1-модул: аудитнинг моҳияти, унинг мақсади ва вазифалари режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши


в) Миллий молиявий ҳисоботни бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартларига ўтказиш


Download 1.78 Mb.
bet19/188
Sana18.10.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1708295
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   188
Bog'liq
Режа Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши-fayllar.org

в) Миллий молиявий ҳисоботни бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартларига ўтказиш.
Миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этиш иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш-нинг муҳим белгиларидан бири ҳисобланади. Бу ишни муваффақиятли амалга ошириш учун миллий корхоналаримиз молиявий ҳисоботларини хорижий инвесторлар «ўқий оладиган тил»га – молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) га ёки инвес-тор фаолият кўрсатаётган мамлакатдаги умум қабул қилинган ҳисоб принциплари (масалан, GAAP тизими)га ўтказиш зарур. Бунинг учун аудитор МҲХС ёки инвестор мамлакатидаги GAAP тизимини, уларнинг хусусиятларини ва бизнинг миллий молиявий ҳисобот-ларимиз билан қиёсий таҳлилини чуқур билиши зарур.
Миллий иқтисодиётимизга инвестицияларни жалб қи-лишдан мақсад фақат ўзаро манфаатларни қондириш эмас, балки инвесторнинг инвестиция объекти ҳисобланган корхона фаолиятига таъсир кўрсатадиган, ўзаро муносабатларни ўрнатишдан иборат.
Назорат ўрнатиш ёки жиддий таъсир кўрсатиш учун қилинган инвестициялар ҳисоби, фақат биргина мақсадни - қўшимча даромад олишни кўзлаб қилинган инвестициялар ҳисобидан фарқ қилади. Бундай тафовутнинг негизида инвестор корхона ва инвестиция олувчи корхона ўртасидаги ўзаро муносабатлар ётади.
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) тизимида ҳар хил молиявий қўйилмаларни инвестор томонидан ҳисобга олиш тартибини белгилайдиган бир қанча стандартлар мавжуд. №25-“Инвестициялар ҳисоби” МҲХС, №27-“Умумлаштирилган молиявий ҳисобот ва шуъба компанияларга қилинган инвестициялар ҳисоби” МҲХС, №28-“Бирлашган компанияларга қилинган инвестициялар ҳисоби” МҲХС, №31-“Ҳамкорликдаги фаолиятда иштирок этиш тўғрисидаги молиявий ҳисобот” МҲХС, №32-“Молиявий дастаклар: ахборотларни баён қилиш ва тақдим этиш” МҲХС, №39-“Молиявий дастаклар: тан олиш ва баҳолаш” МҲХМ шулар жумласидандир.
г) Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш масалаларига сўнги йилларда талаб кучаймоқда. Бу шу билан боғлиқки, бир неча йиллар бозор иқтисодиёти шароитида фаолият кўрсатаётган корхоналар, ўзларининг молиявий аҳволига баҳо бериш, иқтисодий барқарорликка эришиш ва маҳсулот (иш, хизмат) ларнинг қайси тури энг кўп даромад (ёки зарар) келтириши ва шу кабиларни билишни истайдилар. Кўпчилик корхоналар (хусусан, кўпчи-лиги акциядорлик жамиятларига, қишлоқ хўжалик коопера-тивлари (ширкат хўжаликлари) га айлантирилган собиқ давлат (ёки жамоа корхоналари)) иқтисодий ночор ва банкротлик ҳолатида. Аксарият корхоналарнинг иқтисодий хизмат ходимлари бозор иқтисодиёти шароитида молиявий аҳволни, корхона балансининг ликвидлиги ва тўлов лаёқатини таҳлил қилиш, ҳамда молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш билан боғлиқ усулларни билмайдилар, бизнес-режалар тузиш тажрибасига эга эмас.

Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling