий) ҳисобот муқовасига белги қўйилмаган бўлса, уни солиқ инспекцияси қабул қилмайди.
Бундай барча ишларни яъни солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар, ҳисоботлар ва декларацияларни тузиш, ҳамда тегишли органларга топширишни аудиторлик ташкилоти тўлиқ ўз зиммасига олади.
Шунингдек, аудиторлик ташкилоти солиқ инспекциясининг текширув далолатномаларини ҳам ўрганиб, агар ноҳақ камчиликлар кўрсатилган бўлса, улар бўйича эътироз хати тайёрлаши мумкин.
Ҳисоботларни муваффақиятли топшириш ва ҳимоя қи-лиш, аудиторлик ташкилоти ҳисоботларни тузишга доир ишларни малакали ва сифатли бажарганлигидан далолат беради, ҳамда профессионал хизмат бозорида унинг обрўсини оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |