1-модул: аудитнинг моҳияти, унинг мақсади ва вазифалари режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши


Назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ташаббусига кўра аудит ўтказиш хусусиятлари


Download 1.78 Mb.
bet16/188
Sana18.10.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1708295
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   188
Bog'liq
Режа Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши-fayllar.org

3. Назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ташаббусига кўра аудит ўтказиш хусусиятлари.
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 15-мод-дасига мувофиқ аудиторлик текшируви назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ташаббусига кўра аудиторлик ташкилоти томонидан, улар ўртасида хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш юзасидан тузилган шартномага асосан ўтказилади (3).

Шунингдек, аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича ишларга ҳақ тўлаш аудиторлик текширувини белгилаган орган ҳисобидан амалга оширилади.


Ўзбекистон Республикаси процессуал қонунчилигига мувофиқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари (тергов органлари, суд ва арбитраж суди) хўжалик юритувчи субъектларни аудиторлик текширувидан ўтказишга топшириқ беришлари мумкин. Бундай топшириқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида қуйидаги шарт-шароитлар мавжуд бўлганида берилади:
  • қўзғатилган ( қайта кўрилаётган) жиноий ишлар;


  • фуқаролик ишини қабул қилиш (қайта кўриш);


  • арбитраж судининг идоравий тасарруфидаги ишлар.


Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан бериладиган бундай топшириқлар мазмуни жиноий иш қўзғатиш (қайта кўриш), фуқаролик ишини қабул қилиш (қайта кў-риш), арбитраж судининг идоравий тасарруфидаги ишлар учун асос бўлган ҳолатларга мос келиши лозим. Бундай топшириқларга мувофиқ ўтказиладиган аудиторлик текширувлар муддати аудиторлик ташкилоти билан келишилган ҳолда аниқланиб, одатда 1 ойдан ошмаслиги лозим.


Аудиторлик текшируви ўтказишга топшириқ берган ҳу-қуқни муҳофаза қилиш ёки назорат қилувчи органлар текширув ўтказиш учун зарур шарт-шароитларни яратишлари, зарур ҳолларда аудиторлар ва улар оила аъзоларининг шахсий хавфсизликларини ҳам таъминлаши лозим. Шунингдек, олдин текширилган хўжалик юритувчи субъект фаолияти айнан бир хил асосларга кўра олдинги текширувни ўтказган аудиторлик ташкилоти томонидан қайта текширишга рухсат этилмайди.
Назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ташаббусига кўра ўтказилган аудиторлик текширувлар жараёнида олинган маълумотлар фақат мазкур органлар рухсати билан ва улар рухсат қилган ҳажмда ошкор қилиниши мумкин.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ташаббусига кўра ўтказилган текширувлар натижалари бўйича тузилган ау-диторлик хулосаси Ўзбекистон Республикаси жиноят-процес-суал кодексига мувофиқ тайнланган суд-бухгалтерия экспертизаси хулосасига тенглаштирилади.
Суд-бухгалтерия экспертизаси айрим ўзига хос хусусиятлари билан аудиторлик текширувларидан тубдан фарқ қилади. Кўп ҳолларда экспертиза эксперт муассасаларининг махсус хоналарида ўтказилади. Зарур ҳолларда экспертиза ўтказиш жойи эксперт томонидан, экспертизани тайинлаган орган билан келишилган ҳолда аниқланади.
Хулоса тузиш учун зарур бўлган дастлабки ва йиғма бухгалтерия ҳужжатлари, ҳисоб регистрлари ва ҳисобот шакллари экспертиза обьектлари бўлиб ҳисобланади. Шунингдек, экспертиза ўтказиш жараёнида тафтиш далолатномаси, эксперт хулосалари, айбланувчилар, жабрланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари ва ишдаги бошқа материалларда келтирилган маълумотлардан ҳам фойдаланиш мумкин.
Суд-бухгалтерия экспертизасини амалга оширишда қуйидагиларни аниқлашга доир масалалар ҳал этилади:
  • товар-моддий заҳиралар, пул маблағларининг камомади ёки ошиқча чиқиши ва моддий зарар суммалари билан боғлиқ маълумотларнинг ҳаққонийлиги;


  • товар-моддий заҳираларни қабул қилиш, сақлаш, сотиш ва пул маблағларининг ҳаракатига доир муомалаларни расмийлаштиришнинг тўғрилигини;


  • молия-хўжалик фаолиятига доир муомалаларни ҳужжат-ларда акс эттиришнинг бухгалтерия ҳисоби халқаро ва миллий стандартлари ҳамда бошқа тегишли меъёрий ҳуж-жатларга мувофиқлиги;


  • тергов олиб борилаётган ишга алоқадор шахслар кўрсатмаларининг бухгалтерия ҳисоби маълумотларига мувофиқлиги;


  • материаллар, тайёр маҳсулотлар, товарлар ва пул маблағ-ларини кирими, чиқими ҳамда ҳисобдан ўчирилишининг ҳужжатлар билин асосланганлиги; ҳисобга олинмай қол-ган маҳсулотлар ҳажми ва қийматини технологлар, товаршунослар ва бошқа мутахассислар хулосаларини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш;


  • фуқаролик судлов ишлари тартибида ҳал этиладиган даъволарга доир суммалар миқдорининг ҳужжатлар билан асосланганлиги;


  • товар-моддий заҳиралар ва пул маблағлари камомади ёки ошиқча чиқиши вужудга келган даврда моддий жавобгар ҳисобланган шахслар, ҳамда экспертиза жараёнида бухгалтерия ҳисоби ва назорат талабларига риоя қилинма-ганлиги аниқланганда, бунинг учун масъул шахслар;


  • моддий зарар етказилишига олиб келган ёки унинг ўз вақтида аниқланишига тўсқинлик қилган, бухгалтерия ҳисоби ва назорат тизимининг камчиликлари.





Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling